Марк Тҳомас Wаддингтон (талаффузи: Марк Томас Уоддингтон) (1996-йил 11-октабрда туғилган) — профессионал футболчи.

Марк Wаддингтон
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Марк Тҳомас Wаддингтон[1]
Таваллуд санаси 1996-йил 11-октябр (1996-10-11) (30 ёш)
Таваллуд жойи Wиган, Англия
Амплуаси ярим ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2013—2015 Блаcкпоол
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2014—2015 Блаcкпоол 3 (0)
2015—2019 Стоке Cитй 0 (0)
2016 → Килмарноcк (ижара) 1 (0)
2019 → Фалкирк (ижара) 14 (1)
2019—2020 Барроw 2 (0)
2020 → Блйтҳ Спартанс (ижара) 9 (0)
2021 Wаррингтон Тоwн 0 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2021-йил 31-октябр учун)

Марк Wаддингтон ўз фаолиятини „Блаcкпоол“ футбол клубининг йсоҳлар жамоасида бошлаган.Кейинчалик, Марк Wаддингтон 2014—2015-йилги мавсумда клубнинг биринчи жамоасига ўтган. У 2015-йилнинг июлида „Стоке Cитй“ футбол клуби сафига қўшилган. Wаддингтон „Стоке“ футбол клубида асосий таркибга кирмаган ва Шотландиянинг „Килмарноcк“ ва „Фалкирк“ футбол жамоаларида ижара асосида ўйнаган. Марк Wаддингтон „Барроw“ футбол клубига 2019-йил июн ойида қўшилган.

Ёшлиги

Марк Wаддингтон Англиянинг Wиган шаҳрида туғилган ва Стандиш ўрта мактабида ўқиган. Wаддингтон ўз фаолиятини „Блаcкпоол“ футбол клубининг академиясида бошлаган[2].

Фаолияти

Блаcкпоол

Марк Wаддингтон, 17 ёшида, 2014-йил 12-августда „Шреwсбурй Тоwн“ футбол клубига қарши учрашувда асосий жамоадаги илк ўйинини ўтказган[3]. 2015-йилнинг 9-январида ҳафтасига 200 фунт стерлинглик профессионал шартномани рад этгандан сўнг, Марк Wаддингтон ва унинг ҳамкасби Дом Телфордни „Блаcкпоол“ футбол клуби раҳбари Карл Ойстон унинг таклифини қабул қилмагунча улар клубнинг ёшлар жамоасида ўйнашини айтган.  2015-йилнинг 13-февралида Марк Wаддингтон машғулот пайтида ўнг оёғининг суягини синдириб олган. Шундан сўнг, Марк Wаддингтон 2014—2015-йилги мавсумнинг қолган қисмига сафдан чиқарилган[4]. Кейинроқ унинг ўнг оёғини операция қилиш кераклиги маълум бўлган[5].

Стоке Cитй

Wаддингтон 2015-йил июл ойида „Блаcкпоол“ футбол клубидаги жамоадоши Дом Телфорд билан бирга „Стоке Cитй“ футбол клуби сафига ўтган[6]. Марк Wаддингтон 2018—2019-йилги мавсум охирида клубнинг асосий жамоасига кира олмагани учун „Стоке Cитй“ футбол клубини тарк этган[7].

Килмарноcк (ижара)

Марк Wаддингтон „Килмарноcк“ футбол клубига 2016-йил 24-июн куни ижара асосида қўшилган[8]. 2016-йилнинг 23-июлида Wаддингтон „Килмарнок“ клуби сафидаги илк ўйинини „Греэноcк Мортон“ футбол клубига қарши учрашувда ўтказган. 2016-йилнинг 31-августида Wаддингтоннинг ижара муддати қисқартирилган ва у „Стоке Cитй“ футбол клубига қайтган[9].

Фалкирк (ижара)

2019-йилнинг 3-январида Марк Wаддингтон 2018—2019-йилги мавсум охиригача ижара асосида Шотландия чемпионати вакили „Фалкирк“ футбол жамоасига қўшилган[10].

Барроw

2019-йил 28-июн куни Марк Wаддингтон Миллий лига вакили „Барроw“ футбол клуби сафига бир йиллик шартнома асосида қўшилган[11]. Мавсум охирида Марк Wаддингтон клубни тарк этган[12].

Блйтҳ Спартанс (ижара)

2020-йил 3-январда Марк Wаддингтон 2019—2020-йилги мавсумнинг қолган қисми учун Шимолий Миллий лига вакили „Блйтҳ Спартанс“ футбол жамоаси билан шартнома имзолашга муваффақ бўлган. Марк Wаддингтон ижара даврида клуб учун 9 марта майдонга тушган.

Wаррингтон Тоwн

2021-йил июл ойида Марк Wаддингтон Шимолий Премер лига вакили „Wаррингтон Тоwн“ футбол клуби сасфига қўшилган[13].

Фаолият статистикаси

2020-йил 8-феврал ҳолатига ко'ра;
Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича ўйинлар ва голлар
Клуб Мавсум Лига Англия кубоги Лига кубоги Бошқа Жами
Бўлим Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Блаcкпоол 2014—2015 Чемпионат 3 0 1 0 1 0 — 5 0
Стоке Cитй 2015—2016 Премер лига 0 0 0 0 0 0 — 0 0
2016—2017 Премер лига 0 0 0 0 0 0 — 0 0
2017—2018 Премер лига 0 0 0 0 0 0 — 0 0
2018—2019 ЭФЛ Чемпионати 0 0 0 0 0 0 — 0 0
Жами 0 0 0 0 0 0 — 0 0
Стоке Cитй У23 2017—2018 — — — — 2 0 2 0
2018—2019 — — — — 3 0 3 0
Жами — — — 5 0 5 0
Килмарноcк (ижара) 2016—2017 Шотландия Премер лигаси 1 0 0 0 1 0 0 0 2 0
Фалкирк (ижара) 2018—2019 Шотландия чемпионати 14 1 0 0 0 0 0 0 14 1
Барроw 2019—2020 Миллий лига 2 0 0 0 0 0 0 0 2 0
Блйтҳ Спартанс (ижара) 2019—2020 Шимолий Миллий лига 9 0 0 0 0 0 0 0 9 0
Жами 29 1 1 0 1 0 5 0 37 1

Манбалар

  1. ↑ „Тҳе Фоотбалл Леагуэ Ретаинед Лист“. Тҳе Фоотбалл Леагуэ (12-июн 2015-йил). Қаралди: 16-июн 2015-йил.
  2. ↑ „Стандиш Стар сигнс 3 еар деал...“. Стадиш Счоол. 2017-йил 10-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-сентабр 2016-йил.
  3. ↑ „Шреwсбурй 1-0 Блаcкпоол“. ББC Спорт (12-август 2014-йил). Қаралди: 13-август 2014-йил.
  4. ↑ „Албион трансфер таргет оут фор тҳе сеасон“. Тҳе Аргус (16-феврал 2015-йил). Қаралди: 17-март 2015-йил.
  5. ↑ „Инжурй Блоw Фор Wаддингтон“. Блаcкпоол Ф.C. (16-феврал 2015-йил). Қаралди: 17-март 2015-йил.
  6. ↑ „Блаcкпоол паир Wаддингтон анд Телфорд жоин Стоке“. Блаcкпоол Газетте. 2015-йил 22-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-июл 2015-йил.
  7. ↑ „ПОТТЕРС СУБМИТ РЕТАИНЕД ЛИСТ“. Стоке Cитй. Қаралди: 20-май 2019-йил.
  8. ↑ „Килмарноcк адд 11 неw сигнингс, wитҳ фиве оф тҳем он лоан“. ббc.cо.ук/спорт. ББC Спорт (24-июн 2016-йил). Қаралди: 24-июн 2016-йил.
  9. ↑ „Килмарноcк энд лоанс фор Стоке'с Марк Wаддингтон анд Сwансеа'с Оливер Давиэс“. ББC Спорт. ББC (1-сентабр 2016-йил). Қаралди: 1-сентабр 2016-йил.
  10. ↑ „У23 мидфиэлдер ҳеадс оут он лоан“. Стоке Cитй. Қаралди: 3-январ 2019-йил.
  11. ↑ „Формер Стоке Cитй мидфиэлдер Марк Wаддингтон беcомес Барроw АФC'с сихтҳ суммер сигнинг“. Тҳе Маил. Қаралди: 29-июн 2019-йил.
  12. ↑ „Релеасед & Ретаинед Лист“. www.барроwафc.cом (6-июл 2020-йил). 2020-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-июл 2020-йил.
  13. ↑ „Wаддингтон ҳеадс то Тоwн“. www.wаррингтонтоwнфc.cо.ук (23-июл 2021-йил). Қаралди: 31-октабр 2021-йил.