Marmar dengizi

Мармар денгизи — Атлантика океанининг қурукликлар ўртасидаги денгизи. Европа билан Кичик Осиё ярим орол ораларида. Босфор бўғози орқали Қора денгиз билан, Дарданел бўғози орқали Эгей денгизи билан туташган. Майдони 12 минг км². Узунлиги 280 км, эни 80 км гача. Энг чуқур жойи 1273 м. Ер пўстида катта синиқлар пайдо бўлиши натижасида вужудга келган. Соҳиллари, асосан, тоғли, жануби ва шимолида кучли парчаланган. Шимолий қирғоқларига яқин жойларда сув ости рифи кўп Мармар, Шаҳзода ороллари ва бошқа ороллар бор. Денгиз қишда ҳам музламайди. Сувининг юза қисмидаги температураси қишда 8—9°, езда 29° гача кўтарилади. Шўрлиги шимолида 20 %о дан жанубида 25—26 %о гача. Мармар денгизи нинг гидрологик режими сувнинг бўғозлар орқали Қора ва Эгей денгизлари суви билан алмашиниб туришига боғлиқ. Мармар денгизининг ўсимлик ва ҳайвонлари Ўрта денгизникига ўхшаш. Балиқ (скумбрия) овланади. Мармар денгизи орқали Қора денгиздан Ўрта денгизга бориладиган муҳим алоқа йўллари ўтган. Шимолий соҳилида Истан-бул шаҳри жойлашган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |