Маркус Элиэсер Блох (олмонча: Маркус Элиэзер Блоч ; 1723–1799) — Германиялик шифокор ва табиацҳунос. У дунё балиқлари ҳақида ма'лумот улашувчи кўп жилдли асари билан кенг танилган. Блох яҳудий оиласида туғилган бўлиб, иброний тилини она тили сифатида ўзлаштирган, шунингдек, немис ва лотин тилларини ҳам ўрганган[1]. У ўзининг кенг табиацҳунослик коллексияси, айниқса, балиқ намуналари тўплами билан машҳур бўлган.

Маркус Элиэсер Блох
Таваллуди
Ансбах, Германия
Миллати немис
Касби шифокор, табиацҳунос, балиқларшунос
Илмий даражаси доктор

Ҳаёти

Маркус Элиэсер Блох 1723-йилда Германиянинг Ансбах шаҳрида таваллуд топган. Унинг отаси Тораҳ ёзувчиси, онаси эса кичик дўкон эгаси эди. У дастлаб иброний адабиётидан уйда таълим олади ва кейинроқ Гамбургда жарроҳлик соҳасида таълимини давом эттиради[2]. Гамбургда у немис ва лотин тилларини ўрганиб, анатомия бўйича чуқур билимларга эга бўлади. Кейинчалик Берлин шаҳрида тиббиёт йўналишида таҳсил олиб, 1762-йилда тери касалликлари бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилади. 1765-йилда Блох Берлин шаҳрида доимий яшаш ҳуқуқини қўлга киритди ва Рубен Жосепҳ Ринтелнинг қизи Бреинхега уйланди. У Берлин шаҳрида умумий амалиётчи шифокор сифатида ишлади. 1773-йилда Блох таниқли файласуф Мосес Менделссоҳн билан биргаликда Берлин Табиацҳунослик Жамиятини ташкил этди ва катта табиацҳунослик коллексияси ҳамда бой кутубхона яратди[3]. Унинг рафиқаси Бреинхе 1769-йилда вафот этди, ва уларнинг ягона ўғли ҳам Парижда саёҳат пайтида 21 ёшида ҳаётдан кўз юмди. 1774-йилда Блох банкир Жозеф Вейтел Эфрайимнинг қизи Чеилега уйланди, ундан кейин яҳудий жамоатчиси Жеремия Бендихнинг қизи Раҳелга уйланиб, бир ўғил ва икки қиз фарзанд кўрди.

Блох 1782-йилда Карл Линней асарлари таъсирида балиқларшуносликка қизиқиб қолади ва шу соҳада изланишларни бошлайди. У тахминан 1400 балиқ намунаси тўплаган бўлиб, ҳозирги кунда уларнинг 800 таси Берлин музейида сақланмоқда[4]. 1782-1784 йиллар давомида у Германия балиқлари ҳақида бир қатор асарларни нашр этади ва уларнинга аксариятини ўз маблағлари ҳисобидан чиқарди[5]. 1797-йилда Блох Парижга балиқлар коллексияларини кўриш учун ташриф буюрди, лекин саёҳат давомида унинг соғлиги ёмонлашди ва у сурункали инсултдан вафот этади. Блох Берлиндаги яҳудий қабристонида, Личтенстадтда дафн этилади

Илмий мероси

Маркус Элиэсер Блох балиқларшунослик бўйича чуқур ва кенг қамровли илмий асарлари билан машҳурдир. У 1782-йилдан 1795-йилгача балиқлар ҳақидаги 12 жилдлик "Ичтҳёлогиа" асарини чоп этади. Бу асарнинг дастлабки уч жилди Германия балиқларига, қолган 9 жилди эса дунёнинг бошқа минтақаларидаги балиқларга бағишланган. Блохнинг "Сйстема Ичтҳологиа" асари унинг вафотидан сўнг, шогирди Жоҳанн Г. Счнеидер томонидан нашр этилган. У камида 267 янги балиқ тури ва 19 янги туркумни тавсифлаб, илм-фанга улкан ҳисса қўшган[6]. Блохнинг илмий изланишлари фақат балиқларшунослик билан чекланмаган. У табиацҳуносликнинг бошқа соҳаларида ҳам қатор мақолалар ёзган. Айниқса, солиштирма анатомия ва физиология бўйича ёзган асарлари ҳам катта эътирофга сазовор бўлган[7].

Манбалар

  1. ↑ Ван дер Лаан, Ричард; Эсчмеер, Wиллиам Н.; Фриcке, Роналд. Зоотаха: Фамилй-гроуп намес оф Реcент фишес. Ауcкланд, Неw Зеаланд: Магнолиа Пресс, 11 Новембер 2014 — 57-бет. ИСБН 978-1-77557-573-3. 
  2. ↑ Коттелат, Мауриcе; Wҳиттен, Тонй. Фрешwатер Фишес оф Wестерн Индонесиа анд Сулаwеси. Сингапоре: Периплус Эдитионс, 1996 — 23-бет. ИСБН 978-962-593-150-7. 
  3. ↑ Брай, Родней А.; Гибсон, Давид И.; Жонес, Алберт. Кейс то тҳе Трематода. Wаллингфорд, УК: CАБИ Публишинг, 2002 — 114-бет. ИСБН 978-0-85199-587-4. 
  4. ↑ Нелсон, Жосепҳ С.. Фишес оф тҳе Wорлд. Ҳобокен, Неw Жерсей, УСА: Wилей, 2006 — 72-бет. ИСБН 978-0-471-25031-9. 
  5. ↑ Эсчмеер, Wиллиам Н.; Ҳералд, Эарл С.. А Фиэлд Гуиде то Паcифиc Cоаст Фишес оф Нортҳ Америcа. Бостон, Массачусетц, УСА: Ҳоугҳтон Миффлин, 1983 — 124-бет. ИСБН 978-0-395-33188-3. 
  6. ↑ Счнеидер, Жоҳанн Готтлоб. Сйстема Ичтҳёлогиаэ Иcонибус CХ Иллустратум. Берлин: Апуд Жо. Готтл. Мüллериум, 1801. 
  7. ↑ Линнаэус, Cарл. Сйстема Натураэ. Ҳолмиаэ (Лаурентии Салвии): Ҳолмиаэ (Лаурентии Салвии), 1766.