Мармар тарвуз — ўртапишар тарвуз нави. Ҳозирги Ўзбекистон ўсимликшунослик институтида Астрахон тарвуз навидан якка танлаш усули билан яратилган. Мармар тарвуз ўртапишар тарвузлар орасида энг тезпишар ва ширин нав. Палаги ўртача катталикда, барг шакли конуссимон, ранги яшил, барг шапалоғининг орқа томони кулранг. Тарвуз шакли шарсимон, ранги оч яшил, силлиқ юзасида бир-биридан турли масофада жойлашган яшил тасмалари бор, вазни 2,5—3 кг гача. Эти қумоқ, малина рангида, серсув, сершира. Мева шарбати таркибида 7,9% қуруқ модда, 6,9% қанд мавжуд. Уруғи майда, жигарранг . Ҳосилдорлиги 150—200 с/га. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида экилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил