Markaziy Litva gerbi
Марказий Литва герби — Марказий Литва Республикасининг герби бўлиб хизмат қилувчи рамз. У 1920-йил 12-октабрда ташкил этилган ва 1922-йил 18-апрелгача, давлат ўз фаолиятини тўхтатгунга қадар амалда бўлган[1].
| Марказий Литва герби | |
|---|---|
|
| |
| Мамлакат | Марказий Литва |
| Қабул қилинди | 12-октябр 1920-йил |
| Бекор қилинди | 18-апрел 1922-йил |
Дизайни
Гербда расмий равишда бургут ва Паҳониа (от устидаги рицар) тасвирланган[2]. Ўнг томонда тож кийган кумуш (оқ) бургут, чап томонда эса кумуш (оқ) Паҳониа; сакраётга от устида ўнг қўлида қилич, чап қўлида эса Лотарингия хочи тасвиранган қалқон тутган рицардан иборат. Иккала тасвир ҳам кумуш (оқ) қиррали қизил фон ичига жойлаштирилган[1]. Унинг дизайни 1831-йил ноябр қўзғолони чоғида Полша миллий ҳукумати томонидан қўлланган гербга тааллуқли эди[3].
Тарихи
Герб давлат рамзи сифатида 1920-йил 12-ноябрда Марказий Литва армияси бошлиғининг 1-сонли фармонида қабул қилинган[4]. 1922-йил 18-апрелда Марказий Литва Республикаси Полша таркибига киритилганидан кейин гербдан фойдаланиш тўхтатилган.
Галерея
-
1920-йилги гербнинг чизмаси.
-
1920-йилдаги Марказий Литва армияси бош қо'мондонлигининг 1-сонли фармонида тасвирланган герб.
-
1920-йилдаги почта маркасидаги герб.
-
1920-йилдаги почта маркасидаги герби.
-
1921-йилги почта маркасидаги герби.
-
1921-йилги почта маркасидаги герби.
-
1922-йилги почта маркасидаги герби.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 С. К. Куcзйńски: Полскиэ ҳербй зиэмскиэ, Wарсаw, 1994.
- ↑ Włадйсłаw А. Серcзйк: Дзиэже Полски: 1918—1939 : wйбóр материаłów źрóдłоwйч. Кракów: Кражоwа Агенcжа Wйдаwниcза, 1990. п. 130.
- ↑ „Wиртуалне музеум Орłа биаłэго“ (пл).
- ↑ Деcреэ Но. 1 оф тҳе Чиэф-ин-cомманд оф тҳе Армй оф Cентрал Литҳуаниа, Жоурнал оф Лаwс оф тҳе Провисионал Говернинг Cоммиссион, 17 Новембер 1920, Но. 1, поситион 1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |