Mariz Kemal
| Мариз Кемал | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
1950[1] |
| Касби | шоира |
Мариз Кемал (эрзя тилида: Мариз Кемал; 1950-йилда туғилган) – эрзя тилида ижод қилган шоира, жамоат ишлари фаоли. Рас’кенъ Озкс номли эрзя миллий диний маросимини олиб борувчи муҳим шахслардан бири[2][3][4][5]. Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Урал халқлари ҳамжамияти асосчиларидан бири.
Ишлари
Мариз Кемалнинг 1980-йил августида чоп этилган „Сятко“ журналида „Эйкаксчин лавс“ (таржимаси „Болалигим бешиги“) номли шеъри нашр этилган.
1987-йилда тўрт нафар муаллифнинг ижод намуналари ўрин олган „Маня Васолкст“ умумий тўплами чоп этилган ва ушбу тўпламдан Мариз Кемалнинг ҳам кўплаб шеърлари ҳам ўрин олган. 1988-йилда эса Мордовия нашриёти унинг „Лавс“ (Бешик) номли биринчи шеърий тўпламинини нашр этган. Ушбу тўпламнинг асосий леймотиви болалик ва ўсмирлик даври хотиралари эди.
Унинг иккинчи тўплами „Штатол“ (Шам) 1994-йилда нашр қилинган бўлиб, ҳаёт, эрзя халқининг тақдири ва миллий ўзликни англаш ҳақида фалсафий мушоҳадалардан иборат. Ушбу тўпламдан „Мон – Эрзян!“ (Мен – эрзя!) каби чуқур мазмунга эга шеърлар жой олган.
Мариз Кемал эрзя фолклорини узоқ йиллар давомида ўрганган ва бунинг натижаси сифатида „Сон Улнест Эрзят“ (Улар эрзя эдилар) номли эсселар тўпламини ҳамда „Эвксон Кузҳо“ (Эртакли майдон) номли эртаклар тўпламини ёзган. Бу асарлар эрзя халқининг машҳур вакилларига бағишланган.
1998-йилда Таллинн шаҳрида унинг шеърлари „Ниле Ават – Ниле Морот“ (Тўрт аёл – тўрт қўшиқ) номли тўплам таркибида нашр этилган.
Шоиранинг кўплаб асарлари орасида „Степан Эрзя Марто Кортнема“ (Степан Эрзя билан суҳбат, 1998) номли кичик поэма алоҳида ажралиб туради. Асар машҳур ҳайкалтарош Степан Эрзя (Нефёдов)га бағишланган бўлиб, маданий мероснинг йўқолиши ва эрзя халқининг тақдири масаласини кўтаради[6].
Манбалар
- ↑ „308249704“. виаф.орг.
- ↑ „Эрза Wе Аре!“. www.сури.ээ.
- ↑ „Маризь Кемаль - Мои статьи - Каталог статей - Эрзянский литературный сайт“. эрзиана.мй1.ру.
- ↑ Кемайкина (Мариз Кемал) Раиса Степановна (1950 – …) Wебархив андозасида хато:
|урл=қийматини текширинг. Бўш. - ↑ „Тҳе чиэф элдер оф Эрзян пеопле – Wе тҳинк, стриве, реад, wрите, cреате – ин Эрзян онлй!“. 2024-йил 20-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 31-май.
- ↑ „Оригинальность художественного осмысления образа С. Эрьзи в стихах мордовских поэтов“. cйберленинка.ру.
