Marokash uslubi

Марокаш услуби — бу безакдаги янги тенденция бўлиб, унинг илдизлари Моориш архитектураси ва Марокаш архитектурасидан келиб чиқади, у Марокашдаги риёзларни таъмирлаш модаси билан машҳур бўлди. У Буюк Британия ва АҚШнинг баъзи доираларида машҳур бўлиб бормоқда. Умуман олганда бу услуб Марокашнинг миллий қадриятлари меъморчилик элементларини бирлаштириш орқали юзага келган.
Боҳо-чиc Марокаш услуби сўнгги ўн йилликларда кўплаб машҳурлар Йвес Саинт Лаурент[1] ва Уилл Смит каби меъморлар бу услубни қабул қилишлари билан машҳур бўлди[2].
Марокаш услубига анъанавий Марокаш чироқлари, Бербер гиламлари, Марокаш плиткалари (Зеллиж) ва Марокаш нақшлари ва санъатини қўшиш орқали эришиш мумкин[3].
Тарихи
Марокаш услуби Қадимги Шарқ меъморчилик санъати намуналари остида юзага келди. Айниқса ислом архитектураси санъат намуналаридан илҳомлааниб яратилди. Ислом халифалиги даврида Сурия, Миср, Ироқ, Тунис, Жазоир каби ҳудудларда нақшинкор безаклар ва меъморий элементлар бир-биридан намуна олган ҳолатда юзага келди. Марокаш услуби асосан нақш безаклари билан ажралиб туради. Ҳамда айвонларни безашда ана шундай безакдор нақшлардан фойданилади. Бу услубда асосий ранглар қизил, оқ, сариқ ранглар бўлиб бу ҳудуднинг табиий иқлими натижасида юзага келган. Биноларда қўлланиладиган устунлар асосан оқ рангларда ва анъанавий тарзда кошинлар ва зеллижлар билан безатилади. Марокаш услубини мароқанд услуби деб ҳам аташади. Бу услубда мураккаб элементлар фақат буни ичида кўпроқ ишлатилади ташқи экстрейрда эса содда безаклар ва элементлар тузилмасидан фойдаланилади. Услубдан фойдаланишда яъна бир муҳим жиҳат бу ёруғлик билан мутаносиб равишда ишлаш ҳисобланади.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Йвес Саинт Лаурент Марракеч Вилла“.
- ↑ Рус. „Wилл анд Жада Пинкетт Смитҳ ат Ҳоме ин Малибу“ (эн). Арчитеcтурал Дигест. Қаралди: 2020-йил 11-феврал.
- ↑ „Мороccо Принц & Арт“ (эн-УС). Мороccанзест (2020-йил 5-феврал). Қаралди: 2020-йил 11-феврал.
Адабиётлар
- Неw Мороccан Стйле : Тҳе Арт оф Сенсуал Ливинг ИСБН 0-609-61045-7
- Мороccан Стйле (Арчитеcтуре & Десигн Либрарй) ИСБН 1-56799-956-5
- Ливинг ин Мороccо: Десигн фром Cасабланcа то Марракеш ИСБН 0-500-28264-1