Mark Kellogg
| Марк Келлогг | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Марcус Ҳенрй Келлогг 31-март 1831-йил Бригҳтон, Онтарио, |
| Вафоти |
25-июн 1876-йил (45 ёшда) |
| Касби | Журналист |
| Миллати | Американ |
Марк Келлогг (1831-йил 31-март – 1876-йил 25-июн) — Кичик Бигҳорн жангида ҳалок бўлган мухбир. Жанг пайтида Келлогг Жорж Кастернинг ёнида эди[1]. Марк о'з хизмат вазифасини бажариш чог'ида ҳалок бўлган биринчи Ассоcиатед Пресс мухбири ҳисобланади[2].
Биография
Болалиги
1831йил 31-мартда Онтарио штатининг Бригҳтон шаҳрида туг'илган ва оиланинг учинчи фарзанди эди. Келлогглар бир неча бор турли шаҳарларга ко'чиб о'тишди, шундан со'нг улар Висконсин штатидаги Ла Кроссда жойлашиш то'г'рисида якуний қарорга келишди[3]. Марк ёшлигида телеграфдан фойдаланишни о'рганди, шу сабабли у биринчи марта Шимолий-Г'арбий Телеграф компаниясида ишлаган.
1861-йилда у Мартҳа Робинсонга уйланди. Никоҳдан икки қиз туг'илди. Америка фуқаролар уруши пайтида у шаҳар газетасида муҳаррир ёрдамчиси бо'либ ишлаган. 1867-йилда у шаҳар ҳокимияти учун номзодини қо'йишга уриниб ко'рди. Бо'ш вақтларида у шаҳарнинг бейсбол жамоаларидан бирида о'йнаган.
1867-йилда Келлогнинг рафиқаси вафот этди. Қизларини холаси тарбиясига қолдириб, мухбирлик касбига кирди. Бир неча йил Браинердда яшаб, эски ишини ташлаганидан со'нг, Келлогг Браинерд қонун чиқарувчи органига номзодини қо'йди. Маг'лубиятга учрагач, у яна мухбир сифатида ишга кирди ва о'з хабарларини Фронтиэр тахаллуси остида нашр этди[4].
1870-йилларнинг бошларида у Шимолий Дакота штатидаги Бисмаркга ко'чиб о'тди. У ерда у маҳаллий газетада муҳаррир ёрдамчиси бо'либ, аста-секин мартабаси ко'тарилиб борди[5].
Литтле Бигҳорн жанги
Жангдан бир неча кун олдин газета бош муҳаррири Лаwнсберрй АҚШнинг 7-отлиқ қо'шинлари генерал Терри бошчилигида Еллоунтоуннинг жанубий қирг'ог'и бо'йлаб тез орада Форт Авраам Линколнни тарк этиши ҳақида хабар олди. Бундан хабар топиб, у ерга боришга ва янгиликларни ёритишга қарор қилади. Бироқ, кетишдан олдин, Лаwнсберрй касал бо'либ қолди ва унинг о'рнига Келлог кетди. Лаwнсберрй г'алаба ҳақидаги хабар билан қайтишига ишончи комил эди[6].
Жангдан то'рт кун олдин Келлогг Лаwнсберрйга учта мактуб юборди, улардан бирида шундай дейилган: Бу сизга етиб боргунча, биз қизил иблислар билан учрашамиз ва жанг қиламиз[7]. Мен Жорж билан бораман ва о'лим ёқасида бо'ламан[8][9].
Орадан роппа-роса то'рт кун о'тгач, Кичик Бигҳорн жанги бо'либ о'тди, натижада Кастер, 208 аскар, тинч аҳоли ва Келлогнинг о'зи ҳалок бо'лди.
Жангдан кейин
Сешанба куни қо'шимча куч бо'либ келган жангчилар отрядининг раҳбари, полковник Жон Гиббон, Келлогг жардан топилганини айтди. Келлогнинг қулог'и ҳам ё'қ эди, кимлигини унинг кийган этикларидан аниқланган[10].
Лоунсберрй палатасида до'стининг вафот этганини билгач, у ҳамкасбини эртаси куни чоп этадиган жасорати ҳақидаги мақола билан ҳурмат қилишга қарор қилди. Ушбу мақола жанг куни содир бўлган воқеаларнинг энг то'лиқ тавсифи эди. Лаwнсберрй, шунингдек, уни шарқдаги бир қатор газеталарга, масалан, Неw Ёрк Ҳералдга юборди. Келлог томонидан ёзилган иккита хат газета томонидан 1876-йил 11-июлда чоп этилган[11].
Келлогнинг кундаликлари ва жангдан кейин сақланиб қолган эслатмалари бугунги кунгача ундан олдинги кунлар ҳақида ҳикоя қилувчи ягона тарихий манба ҳисобланади. Айни пайтда унинг ёзувлари Шимолий Дакота Давлат Тарих Жамияти тасарруфида. Халта, қалам ва ко'зойнак каби шахсий буюмлар Журналистика ва Янгиликлар музейига тегишли[12].
Манбалар
- ↑ ҳттп://www.астонишер.cом/арчивес/мусеум/марк_келлогг_биг_ҳорн.ҳтмл
- ↑ архив нусхаси, 2013-02-02да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2022-06-13
- ↑ Том Хетч. = Тҳе Cустер Cомпанион: А Cомпреҳенсиве Гуиде то тҳе Лифе анд Cампаигнс оф Георге Армстронг Cустер анд тҳе Плаинс Индиан Wарс. — Стаcкполе Боокс, 2002. — 274 с. — ИСБН 0-81-170477-7.
- ↑ Марк Келлогг. = И Го Wитҳ Cустер: Тҳе Лифе & Деатҳ оф Репортер Марк Келлогг. — АСТ Пресс, 1996. — 240 с. — ИСБН 0-96-288572-Х
- ↑ „архив нусхаси“. 2018-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-июн.
- ↑ Марк Келлогг. = И Го Wитҳ Cустер: Тҳе Лифе & Деатҳ оф Репортер Марк Келлогг. — АСТ Пресс, 1996. — 240 с. — ИСБН 0-96-288572-Х.
- ↑ Том Хетч. = Тҳе Cустер Cомпанион: А Cомпреҳенсиве Гуиде то тҳе Лифе анд Cампаигнс оф Георге Армстронг Cустер анд тҳе Плаинс Индиан Wарс. — Стаcкполе Боокс, 2002. — 274 с. — ИСБН 0-81-170477-7.
- ↑ ҳттпс://www.смитҳсонианмаг.cом/ҳисторй/тҳе-ап-лоокс-баcк-152468639/
- ↑ архив нусхаси, 2006-11-07да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2022-06-13
- ↑ ҳттп://www.wёмингталесандтраилс.cом/cустер4а.ҳтмл
- ↑ ҳттп://www.астонишер.cом/арчивес/мусеум/марк_келлогг_биг_ҳорн.ҳтмл
- ↑ ҳттп://www.слате.cом/ид/2183936/
Адабиётлар
- Том Хетч. . Стаcкполе Боокс, 2002. ИСБН 0-81-170477-7.
- Марк Келлогг. . АСТ Пресс, 1996. ИСБН 0-96-288572-Х.