Маржорам (/ˈмɑːрдʒəрəм/[2] Ориганум мажорана) — ширин қарағай ва ситрус таъмига эга совуққа сезгир кўп йиллик ўт ёки паст бута шаклида ўсувчи ўсимлик. Баъзи Яқин Шарқ мамлакатларида маржорам орегано номи билан аталади. Осиёда уни бошқа Ориганум туркуми ўсимликлардан ажратиш учун ширин маржорам ва тугунли маржорам номлари билан аташади.

Маржорам
Closeup photograph of leaves and a flower head with white flowers
Гули
Илмий таснифлаш
Ўсимликлар
Юксак ўсимликлар
Гулли ўсимликлар
Икки уруғпаллалилар
Астеридс
Ламиалес
Ялпиздошлар
Тоғрайҳон
О. мажорана
Бинар номи
Ориганум мажорана

Синонимлар
  • Мажорана ҳортенсис Моэнч
Гул куртаклари билан ўсаётган учи
Хушбўй ҳид бериш учун қуритилган маржорам ўти

Тарих

Маржорам Кипр, Ўрта эр денгизи, Туркия, Ғарбий Осиё, Арабистон ярим ороли, Левантнинг туб аҳолиси бўлҳан юнонлар ва римликларга бахт рамзи сифатида танилган[3]. Ўрта асрларда Британия оролларига тарқалган бўлиши мумкин[4].

Маржорам номи қадимги франсуз тилидаги мажоране сўзидан олинган. Лотинча маиор сўзига алоқадор эмас[5].

Маржорам Сефарад яҳудий анъаналарида тиббий амалиёт сифатида ишлатилган[6]. Қадимги юнонлар ўсимликни Афродита томонидан яратилган деб ишонишган[7]. Римликлар бу ўтни умрни узайтиради деб ишонишган. Маржорам Педаниус Диосcоридес Де Материа Медиcаъда эслатиб ўтилган ва Гиппократ томонидан антисептик сифатида ишлатилган[8].

Тавсиф

Барглари силлиқ, оддий, петиолсимон, тухумсимон то чўзинчоқ тухумсимон, узунлиги 0.5–1.5 cм (0.2–0.6 инчес), кенглиги, 0.2–0.8 cм (0.1–0.3 инчес), чўққиси ўтмас, бутун чети, носимметрик[9].

Култивация

Маржорам (Ориганум мажорана) эфир мойи

Кўп йиллик маржорам баъзан ҳатто 5-зонада ҳам ўсиши мумкин. Тегишли шароитларда у кўпаяди ва шунинг учун одатда боғни эгаллашига йўл қўймаслик учун тувакларда ўстирилади[10].

Маржорам ўзининг хушбўй барглари сабабли ошхона мақсадларида етиштирилади. Ўсимлик гуллашни бошлаганда тепалари кесилади ва аста-секин сояда қуритилади. Маржорамнинг гуллайдиган барглари ва тепалари сарғиш рангга эга бўлган эфир мойини ишлаб чиқариш учун буғда дистилланади (қуриганда қораяди). У кўплаб кимёвий таркибий қисмларга эга, улардан баъзилари борнеол, кофур ва пинендир.

Тегишли турлар

Орегано (Ориганум вулгаре), баъзан О. мажорана ёки ёввойи маржорам деб аталган. Бу кўп йиллик ўсимлик бўлиб, маржорамга қараганда кучлироқ таъмга эга.

Пот маржорам ёки Cретан орегано (О. онитес) маржорамга ўхшаб зиравор сифатида фойдаланилади.

Қаттиқ маржорам ёки франсуз маржорами (О. × мажориcум), орегано билан маржорам орасидаги гибрид, совуққа нисбатан анча чидамли, лекин бироз ширинроқ[11].

О. × пулчеллум кўргазмали маржорам ёки кўргазмали орегано номлари билан танилган.

Фойдаланиш

Маржорам шўрвалар, салатлар, соуслар ва ўсимлик чойлари учун зиравор сифатида ишлатилади[12].

Маржорам узоқ вақтдан бери доривор ўт сифатида ишлатилган. Маржорам ёки маржорам ёғи саратон, шамоллаш, йўтал, крамплар, депрессия, диурез, қулоқ инфекциялари, ошқозон- ичак муаммолари, бош оғриғи ва фалаж, артрит, кўкрак қафаси тиқилиши ва мушак оғриғини даволаш учун ишлатилган[13][14][15][16][17]. У антибактериал, антифунгал ва антимикробиял бўлган фенол карвакролни ўз ичига олади[18][19]. Этанол экстракти фибросаркома ҳужайраларига қарши ситотоксикдир, этил асетат экстракти C6 ва ҲеЛа ҳужайраларига қарши антипролифератив хусусиятларга эга[20]. Қуритилган маржорам, маржорам чойи ёки маржорамдан олинган аралашмаларда кардиопротектив, гепатопротектив, антиулсерогенетик, антиколинестераза, ПCОСга қарши ва яллиғланишга қарши таъсирга эга[20]. Маржорам одатда заҳарли эмас, лекин ҳомиладор ва эмизикли аёллар томонидан ишлатилмаслиги керак[20]. Доривор ўтлардан фойдаланганда доимо эҳтиёт бўлиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш муҳимдир[21].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Ориганум мажорана“. Гермпласм Ресоурcес Информатион Нетwорк (ГРИН). Агриcултурал Ресеарч Сервиcе (АРС), Унитед Статес Департмент оф Агриcултуре (УСДА). Ретриэвед 2008-03-08.
  2. ↑ Cомпанй. „Тҳе Америcан Ҳеритаге Диcтионарй энтрй: маржорам“. www.аҳдиcтионарй.cом.
  3. ↑ „Маржорам ис тҳе ҳаппинесс ҳерб“ (2013-йил 2-июл). Қаралди: 2021-йил 4-август.
  4. ↑ Сандерсон, Ҳелен. Тҳе Cултурал Ҳисторй оф Планц Пранcе: . Роутледге, 2005 — 111-бет. ИСБН 0415927463. 
  5. ↑ Маржорам, Онлине Этймологй Диcтионарй, Доуглас Ҳарпер, Новембер 2001.
  6. ↑ Жаcк., Лéвй, Исааc. Ритуал медиcал лоре оф Сепҳардиc wомен : сwеэтенинг тҳе спириц, ҳеалинг тҳе сиcк. Университй оф Иллиноис Пресс, 2002. ИСБН 0-252-02697-7. ОCЛC 1170078028. 
  7. ↑ Адамс, Суэ. Ҳерб Фолклоре. ҳттпс://адамсфармс.cом/wп-cонтент/уплоадс/2017/06/Ҳерб-Фолклоре-бй-Суэ-Адамс-фор-Адамс-Wебсите.пдф. 
  8. ↑ "Ассессмент репорт он Ориганум мажорана Л., ҳерба". Эуропеан Медиcинес Агенcй. 2016. ҳттпс://www.эма.эуропа.эу/эн/доcуменц/ҳербал-репорт/финал-ассессмент-репорт-ориганум-мажорана-л-ҳерба_эн.пдф. 
  9. ↑ БП Пимпле, АН Пател, ПВ Кадам, МЖ Патил.
  10. ↑ „Орегано анд Маржорам“ (эн-УС). ФоодПринт. Қаралди: 2022-йил 1-июн.
  11. ↑ „Ориганум мажориcум Cамбесс.“ (эн). www.гбиф.орг.
  12. ↑ „Маржорам, Ҳерб“. Фоод Референcе. Қаралди: 2017-йил 28-феврал.
  13. ↑ Жоҳнсон, Тим. 2002.
  14. ↑ Крикориан, А. Д. (Деcембер 1996). "Энcйcлопедиа оф Cоммон Натурал Ингредиэнц Усед ин Фоод, Другс, анд Cосметиcс.Алберт Й. Леунг, Стевен Фостер". Тҳе Қуартерлй Ревиэw оф Биологй 71 (4): 609. дои:10.1086/419639. ИССН 0033-5770. ҳттп://дх.дои.орг/10.1086/419639. 
  15. ↑ Груэнwалд, Жоэрг, Тҳомас Брендлер анд Чристоф Жаэниcке, эдс. 2000.
  16. ↑ Боwн, Дени. 2001.
  17. ↑ Дуке, Жамес А.. Ҳандбоок оф медиcинал ҳербс. CРC Пресс, 2002. ИСБН 0-8493-1284-1. ОCЛC 899024950. 
  18. ↑ Груэнwалд, Жоэрг, Тҳомас Брендлер анд Чристоф Жаэниcке, эдс. 2000.
  19. ↑ Туcкер, Артҳур О. анд Тҳомас ДеБаггио. 2000.
  20. ↑ 20,0 20,1 20,2 Бина, Фатемеҳ; Раҳими, Рожа (Жануарй 2017). "Сwеэт Маржорам: А Ревиэw оф Этҳнопҳармаcологй, Пҳйточемистрй, анд Биологиcал Аcтивитиэс". Жоурнал оф Эвиденcе-Басед Cомплементарй & Алтернативе Медиcине 22 (1): 175–185. дои:10.1177/2156587216650793. ИССН 2156-5899. ПМИД 27231340. ПМC 5871212. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=5871212. 
  21. ↑ Зеҳр. „CонсумерМедСафетй.орг - Превент Медиcатион Эррорс - Cонсумер Мед Сафетй“ (эн-гб). cонсумермедсафетй.орг. 2022-йил 18-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-декабр.