Мария Александровна Шекерова (9-декабр 1988-йил, Тошкент) – ўзбек, кейинчалик россиялик дзюдочи ва самбо курашчиси, дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпиони ва Россия чемпиони. Дзюдо бўйича Осиё чемпионатлари совриндори, жаҳон чемпиони, Европа кубоги совриндори[1]. Россия халқаро тоифадаги спорт устаси. Пекиндаги 2008-йилги Ёзги Олимпияда ўйинлари иштирокчиси.

Мария Шекерова
Шахсий маълумотлари
Жинси аёл
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон Rossiya bayrogʻi Россия
Таваллуд санаси 9-декабр 1988-йил
Тошкент, ЎзССР, СССР
Бўйи 178 см
Вазни 104 см
Спорт
Мураббий(лар)и Виктор Попов, Николай Швейкин

Биографияси

Мария Шекерова 9-декабр 1988-йил Тошкент шаҳрида спортчилар оиласида таваллуд топган. Онаси ядро улоқтириш бўййича спорт устаси, отаси кўпкураш устаси бўлган. Унинг холаси, амакиси ва опалари ҳам енгил атлетикачилар эди. Мария биринчи синфдан бошлаб таэквондо, ушу, баскетбол билан шуғулланган. 12 ёшида дзюдо билан шуғуллана бошлаган ва бир йилдан сўнг Ўзбекистон терма жамоасига қўшилган[2].

Спортчи 2007-йилда Республика олимпия захиралари коллежини тамомлаган. 2009-йилда Россияга кўчиб ўтган Қозон федерал университетининг жисмоний тарбия факултети талабаси бўлган. Динамо спорт жамиятини ҳимоя қилган[3].

Спорт натижалари

Дзюдо

2004-йил дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатида (78 кг дан юқори тоифа) – 1st, 2011-йил дзюдо бўйича Россия чемпионатида (78 кг дан юқори тоифа) – 3rd, 2012-йил дзюдо бўйича Россия чемпионатида – 2nd ва 2013-йил дзюдо бўйича Россия чемпионатида – 1st ўринни эгаллаган.

Самбо

Мария Александровна 2019-йил Самбо бўйича Россия чемпионатида – 1st, 2020-йил Самбо бўйича Россия чемпионатида – 3rd, 2021-йил Самбо бўйича Россия чемпионатида – 2nd ва 2022-йил Самбо бўйича Россия чемпионатида – 3rd ўринни қўлга киритган.

Пляж самбоси

Мария Шекерова 2021-йил Пляж самбоси бўйича Россия чемпионатида – 1st, 2022-йил Пляж самбоси бўйича Россия чемпионатида – 1st ва 2023-йил Пляж самбоси бўйича Россия чемпионатида – 3rd ўрин соҳибаси бўлган.

Манбалар

  1. ↑ „Азиацкиэ игри завершени“. 2016-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-ноябр.
  2. ↑ Мария Шекерова: „Я люблю экстрим“[сайт ишламайди]
  3. ↑ „ЭТО БОЛЬШАЯ ЧЕСТЬ…“. динамо-татарстан.ру. Қаралди: 2016-йил 17-сентябр.[сайт ишламайди]