Маржориэ Жаcксон-Нелсон (инглизча: Маржориэ Жаcксон-Нелсон; (1931-йил 13-сентябр)—австралиялик енгил атлетикачи ва сиёсатчи. 1952-йилги ёзги Олимпия ўйинларининг икки карра чемпиони, Британия империяси ва Ҳамдўстлик ўйинларининг етти карра чемпиони[1]. Кейинчалик у сиёсатчи бўлди, 2001—2007-йилларда Жанубий Австралия губернатори бўлган.

Маржориэ Жаcксон-Нелсон
Шахсий маълумотлари
Жинси Аёл
Таваллуд пайтидаги исми инглизча: Маржориэ Жаcксон-Нелсон
Фуқаролиги Avstraliya bayrogʻi Австралия
Таваллуд санаси 1931-йил 13-сентабр
Cоффс Ҳарбоур, Янги Жанубий Уэлс, Австралия
Бўйи 172 см
Вазни 66 кг
Спорт
Қайси спорт Қисқа масофага югириш
Медаллар
Хелсинки 1952, 100 мметрга югириш, Олтин медал

Биографияси

Жаcксон 1952-йил

Маржориэ Жаcксон 1931-йилда Коффс Ҳарборда туғилган. 1949-йилда у 100 ва 200 метрга югуришда тўрт карра Олимпия чемпиони Фанни Бланкерс-Кунни мағлуб этди. 1950-йилги Британия империяси ўйинларида Жексон тўртта масофани, жумладан, Австралия жамоаси билан иккита эстафетада ғолиб чиқди.

1952-йилда Хелсинкида бўлиб ўтган Ёзги Олимпиада ўйинларида Жексон 100 м масофани 11,5 с ва 200 м масофани босиб ўтиб, 23,73 ва 23,59 с билан иккита жаҳон рекордини ўрнатди. Жексон биринчи австралиялик енгил атлетика чемпионига айланди[2].

Кейинчалик 1952-йилда Жаcксон 100 м масофада ўз рекордини бир сонияга яхшилади. 1954-йилда Британия империяси ўйинларида Жаcксон-Нелсон учта масофани босиб ўтди.

Жаcксон 1953-йил велосипедчи Петер Нелсонга[эн] турмушга чиқди. У 1977-йилда лейкемиядан вафот этди, шундан сўнг Маржори лейкемия тадқиқот фондини ташкил қилди[2].

Жаcксон-Нелсон 2000-йилда Сиднейда бўлиб ўтган Ёзги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида Олимпиада байроғининг саккиз нафар байроқдорларидан бири эди[3]. У 2001—2007-йилларда Жанубий Австралия губернатори бўлган.

1953-йилда Жаcксон Британия империясининг ордени аъзоси бўлди. 1985-йилда у Австралия спорт шон-шараф зали[эн][3]. 2001-йилда у Австралия орденининг ҳамроҳи бўлди. 2002-йилда қиролича Елизавета ИИ Жаcксон-Нелсонни Виктория Қироллик ордени қўмондони унвони билан тақдирлади[3].

Манбалар

  1. ↑ „Маржориэ Жаcксон“ (инглизча). СпорцРеференcе. 17-апрел 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-август 2022-йил.
  2. ↑ 2,0 2,1 Гордон Ҳ. „Маржориэ Жаcксон-Нелсон“. Аустралиан Олймпиc Cоммиттеэ. 26-апрел 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-апрел 2021-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 „Маржориэ Жаcксон-Нелсон“. Спорт Аустралиа Ҳалл оф Фаме. 26-апрел 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-апрел 2021-йил.