Markaziy GES
37°42′50.7″Н 68°46′33.9″Э / 37.714083°Н 68.776083°Э
| Марказий ГЕС | |
|---|---|
| Мамлакат |
|
| Жойлашуви | Хатлон вилояти Вахш шаҳарчаси |
| Дарё | Вахш бош канали |
| Каскад | Вахш ГЕСлар каскади |
| Эгаси | "Барқи Тожик" ОАХК |
| Мақоми | Амалда |
| Агрегатлар ишга тушган йиллар | 1964 |
| Асосий тавсифи | |
| Йиллик электр энергияси ишлаб чиқариши | 114 |
| Электростансия тури | деривация |
| Электр қуввати, МВт | 15,1 |
| Ускуналар тавсифи | |
| Турбиналар сони ва русуми | айланма-қанотли |
| Генераторлар қуввати , мегаватт | 2×7,55 |
| Асосий иншоот | |
| Тўғон тури | мавжуд эмас |
| Шлюз | мавжуд эмас |
| Тақсимловчи қурилма | 110 кВ |
| Харита | |
Марказий ГЕС (тожикча: Нерӯгоҳи барқи обии «Марказӣ», НБО «Марказӣ», русча: Центральная ГЭС – Тожикистоннинг Хатлон вилояти Вахш шаҳарчасидаги гидроэлектр стансия. Вахш дарёсидан сув оладиган Вахш бош каналининг марказий оқимида жойлашган, Вахш ГЕСлар каскади таркибига киради ва каскаднинг охирги, саккизинчи поғонаси ҳисобланади. Марказий ГЕС „Барқи Тожик“ ОАХК давлат энергетика компаниясига тегишли[1].
Умумий маълумот
Марказий ГЕС деривация типидаги ГЕС бўлиб, каналдан сув олади, тўғонга эга эмас. Ўрнатилган электр қуввати – 15,1 МВт, ўртача йиллик электр энергияси ишлаб чиқариши – 114 млн кВт*соат. ГЕС иншоотлари таркиби қуйидагича[2]:
- асосий сув олиш иншооти;
- таъминот канали;
- сув олувчи босимга эга ҳовуз;
- бўш сув оқими;
- иккитўрли металл босимли қувурлар;
- ГЕС биноси;
- сув чиқиш канали.
ГЕС биносида ҳар бирининг қуввати 7,55 МВт бўлган 2 та вертикал гидроагрегат ўрнатилган. Гидроагрегатлар 27 м ҳисобланган босимда ишлайдиган айланма-қанотли турбиналар билан жиҳозланган. Генераторлардан 110 кВ кучланишдаги электр энергияси очиқ коммутатор орқали энергия тизимига узатилади[2][1].
Марказий ГЕС „Гидропроект“ институтининг Ўрта Осиё бўлими томонидан гидроэнергетика мажмуасининг бир қисми сифатида лойиҳалаштирилган бўлиб, мажмуа таркибига Вахш суғориш каналида жойлашган Сарбанд ва Шаршара ГЕСлар ҳам киради. Стансиянинг барча гидроагрегатлари 1964-йилда ишга туширилган, дастлабки қуввати 18,1 МБт (2х9,05 МВт) эди[2][1].
Адабиётлар
- Каскад ГЭС на реке Вахш. М.: Внешторгиздат.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Центральная ГЭС“. ОАХК «Барки Точик». Қаралди: 2020-йил 28-август.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Каскад ГЭС на реке Вахш.
Ҳаволалар
- „Центральная ГЭС“. ОАХК «Барки Точик». Қаралди: 2020-йил 28-август.