Марказий Европа Текислиги-ғарбда Атлантика океани соҳилларидан шарқда Одер ва Висла дарёларининг сувайирғичигача бо'лган ҳудудларни о'з ичига олади. Бу ҳудуд Франсиянинг Париж Ҳавзаси, Гаронна пасттекислиги, Арморикон ва Марказий массивлари, Белгия ва Германиянинг жанубий қисмлари, Чехия массиви ва Ўрта Полшани ўз ичига олади. Марказий Европа текислиги, Ўрта Европа текислигидан фарқли ўлароқ, текисликлардан, ботиқлардан, тоғ массивларидан, платформалардан ва қирлардан иборат бўлиб, у Марказий Европа тоғ-текислик ўлкаси ёки Герцин Европаси деб ҳам аталади.

Геологияси

Марказий Европанинг ғарбий қисмида, Франсия ҳудудида қадимги Арморикон ва Марказий массивлари жойлашган. Арморикон массиви Франсиянинг шимоли-ғарбий қисмида герсин бурмаланиши натижасида ҳосил бўлган. Марказий массив эса герсин бурмаланишида вужудга келган йирик ва гумбазсимон баланд кўтарилма ҳисобланади. Бу массивнинг асосини бурмаланган қадимий кристалл ва вулканик жинслар ташкил этади.

Пасттекисликлар ва Массивлар

  • Арморикон Массиви: Франсиянинг шимоли-ғарбида жойлашган бу массивда ко'тарилма тектоник ҳаракатлар кучли кечмаган. Нормандия ва Гатин қирлари қадимги массивнинг қисмлари ҳисобланади.
  • Марказий Массив: Марказий Европанинг энг йирик массивларидан бири бо'либ, Пюи-де-Санси чо'ққиси 1886 м. Бу массивнинг жанубий қисмидаги кристалл жинслар юра даврининг оҳактошлари билан қопланган Гран-Кос платосини ҳосил қилади.
  • Гаронна Пасттекислиги: Марказий массив ва Бискай қўлтиғи оралиғида жойлашган. Бу ҳудудда тектоник ботиқда ҳосил бо'лган Аквитания ҳавзаси мавжуд.

Иқлим Шароити

Марказий Европа текислиги иқлимида Атлантика ҳаво массаси катта рол ўйнайди. Нам денгиз ҳаво массаси шарққа томон материк ичкарисига камайиб боради, бу эса иқлимнинг континенталлик даражасини оширади. Ғарбий қисмларда қиш илиқ ва нам, ёз эса салқин бўлади. Шарққа томон ҳаракатланишда, иқлим қуруқлашиб боради ва қиш совуқроқ бўлади.

Гидрография

Марказий Европанинг йирик дарёлари орасида Рейн, Сена, Луара, Гаронна ва Рона дарёлари мавжуд. Бу дарёлар гидрологик режими шу жойнинг иқлим шароитига ва релефига боғлиқ. Ғарбий ҳудудлардаги дарёлар сув сарфи йил бўйи деярли бир текисда бўлса, шарқий ҳудудларда дарёларнинг сув сарфи тоғ массивларидаги қорларнинг эриши туфайли мураккаблашади.

Ўсимлик ва Ҳайвонот Олами

Марказий Европада ўрмонлар Судет тоғлари, Чехия ўрмони, Бовария ўрмони каби ҳудудларда яхши сақланган. Ушбу ўрмонларда ел-пихта дарахтлари кенг тарқалган. Тоғларнинг баланд қисмларида эса қар ўсимликлари учрайди. Ҳайвонот олами эса асосан ўрмон фаунаси билан ифодаланади. Тулки, бўрсиқ каби ёввойи ҳайвонлар ва турли хил қушлар кенг тарқалган.

Манбалар

  • Т. В. Власова. Материклар табиий географияси (океанлар туташ қисмлари билан бирга)- Ўқитувчи. Т., 1981[1]
  • Х.Вахобов, А. А. Абдулқосимов, Н. Р. Алимкулов МАТЕРИКЛАР ВА ОКЕАНЛАР ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЙАСИ -Тошкент ,2021[2]