Mark Antoniy

Марк Антоний (Марcус Антониус) (милоддан аввалги 83 – 30) – Рим сиёсий арбо-би ва саркардаси. А. 58 йилда Фаластин ва Мисрга қарши юришда шуҳрат қозонди. 54 йилда Сезар билан бирга Галлия урушида иштирок этди. Республикачилар тор-мор қилингандан кейин (42) А. шарқий вилоятларга ҳоким қилиб тайинланди. У ерда Миср маликаси Клеопатрага уйланади, ниҳоқ совġаси сифатидс Римнинг вилоятларини берди.. Шарқдаги кўпгина ерларни эгаллаб, Клеопатранинг болаларига ҳамма вило-ятларни тақсимлаб берди. А.нинг бу ишларидан норози бўлган сенат унга қарши уруш э’лон қилди. 30 йилда Аксий бурни ёнида бўлган жангда у Октавиан Августдан енгилди. Мисрга қочиб, у ерда ўзини ўлдирди. Наботийлар шоҳи Малику И нинг Сувайш каналидаги Миср кемаларини ёқиб юбориши туфайли Клеопатра ҳам қочиб кета олмай, ўз жонига қасд қилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |