Мармар чуррак (лотинча: Мармаронетта ангустирострис) — ўрдаксимонлар (Анатидаэ) оиласига мансуб қуш.

Тарқалиши

Амударё хавзасининг Термиздан Урганчгача бўлган қисми (Денгизкўл, Еттикўл, Чочқахона, Хадича Термиз худудининг Амударё қайирлари, Денгизкўл-номунтазам қишлаш). Зарафшон дарёси воҳаси (Тўдакўл ва Бухоро ихтисослашган „Жайрон“ питомниги ҳудудида — ўтмишдаги уялаш жойлари). Ўзбекистондан ташқарида: Қозогистон,Туркманистон, Озарбайжон (уялаш), Испания Шимолий Африка, Ғарбий Осиё (уялаш, қишлаш); Ҳиндистон ва Покистон (қишлаш).

Яшаш жойлари

Сув ва қирғоқ бўйи ўсимликлари яхши ривожланган, саёз, чучук ва нимшўр сувли хавзалар.

Сони

1960-йилларгача Амударё ва Сирдарё хавзаларида кўп учрар эди. Ҳозирда кўпчилик яшаш жойларида йўқ бўлиб кетган. 0,5-1,5 минг донаси гала-гала (15 тагача) бўлиб учиб ўтади. Кузда йирик сув хавзаларида 200-400 тагачаси тўпланади. Денгиз кўлда кўпи билан 2 жуфт ,Еттикўл ва Чўчқа хонада1-2 тадан, Хадичада 2-3жуфт уялайди. Номунтазам қишлайди. Денгиз кўлда 2003-йил 120та қуш, 2006-йил 14та 2009-йил 6та қишлаб қолган. Дунёдаги популяцаси бўйича тренди аниқланмаган.

Яшаш тарзи

Баҳорги учиб ўтиши феврал мартда, кузгиси-октабрда. Май ойида 9-15та тухум қўяди ва 25-27 кун босади. Сув ўтлари ва умиртқасизлар билан озиқланади.

Кўпайтириш

Европа парвариш хоналари ва ҳайвонот боғида кўпайтирилади.