Мармар саройи — Эроннинг Теҳрон шаҳридаги тарихий сарой ва музейларидан бири, у Паҳлавийлар даврида қурилган. Бу асар Эрон миллий асарларидан бири сифатида ҳижрий-шамсий 1357-йил 30-июнда 1606 рақами билан рўйхатга олинган.

Ҳижрий-шамсий 1355-йилда Ризошоҳ Паҳлавийни яқинроқ билиш мақсадида бу сарой музейга айлантирилиб, унга „Паҳлавий музейи“ номи танланган. Ушбу музей ҳижрий-шамсий 1357-йилгача ва монархия қулагунга қадар ўз фаолиятини давом эттирди. Ҳижрий-шамсий 1357-йилги инқилобдан кейин бу сарой қирқ йил муддатга давлат идораларига берилган. Инқилоб бошида у Инқилоб қўмитаси эди, сўнгра қозиларнинг юқори мартабали амалдорлари идорасига, кейин эса Акбар Ҳошимий Рафсанжоний идорасига ва Сиёсий мақсадга мувофиқлигини аниқловчи кенгаш мажлисларининг ўтказилиш жойига айланди. Ҳижрий-шамсий 1397-йилда бу сарой Сиёсий мақсадга мувофиқлигини аниқловчи кенгаш томонидан Мустазафон фондига топширилган ва 1398-йилда реконструксиядан сўнг музей сифатида „Эрон санъати музейи“ номи билан яна халққа тақдим этилган[1].

Тарихи

Мармар сарой ерлари дастлаб Қожар шаҳзодалари, жумладан Фармонфармаён оиласига тегишли эди. Бу бино Каражнинг буюк хони Муҳаммадриза Тавазиашвилининг буйруғи билан ва Левон Тадосян меъморчилиги билан қурилган. Дастлаб бу сарой Муҳаммадризонинг уйи бўлиб, Паҳлавийга берилганидан кейин Ризошоҳнинг идораси ва қишки қароргоҳи сифатида фойдаланилган, Миллий хазина қонуни ишлаб чиқилгунга қадар Эроннинг миллий тақинчоқлари Гулистон саройидан ушбу саройга келтирилиб, ертўласида сақланган.

Ризошоҳ ҳозирги Мармар саройи ўрнига мармар бино қуришни режалаштирган. Исфаҳон аҳолиси Ишфаҳондаги Шайх Лутфуллоҳ масжиди гумбазига ўхшаш кўринишга эга тилла қопламани тақдим этгандан сўнг, Ризошоҳ бинони қуришга ва унга Ишфаҳондаги Шайх Лутфуллоҳ масжиди гумбази шаклидаги гумбаз ўрнатилишига қарор қилди. Унинг қурилиши ҳижрий-шамсий 1304-йилда бошланиб, ўн йилдан ортиқ давом этган[2]. Гумбаз кошинларини тайёрлаш жараёнида қаймоқ ​​рангни чиқаришда муаммога дуч келишган. Бу муаммони Изадий исмли қари кошин устаси тилла аралашмасидан фойдаланган ҳолда ҳал қилди. Деворларга тиллани Ҳусайн Тоҳирзода Беҳзод юргизган[3].

Муҳаммад Ризошоҳ Паҳлавий ҳукмронлигининг дастлабки йилларида бу саройдан подшоҳнинг расмий идораси ҳамда мажлислар, учрашувлар ва тантаналар ўтказиладиган жой сифатида фойдаланилган. Фавзия ва Муҳаммад Ризо Паҳлавий бу саройда бирга яшаб, подшоҳнинг Сурайё Исфандиёрий билан тўй маросими, Фараҳ Паҳлавий билан унаштириш маросими ҳам шу саройда ўтказилган. Ризо Шамсободий томонидан шоҳга суиқасд уюштирилганидан кейин шоҳнинг махсус идораси Соҳибқирония саройига кўчирилди. Бу сарой ҳижрий-шамсий 1355-йилда музейга айлантирилди ва 1357-йилгача „Паҳлавий музейи“ номи билан фаолият олиб борди[4].

Манбалар

  1. ↑ „پاسخ مجمع به اظهارات ریاست محترم بنیاد مستضعفان و رییس محترم شورای شهر تهران“. ҳттп://маслаҳат.ир/. 2022-йил 14-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-декабр.
  2. ↑ خاطرات سلیمان بهبودی. صهبا, 1372 — 368-бет. 
  3. ↑ کتاب ۵ گلوله برای شاه، محمود تربتی سنجابی، انتشارات خجسته، تهران، ۱۳۸۱
  4. ↑ کتاب ۵ گلوله برای شاه، محمود تربتی سنجابی، انتشارات خجسته، تهران، ۱۳۸۱