Мария Николаевна Ермолова (1853—1928) — рус актрисаси. Россия халқ артисти (1920), Меҳнат Қаҳрамони (1924). 1871-йилдан Кичик театрда ишлаган. Фожиавий роллар устаси. Ермолова ижодининг аҳамияти рус ва жаҳон театри санъати тарихида ниҳоятда буюкдир. У қатнашган ҳар бир спектакл ижтимоий ҳодисага айланган. Асосий роллари: Мария Стюарт ("Мария Стюарт"), Иоанна д’Арк ("Орлеан қизи"), Кручинина ("Айбсиз айбдорлар"), Офелия, Леди Макбет ("Ҳамлет", "Макбет") ва бошқа. Ўз қахрамонлари об-разини оташин эҳтирос, чуқур психологизм, ҳаққонийлик билан ифодалаган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил