Марияш Бостанова (3-январ 1945, Чимбой тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1999). Нукус педагогика институтини тугатган (1967). 1967—76 йилларда Чимбой, Тахтакўпир туманидаги мактабларда тарбиячи, қорақалпоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 1976-йилдан Қораўзак туманидаги 5-мактабда қорақалпоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси. Бостанова дарсларни кўргазмали қуроллар, техника воситалари асосида ташкил этади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил