Марсел Эфроимски

Марсел Эфроимски (1995-йил 13-февралда туғилган) — исроиллик шахматчи. У 2021-йилда ФИДЕ томонидан Халқаро шахмат устаси (ИМ) ва аёл гроссмейстер унвонлари билан тақдирланган[1]. У ҳозирда исроиллик аёл шахматчилар орасида, халқаро рейтинги юқори бўлган шахматчилардан биридир.

Фаолияти

У шахмат билан илк марта Кфар Саба шарида бобоси орқали танишган. Ўша пайтдан бери Эфроимски шахмат билан мунтазам шуғуланиб келади. У 2007-йилдан бери халқаро шахмат мусобақаларида қатнашиб келади. Унинг ота-онаси собиқ Совет Иттифоқидан Исроилга кўчиб келган[2].

Эфроимски икки марта, 2007-йилда Кемер шаҳрида 12 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва 2009-йилда Анталияда 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди[3], шунингдек, Фермо шаҳридаги 14 ёшгача бўлган қизлар тоифасидаги шахмат бўйича Европа ёшлар чемпионатида ғолиб чиқди[4][5]. 2011-йил Албена шаҳрида ўтказилган 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ўтказилган шахмат бўйича Европа чемпионатида Эфроимски 9 очкодан 7 очкони тўплади ва якунда тўрт нафар ўйинчи билан биринчи ўринни эгаллади. Ўшанда унга тай-брейкларда учинчи учинчи ўрин берилди, шундай қилиб турнирда катта ғалабага эришди.

У 2008-йилда Дрезденда[6], 2010-йилда Ханти-Мансийскда, 2012-йилда Истанбулда, 2016-йил Бокуда[7], 2018-йил Батумида ўтказилган шахмат олимпиадаларида Исроил терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган[8]. У 2008-йилда Аёллар ФИДЕ устаси, 2011-йилда Аёллар халқаро шахмат устаси, 2016-йилда эса аёл гроссмейстер (WГМ) унвонларига сазовор бўлган[1].

Манбалар