Markovnikov qoidasi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Марковников қоидаси - носимметрик алкенлар ёки алкинларга протон кислоталари ёки сув бирикканда водород атомининг кўпроқ гидрогенланган углерод атомига бирикиши. 1869-йил В.В. Морковников томонидан эълон қилинган. Маc, пентенга ҲCИ ни бириктирилганда водород атоми икки водород тутган углерод атомига учинчи бўлиб, хлор атоми эса водород атоми тутмаган углерод атомига бирикади. Ушбу ҳолат носимметрик углеводород молекуласида электр зарядининг баравар тарқалмаслиги туфайли вужудга келади. Қўш боғнинг қутбланиши натижасида манфий заряд кўпроқ гидридланган углерод атоми томон силжийди ва мусбат зарядланган водород атомини тортади. Камроқ гидрогенланган (мусбат зарядланган) углерод атомига эса анион (келтирилган реаксияларда хлор атоми) тортилади. Марковников қоидасига мувофиқ бундай реаксиялар энг барқарор оралиқ катионлар ҳосил бўладиган йўналишда кечади. Электроноаксептор эффекти каттароқ ўринбосарлар мавжуд бўлганда, мас, умумий формуласи СН2=СНХ (бу ерда Х-CН, СООН, СҒ3) бўлган моддаларга галогенводородлар ёки сув бириктирилганда реаксиянинг Марковников қоидасига тескари юналишда амалга ошиши исботланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |