Marmar kishmish
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мармар кишмиш, мармари, еревани — мармар рангли уруғсиз майизбоб узум нави. Ватани — Арманистон. Оқ кишмишнинг вегетатив ўзгаришидан юзага келган деб ҳисобланади. Шарқий экологик географик навлар гуруҳига мансуб. Барги ўртача думалоқ, тўқяшил, 3—5 бўлак, четларидаги тишлари аррасимон, кенг асосли, туксиз. Гули икки жинсли. Узум боши йирик (ўртача оғирлиги 400 г, бўйи 22, эни 15 см), шакли силиндрсимон, ғужумлари зич ёки ўртача зич, ғужуми майда, юмалоқ, Этдор, сершира, пўсти ўртача қалинликда, таркибида қанд моддаси 25%, нордонлиги 4,8 г/л. Вегетация даври 145—147 кун. Август охирида тўлиқ пишади. Ҳосилга эрта киради. Ҳосилдорлиги 120—150 с/га. Кул касаллиги ва барг ўровчиларга нисбатан чидамли. Ўрта Осиё ҳудудида экилади. Янгилигида ейилади, майиз солинади (майиз чиқиши 26%).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |