Маржондарахт (Самбуcус) -(шилвидошлар) оиласига мансуб ўсимликлар туркуми. Бута ёки кичкина дарахт, баъзан кўп йиллик ўт. Иккала яримшарда 40 га яқин тури тарқалган. Ўзбекистонда кора М. (С.нигра) тури ўсади. У йирик бута ёки дарахтча; гули сарғиш-оқ, майда, тўпгули соябонсимонрўваксимон, меваси кррамтирбинафша, гули ва мевалари винога ранг бериш ва хушбўй қилиш учун ишлатилади; манзарали ўсимлик. Шингилсимон, қизил ёки оддий М. (С.раcемоса) — сер-шох бута ёки дарахтча; гули оқиш ёки яшилсариқ, тўпгули тухумсимон; меваси қизил. Ўцимон М.ёки бузник (Себулус) — кўп йиллик қўланса ўт, бўйи 0,5—1,5 м. Қора М. ва ўцимон М. гулларининг қайнатмаси терлатувчи, сийдик ҳайдовчи, буруштирувчи сифатида ва оғизни чайиш учун ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил