Марна (франсузча: Марне) — Франсия шимолидаги дарё, Сена дарёсининг ўнг ирмоғи. Узунлиги 525 км, ҳавзасининг майдони 12,7 минг км². Лангр платосидан бошланиб, Париж ҳавзаси бўйлаб оқади ва Париж шаҳри яқинида Сена дарёсига қуйилади. Ўртача сув сарфи 100 м³/сек. Асосан, ёмғир сувидан тўйинади. Қишда тўлиб оқади (сув сатҳи 4–5 м гача кўтарилади). Кема қатнайди. Каналлар орқали Рейн ва Сена дарёлари ҳавзаси билан боғланган[1].

Марна


Давлат

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил