Markiz orollari
Маркиз ороллари – Тинч океаннинг марказий қисмидаги вулкан ороллари гуруҳи, Полинезияда жойлашган. Франсия мулки. Майдони 1049 км². Энг йирик ороллари: Нукухива ва Хива-Оа. Замини базалт ва туфлардан ташкил топган. Энг баланд жойи 1259 м. Қирғоклари қояли, тик. Иқлими тропик, пассатли иқлим. Ўртача ойлик температура 22 °C дан паст бўлмайди. Йилига 1000 мм гача, шамолга рўпара ён бағирларда эса 2500 мм гача ёғин ёғади. Ороллар сернам тропик ўрмонлар ва бутазорли саванналар билан қопланган. Кокос палмаси, пахта, банан, кофе плантациялари бор. Балиқ, марварид ва денгиз тошбақаси овланади. Туризм ривожланган. Маркиз оролларини 1595-йилда испан денгизчи сайёҳи А. Менданяде-Нейра тадқиқ этган ва Перу вицеқироли маркиз Мендоса шарафига шундай атаган. Маъмурий маркази – Таиохаэ.[1]
Андоза:Геокар/Умумий текширишлар
Хато: блок «Кўпчилик» андоза Геокарда йўқ. Хато: блок «Кўпчилик» андоза Геокарда йўқ.
| Маркиз ороллари франсузча: Îлес Марқуисес | |
| Характеристикалар | |
|---|---|
| Майдони | 1049 км2 км² |
| Энг юқори нуқтаси | 1230 метр м |
| Аҳолиси | 8632 киши киши (2007-йил) |
| Аҳоли зичлиги | Унехпеcтед < оператор киши./км² |
| Жойлашуви | |
| Мамлакат | {{байроқикон/🇫🇷 Франсия| байроқикон/байроқикон
| вариант = | ҳажм = }} |
| Андоза:Геокар/Регион | [[Франсия Полинезияси|Франсия Полинезияси]] |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Маркиз оролларига тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |