Marmar oniksi
Мармар оникси — карбонатли жинс; майда кристалли зич, ярим шаффоф, қатламли оқиқ; асосан, калъситдан иборат, баъзан арагонит билан бирга учрайди. Иссиқ минерал булоқлардаги карбонатли минералларнинг чўкишидан вужудга келади. Мармар ониксининг нотўғри навбатланган қатламларидаги оқ, сариқпушти, сариқ-яшил ва қўнғир рангли алоҳида қатламлари сайқал берилган юзада ниҳоятда гўзал манзарали безакни ҳосил қилади. Бирхил ёки турли хил рангдаги йўлларнинг қалинлиги миллиметрнинг бир неча улушидан бир неча см гача бўлади. Бир хил таркибли, йўлйўл текстурали хиллари манзаралибадиий, мозаика ва қоплама безак ишларида қўлланади. Ўзбекистонда ва қўшни мамлакатларда (Туркманистон, Тожикистон ва бошқалар) баъзи ғорларда учрайди, шунингдек, Арманистон, Жазоир, Миср, Аргентина, Мексика ва бошқа мамлакатларда ҳам мавжуд.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |