Марма ал-Ҳажар (арабча: مرمى الحجر‎‎), асл номи Дашатан (арабча: طاش اوتان‎‎; туркча: Таşатан) – Сурия шимолида ҳамда Ҳалаб муҳофазаси шимолида жойлашган қишлоқ. Манбиж текислиги шимолида, жойлашган қишлоқ, Жарабулус текислигининг ботқоқли ҳудудлари орқали Фурот дарёсига туташади. Жарабулусдан 3 км (1.9 ми) жанубда ва Туркиянинг Газиантеп вилояти билан чегарадан тахминан 4 км (2.5 ми) жанубда жойлашган. Қишлоқда туркманларнинг барак қабиласи яшайди[2][3].

Марма ал-Ҳажар

مرمى الحجر
Қишлоқ
Мамлакат Сурия
Муҳофаза Ҳалаб
Округ Жарабулус округи
Ноҳия Жарабулус ноҳияси
Аҳолиси
 (2004)
1 818[1]
Вақт минтақаси УТCЕЭТ +2; +3

2004-йилги маълумотларга кўра, 1 818 киши истиқомат қилган Марма ал-Ҳажар маъмурий жиҳатдан Жарабулус округининг Жарабулус ноҳияси таркибига киради[1]. Қишлоқдан 2 км (1.2 ми) жануби-шарқда ал-Жамел, 3 км (1.9 ми) шимоли-шарқда эса Жарабулус Таҳтани жойлашган.

Манбалар