Marksheyderiya
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Маркшейдерия (нем. марк - чегара ва счеиден — бўлмоқ, ажратмоқ) — кончилик фани ва техникасининг бир тармоғи; табиий шароитдаги объектда аслидан ўлчашлар ва Ер каъридаги фойдали қазилма уюмининг шакли ва ўлчамлари, қазилмада фойдали ва зарарли компонентларнинг жойла-шуви, ўзида сақловчи жинслар хусусияти, лаҳимларнинг фазовий жойлашиши, кон ишлари натижасида содир бўладиган кон босими ва ер юзаси жинсларининг деформациясини ўрганади. Иш жараёни маркшейдерлик приборлари ёрдамида олиб борилади. М. маълумотлари геометрик проекси-ялар усулида олинган кончиликка оид график ҳужжатлар, чизмаларда синтез қилинади.
М. комплекс фан бўлиб, математика, физика, техника, астрономия, геодезия, геология, кончилик иши ва бошқа фанлар билан чамбарчас боғлиқ. Маркшейдерлик хизмати фойдали қазилмани конлардан қазиб олишнинг ҳар бир босқичида (қидирув, лойиҳалаштириш, шахталарни қуриш, қазиб олиш, кон корхоналарини тугатиш ва бошқалар) қатнашади. М. куйидаги 2 функсияни бажаради: таъ минлаш функсияси (қидирув ва бошқа кончилик иншоотларини лойиҳадан натура холига ўтказиш, лаҳимларга йўналиш бериш, конларнинг план ҳамда кесма кўринишини фазовий геометрик ўлчаш усуллари билан ҳаритага тушириш ва уларни маркшейдерлик ҳужжатларида акс эттириш) ва назорат қилиш функсияси (қидирув ла-ҳимларининг ўтишни ўз вақтида кузатиш, қурилишмонтаж ишларини, фойдали қазилмалар ва қоплама жинсларни қазиб олишда, талофат ва сифацизланишида тезкор ҳисоб назорати, захиралар ўзгаришини ҳисоби, атроф муҳитни сақлашда кончилик ишларини тўғри олиб боришни назорат қилиш, кон босими ва ер юзасининг силжиши (деформацияси)ни кузатиш ва бошқа турли ишларнинг назорати). 1990-йиллардан М. ишларида ўта аниқ прибор — ёруғлик билан узоқни ўлчовчи, йўналишли лазерли кўрсаткичлар, гигроскопик ва кодли теодолитлар ва та-хеометрлар, визирли нивелирлар, автоматпрофилографлар ва бошқа электрон-оптик асбоблар қўлланилмоқда. Ўзбекистонда М.га оид амалий ишларни кончилик корхонаси қошидаги маркшейдерлик хизмати бажаради.институтлар эса ТошТУ ва кончилик илмий тадқиқот институт ларида олиб борилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |