Марж Раҳит жанги (арабча: معركة مرج راهط‎‎) – 634-йилнинг апрел ойида Византия империясининг Ғассоний араб иттифоқчилари ҳамда Холид ибн Валид қўмондонлиги остидаги Рошидун қўшини ўртасида кечган кичик тўқнашув. Ҳуворин жангидан кейин эрта тонгда Холид ибн Валид 9000 кишилик қўшинини Дамашқ томон бошлаб борган.

Марж Раҳит жанги
Мусулмонларнинг Сурияга юришларининг бир қисми
Саналар 634-йил 24-апрел
Уруш ери Марж Раҳит, замонавий Адра шаҳарчаси яқини
33°36′13.92″Н 36°31′3.21″Э / 33.6038667°Н 36.5175583°Э / 33.6038667; 36.5175583
Натижа Рошидун халифалигининг ғалабаси
Қўмондонлар
Холид ибн Валид Номаълум
Кучлар
9000 Номаълум

Жанг

Жанг 634-йил 24-апрел Пасха якшанбасида бўлиб ўтган[1].

Холид яқинда юриш қилган ҳудудлардан кўплаб қочоқлар Марж ар-Раҳит шаҳрига тўпланган эди. Бу қочоқлар Фисиҳ байрамини нишонлаётган оломон билан аралашиб кетди. Ғассонийлар Холиднинг Сурияга кириб келиши улар учун катта хавф туғдиришини яхши англардилар ва шу сабабли довон пастидаги Тадмур ҳудудидан келувчи йўлга кучли жангчиларни жойлаштирдилар. Бироқ бу кучлар Холиднинг отлиқ қўшини томонидан тезда тор-мор этилди. Мусулмон қўшинлари ҳаракат қилган сари Ғассонийларнинг қаршилиги давом этди, аммо асосий мусулмон армияси шаҳарга етиб келиб, талончилик ҳаракатларини бошлагач, уларга бўлган бу қаршилик тўхтади. Холиднинг қўшинлари катта миқдорда ўлжа ва асирларни қўлга киритгач, шаҳардан чиқиб, ўз қарргоҳларига қайтиб кетишди.

Натижа

Эртаси куни эрталаб Холид отлиқ қўшинларининг бир қисмини Ғутага босқин уюштириш учун Дамашқ томон жўнатди. Шунингдек, у Абу Убайданинг ҳузурига махсус элчи юбориб, Бусрода учрашиш бўйича кўрсатма берди. Сўнг Холид асосий қўшин билан Дамашқни четлаб ўтиб, Бусро томон йўл олди. Дамашққа юборилган отлиқ қўшин шаҳарга яқинлашиб, қўшимча ўлжа ва асирларни қўлга киритди ва ҳали юриш давом этаётган пайтда Холиднинг асосий қўшинига қайта қўшилди. Шу тариқа, Холиднинг Сурияга кириши билан боғлиқ кичик ҳарбий юришлари якунига етди. Шундан кейин у Бусро шаҳрини забт этиш учун йўл олди.

Манбалар

Адабиётлар