Марказий устони — Эрон устонларидан биридир. У шимолдан Қазвин устони ва Теҳрон устони, жанубдан Луристон устони, шарқдан Қум устони ва ғарбдан Ҳамадон устони билан чегарадош. Устонда 11 та туман, 62 та қишлоқ ва 29 та шаҳар мавжуд. Арок, Хамин, Сова, Маҳаллот, Делижон, Камижон ва Азно устон таркибидаги шаҳарлардир. Эрон устонларининг орасида жойлашгани сабабли устон номи Марказийдир. Тарихий манбаларга кўра Марказий устони ерлари мил.авв. 1-минг йилликда Катта Мод таркибига кирган.

Марказий
форсча: مرکزی‎ / Маркази‎‎
Устон
Маъмурий маркази Арок
Йирик шаҳари Арок
Расмий тили форсча
Аҳоли 1 351 257
Майдони 29 127 км²
(ў %)
Харитада
Markaziy xaritada

Устоннинг табиати

Тоғлар вс текисликлардан иборат. Марказий ва Загрос тоғлари устоннинг энг муҳим тоғларидан ҳисобланади. Марказий устонини Албурс ва Загрос тоғи тизмаларининг тўқнашуви деса бўлади. Қадимда Марказий устонида кенг ўрмонлар бўлган, лекин ҳозир мавжуд эмас. Фақатгина Сарбанд шаҳарчасида нисбатан қуюқ ўрмонлар бор.

Дарёлари

Ҳозир бу ердаги катта анҳорлар, дарёлар ва бошқа сув ҳавзаларидан жами сув миқдори 4,2 млрд.м³ ни ташкил этади ва унинг 50 фоизи қишлоқ хўжалигига сарфланади. Қарачой, Зарринруд, Лаълруд, Хонсор ва Хамин дарёлари устоннинг энг муҳим дарёлари ҳисобланади.

Тили

Марказий устонининг аҳолиси асосан форс тилидан сўзлашади, аммо баъзи бир қишлоқларда туркий, курд ва арман тилларида ҳам сўзлашадилар.

Диқатга сазовор жойлар

Марказий устонда Наҳжир ғори, Чаҳорфасл ҳаммоми, Сафедхоний ғори, Хорхе ибодатхонаси, Маҳаллот оташкадаси, Нимвар кўприги, Миқон кўли туристик аҳамиятга эга [1].

Манбалар

  1. ↑ Мостафавий, Ҳамид. Тасвирларда Эрон бо'йлаб саёҳат, 2013, СОКҲАНВАРАН ПУБ. — 255-бет. ИСБН 978-600-9675-31-3.