Marjinalizm
Маржинализм-бу (франс. маргинал -чегаравий, энг сўнгги) — иқтисодий қонунлар ва категорияларни тадқиқ қилиш учун чегаравий катталиклар таҳлилидан фойдаланишга асосланган методологик тамойиллардан бири. Дастлаб ХИХ асрнинг ўрталарида А. Курно (Франсия), Н. Тюнен ва Г. Госсен (Германия) биринчи бўлиб, маржинал таҳлилни иқтисодий назарияга киритишга ҳаракат қилдилар. ХИХ асрнинг охирги чорагида инглиз У. Жеванс, австриялик К. Менгер, швейсарияликЛ. Валрас М.нинг назарий асосларини яратдилар. ХИХ аср нинг 90-йилларидан М. субектив-психологик йўналишдан иқтисодий ҳаётнинг доимий боришини мавжуд шарт-шароитлар асосида тушунтириб беришга ўтди. Натижада янгича иқтисодий ғоялар намояндалари классик иқтисодий мактабнинг давомчилари сифатида баҳоланиб, уларга неоклассиклар деб ном берилди.
М. меъёрий унумдорлик, меъёрий нафлилик, меъёрий ҳаражатлар каби кўрсаткичлардан фойдаланадилар, меъёрий нафлилик, меъёрий унумдорлик, меъёрий даромадларнинг камайиб бориши крнунларига, талаб ва таклиф қонунига асосланадилар, иқтисодийматематик усулларни кенг қўллайдилар.
М. иқтисодиётни индивидуал хўжаликларнинг ўзаро таъсири сифатида қарайди, хўжалик юритувчи субектнинг ишлаб чиқариш жараёнидаги ва бозордаги иқтисодий ҳолатини таҳлил қилишга асосланади. Бу ҳолат М.га миқдорий усуллардан кенг фойдаланишга, хусусан, тадқиқ этилаётган омилларнинг функсионал боғланишларини таҳлил этишга имкон беради.
СССР даврида М. марксча сиёсий иқтисод вакиллари томонидан танқид остига олинди. Фақат маъмурийбуйруқбозлик (режали) иқтисодиётидан бозор иқтисодиётига ўтилиши туфайли М.нинг асосий ғоялари тан олина бошланди.
Абдухалил Раззоқов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |