Markazit
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Марказит (форс, маргашише — колчедан), нурсимон колчедан — сулфидлар синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби ФеС2. Қўшимчалар тарзида, кўпинча, Ни, Ас, Сб, Ти, Cо ва бошқа мавжуд. Металддек ялтироқ. Ранги жезсимонсариқ, юзаси кулранг-яшил товланади. Ромбик системада кристалланади, кристаллари тахтачасимон, устунсимон, қўшалоқ, найзасимон, баъзан тароқсимон. Кўпинча, мураккаб агрегатлар — бириккан ҳолда, куртаксимон ва оқиқ ҳосилалар кўринишида, айниқса, пирит билан кўпроқ учрайди. Қаттиқлиги 6,0—6,5, зичлиги 4,9 г/ см3. Мўрт. Алоҳида кон ҳосил қилмайди. Пиритдан кристалл шакллари билан фарқ қилади. Гидротермал конларда пирит, пирротин ва бошқа сулфидлар билан бирга ҳосил бўлади. М. чўкинди жинсларда, асосан, кўмирли, айниқса, қўнғир кўмирли қумтош гиллар орасида конкреция ва ноаниқ шаклли доналар ҳосил қилади. Ўзбекистонда кўпроқ Ангрен кумир конида, камроқ олтин конлари (Мурунтов ва бошқалар), графит (Тошқазиган), скарнлишеелитли (Ингичка, Лангар, Қўйтош ва бошқалар), полиметалли, колчеданли (Учқулоч, Хондиза ва бошқалар) конларда тарқалган. Сулфат кислота олишда ишлатилади. Кўмир ва ўтга чидамли гилларда зарарли қўшимча ҳисобланади[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Марказит“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (М-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |