Marko Polo
Марко Поло (италянча: Марcо Поло; 1254 йил 15 сентябр, Венесия — 1324 йил 8 январ, Венесия) — италиялик сайёҳ ва ёзувчи. М. П. 1271—75 йилларда венециялик савдогарлар билан бирга кемада Кичик Осиё ярим оролнинг жан.-ша-рқий соҳилларига, у ердан Бағдод, Басра, Табриз ва Кермонга келган, сўнгра Балх, Қашқар, Хотан, Кампичу (Ган-чжоу) шаҳарлари ва Гоби чўлини кесиб ўтиб Қорақурумга етиб борган. М. П. Хитойда 17 йил яшаган, Хубилайхон саройида 1292-йилгача унинг хизматида бўлган. У мамлакатнинг турли вилоятларини бориб кўрган. М. П. Хонбалиқ (Пекин) шаҳридан мянмаликларнинг илк давлати Паганнинг 11 —ХИИИ асрлардан пойтахти бўлган Паган шаҳрига (мамлакат марказида) саёҳат қилиб, яна орқага қайтган. Сўнгра Жанубий Хитой денгизи, Бенгалия қўлтиғи, Арабистон денгизи, Эрон орқали 1295-йил ватанига қайтиб борган.
| Марко Поло | |
|---|---|
| италянча: Марcо Поло | |
|
| |
| Таваллуди |
1254 йил 15 сентябр |
| Вафоти |
1324 йил 8 январ Венесия, Венеция Республикаси |
| Фуқаролиги | Венеция Республикаси |


Рустичано билан бирга "Марко Поло китоби"ни (1298) ёзиб қолдирган. Бу асар Кавказ халқ^ари, Эрон, Хитой, Монголия, Ҳиндистон, Индонезия ва бошқа мамлакатлар географияси, этнографияси ва тарихи ҳақида муҳим маълумотлар беради; шунингдек, унда халқ удумлари, ривоятлар, эртаклар ҳам бор. Бошқа Европа тилларига таржима қилинган бу китоб ХИВ—ХВИ асрларда яшаган денгизчилар, ёзувчилар ва ҳариташунослар (жумладан Х. Колумб ва Л. Ариосто)га таъсири катта бўлган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |