Маркиэл (Марк) Аронович Фазилов (1954-йил 16-апрелда туғилган) — совет, ўзбек ва исроиллик шашкачи, халқаро гроссмейстер, рус шашкаси бўйича 2000-йил жаҳон чемпиони, рус ва бразилия шашкасида  классик вақтни бошқариш бўйича жаҳон чемпионатларининг кўп карра ғолиби[1][2] рус шашкаси бўйича уч карра СССР чемпиони (1980, 1981, 1990), Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий (2000)[3].

Фазилов Маркиэл (Марк) Аронович
Шахсий маълумотлари
Жинси эркак
Фуқаролиги Исроил SSSR bayrogʻi СССР
Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Isroil bayrogʻi Исроил
Таваллуд санаси 16-апрел 1954-йил (68 ёш)
Спорт
Қайси спорт шашка, халқаро гроссмейстер
Медаллар
Спорт мукофотлари
Жаҳон чемпионати
Кумуш Подолск, Руш шашкаси, 1992 (РСҲХА) {{{3}}}
Бронза Ухта, Руш шашкаси, 1995 (РСҲХА) {{{3}}}
Кумуш Ровно, Бразиля шашкаси, 1997 {{{3}}}
Олтин Одесса, Руш шашкаси, 2000 (БЖСҲФ, блиц) {{{3}}}

Спортдаги фаолияти

Маркиэл Фазилов ўсмирлик даврида икки марта ёшлар ўртасида рус шашкаси бўйича СССР чемпиони бўлган. 1976-йилда Ялтада бўлиб ўтган катталар ўртасидаги мамлакат чемпионатида у тўртинчи ўринни эгаллаган ва бир йилдан сўнг СССР Қуролли Кучлари чемпионатида бронза ва СССР кубогида кумуш медални қўлга киритган[4].

1980-йилда Гроднода бўлиб ўтган СССР чемпионатида Фазилов турнинрнинг кўп йиллик пешқадами, киэвлик Михаил Рахуновга 13-турда етиб олди. Ушбу ўйиндан сўнг уларнинг рейтинг натижалари бир  хил натижани қайд этиб  турган. Сўнгги турда ўзаро ўйнаб, шоҳсупада биринчи ўринни бўлишиб олишган.

Бу ҳолат бир йилдан кейин Киевда яна такрорланди. Фазилов турнир пешқадами — Кишинёвлик Марк Соколовскийга етиб олди. Аммо олтинчи турда юзма-юз учрашувда самарқандлик иштирокчи ғалаба қозониб, турнир жадвалида пешқадамлик қилди. Шундан сўнг яна иккита ғалабага эришган Фазилов турнирнинг қолган қисмида эҳтиёткорлик билан қатнашиб, якунда кумуш медал соҳибидан ярим очкога олдинга ўзиб кетди. СССР чемпионатидаги иккинчи ғалаба Фазиловга СССР гроссмейстери унвонини келтирди, у нафақат Ўзбекистонда, балки СССРнинг барча Ўрта Осиё республикаларида биринчи ва бутун СССРда ўнинчи ўринни эгаллади. Эвросиё яҳудийлари конгресси Бош кенгаши аъзоси Семён Белманнинг сўзларига кўра, Фазилов икки карра чемпион бўлишига қарамасдан, гроссмейстер унвонини олиши учун улар Москвага партия маълумотномасини юборишлари керак бўлган ва у юборилган.  Боиси, СССР ҳеч қачон партия аъзоси бўлмаган, Фазилов 1990-йилда учинчи марта СССР чемпионлигини қўлга киритди.

СССР парчаланиб, БЖСҲФ дан мустақил бўлган Россия шашкасининг халқаро асостасиясига кўра рус шашка бўйича жаҳон чемпионатлари бошланиши билан суверен Ўзбекистон сафида дона сурган Фазилов турнинг энг фаол иштирокчисига айланди. У 1992-йилда иккинчи ўринни (чемпион — россиялик Юрий Королев билан тенг очко тўплаган) ва 1995-йилда учинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди[2] (баъзи манбаларда Фазиловни 1992-йилги жаҳон чемпиони ғолиби деб аташади). У 1997-йилда Ровно шаҳрида халқаро гроссмейстер нормасини бажарган, БЖСҲФ маълумотига асосан кўра Бразилия шашкаси бўйича жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритган. 2000-йилда Одессада биринчи ўрин учун баҳсдан бир кун аввал „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий“ унвони билан тақдирланган Фазилов финал мусобақада Гаврил Колесовни енгиб, рус шашкаси яшин йўналиши бўйича ўйинида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

2009-йилда Фазилов Исроил давлатига доимий яшаш учун кўчиб ўтади. Фазилов кейинги йили Бразилия шашкаси бўйича Исроил чемпиони бўлади ва турнирда 12 очкодан 11 очко жамғариб, миллий гроссмейстер Александр Гантман ни бир очкога ортда қолдирган ҳолда кумуш медал совриндорига айланади. Кейинчалик у Исроил терма жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллади ва мамлакат шашка федерацияси Президиуми аъзоси бўлди.

Шашка библиографияси

  • Фазылов М. А.. Мои избранные партии, Самарканд, 1992. 

Жамоатчилик ва адабий фаолияти

1992-йилда Фазилов Ўзбекистонда яҳудий маданиятини қайта тиклади. У ҳар ойда чоп этиладиган бухоро-яҳудийлари газетаси „Шофар“га асос солган (1992- йилдан 2009-йилгача газета бош муҳаррири бўлган), Самарқанддаги яҳудий маданият марказига раҳбарлик қилган[5]. Самарқандда бухоро яҳудийлари жамияти раиси бўлган. Фазилов томонидан халқаро яҳудий ташкилотлари кўмагида Ўзбекистонда амалга оширилган маданий лойиҳалар қаторида яҳудийларнинг тарихий уйлари ва ибодатхоналари ҳақида ҳужжатли филм суратга олинган (1998), Улуғ Ватан уруши йилларида ҳалок бўлган самарқандликлар хотирасига бағишлаб ҳайкаллар ўрнатилган (2003).

2008-йилда унинг кўмагида 1935-йилда ёпилган Самарқанддаги яҳудийларининг Исаак Лури музейи реставрация қилинган[5].

1993, 1999 ва 2003-йилларда Фазилов муаллифлигида „Йиллар, одамлар, фактлар“ номли учта тўплами нашр этилган. Исроилга кўчиб ўтгач, „Ҳақиқат йўлида“, „Машҳур савдогарлар — бухоро яҳудийлари“, „Олмос йиғиш вақти“ китобларини нашр эттиради. Бутунжаҳон Бухоро яҳудийлари конгресси томонидан нашр этиладиган „Менора“ газетаси билан ҳамкорлик қилган. 2014-йилда у Исроил русийзабон ёзувчилар уюшмасининг бухоро-яҳудий бўлими раиси этиб сайланган. У Исроилда шашка бўйича „Бухоро яҳудийлари ўртасида жаҳон чемпионати“ни Исроил ва АҚСҲдан келган шашкачилар иштирокида ташкил қилиб, ғолибликни қўлга киритган.

Манбалар

  1. ↑ Список призёров чемпионатов мира на официалном сайте Сексии-64 ФМЖД
  2. ↑ 2,0 2,1 История чемпионатов мира по шашкам-64 на сайте „Укршашки“
  3. ↑ Указ Президента Республики Узбекистан от 25 август 2002 года № УП-2704 «О награждении в связи с девятой годовщиной независимости Республики Узбекистан группы работников науки, здравоохранения, культуры, просвещения, средств массовой информации и общественных сфер». Националная база данних законодателства Республики Узбекистан
  4. ↑ гроссмейстер Узбекистана — Маркиэл Фазилов|муаллиф=Семён Белман.|нашриёт=Шашки на Слобожанщине|сана=2011-02-25|кириш санаси=2015-08-05[сайт ишламайди]
  5. ↑ 5,0 5,1 Семён Бельман. „Первый гроссмейстер Узбекистана — Маркиэл Фазылов“. Шашки на Слобожанщине (2011-йил 25-феврал). Қаралди: 2015-йил 5-август.