Мария Александровна Маркова (1982-йил 5-феврал, Шмидт бурни) – рус шоираси, Россия Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Россия Федерацияси Президентининг ёш маданият арбоблари учун мукофоти (2011) ҳамда бошқа бир қатор мукофотлар совриндори ҳисобланади[1].

Мария Маркова
Таваллуди 1982-йил 5-феврал
Ижод қилган тиллари рус тили
Фуқаролиги Rossiya bayrogʻi Россия
Веб-сайти
www.ммавочка.ливежоурнал.cом

Биографияси

Россия федерацияси президенти мукофотини топшириш маросимида (2011)

Мария Маркова геолог-разведкачилар оиласида Чукоткада туғилган, болалигида Вологда вилоятига кўчиб келган, 2008-йилдан бери Вологда шаҳрида истиқомат қилмоқда. ВДПУ филология факултетида таълим олган. Ше’р ёзишни мактабда бошлаган бўлиб, 2005-йилда „Упоэниэ“ номли кичик шеърий тўплами нашр этилган. Шундан сўнг „Мёд – червоточина“ (2007) китоби ҳам чоп этилган. Мария Маркованинг энг эътиборга молик асарлари адабий даврий нашрларда: „Литературной газете“, „Знамя“, „Дружба народов“, „Дети Ра“, „Сибирскиэ огни“ ва бошқа журналларда эълон қилинган. 2008-йилда Россия Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлган.

Шоира 2005-йилдаги Иля мукофоти финалчиси, „Силвер Сагиттариус“ халқаро ше’рият мукофоти совриндори (2008)[2][3]. Халқаро Волошин танловининг икки марта ғолиби бўлган: 2008-йилда ўзининг шеърлар тўплами ва 2010-йилда „Рай (Жаннат)“ номли китобининг қўлёзмаси билан[4][5]. Россия ёш ёзувчиларининг Х форумида иштирок этган, форум якунига кўра Россия Федерацияси Маданият вазирлигининг Давлат стипендиясига тавсия этилган.

2011-йилда Мария Александровна Россия Федерацияси Президентининг 2010-йилги ёш маданият арбоблари учун мукофотига „Россия ше’рияти анъаналарини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун“ деган таъриф билан сазовор бўлди. Ўша йили „Рандеву“ журнали версияси бўйича „Йилнинг энг яхши ёзувчиси“ деб тан олинган эди.

Мария Маркованинг биринчи „расмий“ ше’рлар тўплами 2012-йилда „Воймега“ нашриётида „Соломинка“ номи остида нашр этилди.

Манбалар

  1. ↑ Страница Марии Марковой[сайт ишламайди]Андоза:Недоступная ссылка на официалном форуме Вологодского отделения Союза российских писателей.
  2. ↑ „Финалисты Илья-Премии-2005“. 2012-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 24-сентябр.
  3. ↑ „Конкурс на соискание международной поэтической премии имени Петра Вегина“. 2010-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 24-сентябр.
  4. ↑ „Итоги ВИ-го Международного литературного Волошинского конкурса“. 2010-йил 26-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 24-сентябр.
  5. ↑ „Неwсво.ру: Вологодские поэтессы Ната Сучкова и Мария Маркова вошли в число победителей на Волошинском фестивале“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 24-сентябр.