Маркетинг микс ёки 4Пс

Маркетинг микс (инглизча: Маркетинг мих; баъзан 4Пс деб ҳам юритилади) бизнесдаги бошланғич моделни тасвирлочи терминдир. 4Пс инглиз тилидаги тўртта сўз, Продуcт (маҳсулот), Приcе (нарх), Плаcе (жойлашув) ва Промотион (тарғибот)ларнинг ҳаммаси „П“ ҳарфидан бошланиш сабабидан „4Пс“ ёки „Маркетинг Мих“ деб юритилади. Маркетологлар томонидан Маркетинг миксга „мақсадли бозорда маркетинг режаларини муваффақиятли амалга оширишда бизнес эгалари томонидан қўлланиладиган маркетинг қуроллар тўплами“ -деб ҳам таъриф берилади.[1]

Маркетинг теорияси йигирма биринчи аср бошларида пайдо бўлди. Бугунги кунда Маркетинг бошқарувида доминантга айланган ушбу Маркетинг микс биринчи бўлиб 1984-йилда нашр қилинди.[2] Хизмат кўрсатиш сектори маркетингида кенгайтирилган Маркетинг миксдан фойдаланилади. Бунда одатдаги 4Пс га учта қўчимча Проcесс (жараён), Пеопле (инсонлар), Пҳйсиcал эвиденcе (жисмоний далил) элементлари қўшилиб 7Пс ҳосил бўлади.[3] Камдан-кам холларда, хизмат кўрсатиш сектор маркетологлари 7Пс га қўшимча Перформанcе (ижро) элементини қўшиш орқали 8Пс деб атайдилар.

Маркетинг микс элементларини тўғри жойлаштириш ва шунга кўра фаолият олиб боришда корхона маркетинг бошқарувчилари зиммасига масъулият юклайди. Маркетинг микс элементларининг тўғри жойлашуви компаниянинг муваффақиятли маркетингида муҳим рол ўйнайди:[4]

  1. кучли томонларни ривожлантириш ва кучсиз томонлардан воз кечиш
  2. рақобатбардошликни ва компаниянинг мослашувчанлигини кучайтириш
  3. корхонанинг ички бўлимларини бир-бири билан узвий яқин фаолият олиб боришини таъминлаш
Категория Таърифи/Тушинчаси Одатий маркетингга оид қарорлар
Продуcт (Маҳсулот) Маҳсулот деб мижознинг эҳтиёжлари ёки истакларини қондирувчи нарсага айтилади.

Маҳсулот жисмий (ушлаб кўрса бўладиган барча нарсалар) ёки ушлаб кўриб бўлмайдиган (хизмат кўрсатиш, ғоя ёки тажриба улашиш кабилар) га ажралиши мумкин.

  • Маҳсулот дизайни — алоҳида жихатлари, сифати
  • Маҳсулот хилма-хиллиги — маҳсулот ассортименти бойлиги, маҳсулотлар микси, маҳсулот тармоғи
  • Брандинг
  • Қадоқлаш ва белгилаш/маркалаш
  • Хизмат кўрсатиш турлари (қўшимча хизмат, сотувдан кейинги хизмат, хизмат босқичи)
  • Маҳсулот ва/ёки хизмат учун кафолат тақдим этиш
  • Маҳсулотни қайтиб олиш мумкинлиги
  • Маҳсулотнинг ҳаёт сиклига кўра бошқариш
Приcе (Нарх Нарх мижознинг маҳсулот эвазига толайдиган миқдори

Нарх, шунингдек, мижознинг маҳсулотга эришиш учун сарфлайдиган вақти, кучи, эътибори ва ҳ.к ларни ҳам англатади

Нарх савдо айланмасидан тушадиган даромадга таъсир қилувчи омил

Нарх Маркетинг миксдаги компания фойдасидан сўзловчи ягона қисм

Нарх, яна, мижознинг қабул қилган қийматини ўз ичига олади.

  • Нарх стратегияси
  • Нархлаш тактикаси
  • Нархлаш
  • Нархни тушириш — дистрибюторларга енгилликлар
  • Чегирмалар — мижозлар учун
  • Тўлов қулайликлари — кредит, тўлов усуллари
Плаcе (Жойлашув) Жойлашув мижозларнинг маҳсулотга етиша олишини англатади

Жойлашув мижозларга қулайлик яратиш мумкин бўлган макондир

  • Интенсив дистрибюция (тарқатиш) стретегияси, эксклусив дистрибюция;
  • Франшайзинг;
  • Бозорни қамраб олиш;
  • Мижозга етиб бориш тармоқларини тўғри танлаш ва тармоқлар ўртасида алоқа ўрнатиш;
  • Хилма-хиллик;
  • Жойлашув қарорлари;
  • Омборхона;
  • Транспорт, сақлаш омбори ва логистика;
Промотион (Тарғибот) Тарғибот маркетинг коммуникациялари (алоқа воситалари)ни англатади.

Тарғибот ўз ичига: реклама, ПР (ПиАр), тўғридан тўғри маркетинг ва сотув тарғиботини олиши мумкин.

  • Тарғибот микси — рекламанинг мос келувчи ҳисоби, ПР, тўғридан-тўғри маркетинг ва сотув тарғиботи;
  • Хабар қилиш стратегияси — нимани хабар қилиш керак кераклигига мувофиқ
  • Восита/ медиа стратегияси — мақсадли аудиторияга элтувчи воситани тўғри танлаш
  • Хабар қилиш частотаси — қанча кўп хабар қилиш керак?, қанча вақтда неча марта хабар қилиш керак?

Ҳаволалар

  1. ↑ Котлер, Пҳилип. Маркетинг Манагемент. Миллениум Эдитион, 2001 — 9-бет. 
  2. ↑ Чристиан, Гронроос „Чаптер 32.2: Манагемент деcисион“, . Фром маркетинг мих то релатионшоп маркетинг: тоwардс а парадигм шифт ин маркетинг, 1994 — 4-20-бет. 
  3. ↑ Жо, Марй „Маркетинг оф сервиcес“, . Маркетинг Стратегиэс анд Организатион Струcтурес фор Сервиcе Фирмс. Америcан Маркетинг Ассоcиатион, 1981 — 47-51-бет. 
  4. ↑ Минтз, Офер. Wҳат Дривес Манагериал Усе оф Маркетинг анд Финанcиал Метриcс анд Доэс Метриc Усе Аффеcт Перформанcе оф Маркетинг-Мих Аcтивитиэс?. Жоурнал оф Маркетинг, 2013.