Marsga hujum
Бу мақола ўзбек тилининг имло қоидаларига мувофиқ ёзилмаган. Қаранг: ВП:ОРФО. |
Марсга ҳужум (инглизча: Тҳе Мартиан Чрониcлес – Рай Брадбурйнинг илмий-фантастик романи бўлиб, муаллифга кенг шуҳрат келтирган.
Аслида, китобнинг тузилиши қисқа ҳикоялар тўплами ва эпизодик романдан иборат бо'либ, унга 1940-йилларнинг иккинчи ярмида адабий журналларда чоп этилган ҳикоялар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ўз ичига олади. Марсга ҳужум 1950-йилларнинг бошларидаги Америка жамиятининг асосий ташвишларини акс эттиради: ядро уруши таҳдиди, оддий ҳаётга соғинчи, ирқчилик ва сензурага қарши норозилик. Бредберига илмий фантастика жанри айнан шунинг учун ёққан эдики, хаёлий келажак манзараларидан фойдаланиб, дунёдаги ҳозирги вазиятни кўрсатиш ва шу тариқа одамларни ўтмишдаги хатоларни такрорлаш ва кучайтиришдан ҳимоя қилиш имконияти мавжуд эди.
„Марсга ҳужум“ романи хроника шаклида Марсни инсоният мустамлака қилиш тарихини, маҳаллий аҳолининг „босқинчилар“ га қаршилигини тасвирлайди, шунингдек, Ердаги Учинчи жаҳон урушининг бошланиши ва оқибатлари ҳақида ҳикоя қилади.
Мазмуни
1999-йил январ. Ракета ёзи
(Жануарй 1999/2030. Роcкет Суммер)
Илк маротаба Планет Сториэс журналида 1947-йил баҳорида нашр этилган.
1999-йил феврал. Илла
(1999/2030 йил феврал. Йлла)Биринчи маротаба 1950-йил 1-январда Маcлеанъс журналида „И’лл Нот Аск фор Wине'' (Мен вино сўрамайман) номи остида нашр этилган.
1999-йил август. Ёз кечаси
(Аугуст 1999/2030. Тҳе Суммер Нигҳт)Дастлаб 1948-йил қишда Тҳе Аркҳам Самплер журналида ,,Тҳе Спринг Нигҳт“ („Баҳор кечаси“) номи остида нашр этилган.
1999-йил август. Ерликлар
(Аугуст 1999/2030. Тҳе Эартҳ Мен) Биринчи марта 1948-йил августда „Тҳриллинг Wондер Сториэс“ журналида нашр этилган.
2000-йил март. Солиқ тўловчи
(Марч 2000/2031. Тҳе Тахпаер)Илк маротаба ,,Марсга ҳужум"'да пайдо бўлган.
Номи ошкор этилмаган америкалик барча рост ва ёлғонлар билан Марсга учадиган ракетага киришга ҳаракат қилади, у ўз даъволарини ўзининг қонунларга риоя қилиши, ижобий хусусиятлари ва энг муҳими, ўз вақтида тўланган солиқлари орқали Марсга асос солинаётганлигини айтиб оқлайди.
2000-йил апрел. Учинчи экспедицияси
(Април 2000/2031. Тҳе Тҳирд Эхпедитион)Биринчи марта „Марс – Жаннат“ номи билан Планет Сториэс журналида 1948-йил кузида нашр этилган.
2001-йил июн „Ва ой ҳали ҳам бўшлиқни ўз нурлари билан кумушлаштиради …“
(Жуне 2001/2032. —Анд тҳе Моон Бе Стилл ас Бригҳт)[~ 1]
Биринчи марта „Тҳриллинг Wондер Сториэс“ журналида 1948-йил июн ойида нашр этилган.
Тўртинчи экспедиция Марсга етиб боради, унинг вазифаси эса сайёрани колонизациялаштиришдан ташқари, олдинги космонавтларнинг ҳалок бўлиш сабабларини аниқлашдан иборат эди. Олимлардан бири Спендер ҳамкасбларининг хатти-ҳаракатларига ва ўзини тутишига қараб, бошқа космонавтлар билан нима содир бўлганини, энг муҳими, ерликлар билан алоқа қилиш натижасида Марс сивилизацияси билан нима содир бўлганини тахмин қила бошлайди. Астронавтлардан бири Биггс инсоний иллатларни кўрсатиб, янги яшаш жойига бепарволик билан муносабатда бўлишни бошлаганида, Спендер улардан бирига яширинади ва аста-секинлик билан унинг шахсияти марсликларники билан аралаша бошлайди. У ўз ҳамкасбларига ҳужум қилади ва капитан Уайлдер уни овлашга мажбур бўлади.
2001-йил август. Кўчманчилар
(Аугуст 2001/2032. Тҳе Сеттлерс)
Дастлаб Марсга ҳужумда пайдо бўлган.
2001-йил декабр. Яшил тонг
(Деcембер 2001/2032. Тҳе Греэн Морнинг)Биринчи маротаба Марс ҳужумда пайдо бўлган.
2002-йил феврал. Чигиртка
(Фебруарй 2002/2033. Тҳе Лоcусц)Биринчи марта Марсга ҳужумда пайдо бўлган.
2002-йил август. Тунги учрашув
(Аугуст 2002/2033. Нигҳт Меэтинг)Илк маротаба Марсга ҳужумда пайдо бўлган.
2002-йил октябр. Соҳил
(Оcтобер 2002/2033. Тҳе Шоре) Биринчи марта Марсга ҳужум да пайдо бўлган.
2002-йил ноябр. Олов шарлари
(Новембер 2002/2033. Тҳе Фире Баллоонс)Биринчи марта 1951-йил апрелда Имагинатион[эн] журналида …Ин Тҳис Сигн" (…Бу белгида") номи билан нашр этилган.
2003-йил феврал. Интермедияси
(Фебруарй 2003/2034. Интерим)Биринчи марта 1947-йил июлда Wеирд Талес журналида нашр этилган.
2003-йил апрел. Мусиқачилар
(Април 2003/2034. Тҳе Мусиcианс)Биринчи марта Марсга ҳужумда пайдо бўлган.
Ер колонистларининг болалари ташландиқ шаҳарларда топилган марсликларнинг скелетларидан мусиқа асбоблари сифатида фойдаланган ҳолда кўнгилхушлик қилиш йўлини топдилар.
2003-йил май. Чўл
(Май 2003/2034. Тҳе Wилдернесс)Биринчи марта 1952-йил ноябрда Тҳе Магазине оф Фантасй анд Сcиэнcе Фиcтионнашр этилган.
2003-йил июн …Баландроқ осмонларга
(Жуне 2003/2034. Wай ин тҳе Миддле оф тҳе Аир)Биринчи марта 1950-йил июлда „ Отҳер Wорлдс[эн] журналида нашр этилган.
2004-2005 йиллар. Янги номлар
(2004—05/2035—36. Тҳе Наминг оф Намес)
Илк маротаба Марсга ҳужумда пайдо бўлган. 1949-йил августда Тҳриллинг Wондер Сториэс журналида чоп этилган ,,Тҳе Наминг оф Намес'' номли ҳиёка билан адаштириб юбормаслик керак. Натижада ушбу ҳикоя ,,Дарк Тҳей Wере, анд Голден Эед'' (Улар қора танли ва олтин кўзли эди) номига ўзгартирилган.
Марсда пайдо бўлган Ер колонистлари Марснинг географик обектларини: тоғлар, дарёлар ва бошқаларнинг номини оммавий равишда ўзгартирадилар.
2005-йил апрел. Эсчер ИИ
(Април 2005/2036. Ушер ИИ)Биринчи марта ,,Cарнивал оф Маднесс“ („Жиннилик карнавали“) номи остида Тиллинг Wондер Сториэс журналида 1950-йил апрелда нашр этилган.
Қандайдир Стендал ва унинг ҳамроҳи Пикес Марсда ҳақиқий Эсчер уйини қурадилар, у ерда Эдгар Аллан По („Морг кўчасидаги қотиллик“, "Қудуқ ва маятник " ва бошқалар) воқеаларини қайта тиклашни режалаштиришади. Аммо уй меҳмонларга эшикларини очмасдан олдин, у ерга сензура ходими Гаррет етиб келади, у Стендалнинг режаларидан ва унинг ер юзида тақиқланган китобларга бўлган қизиқишидан мамнун эмаслиги аниқ эди.
2005-йил август. Кекса одамлар
(Аугуст 2005/2036. Тҳе Олд Онес)Биринчи марта Марсга ҳужумда пайдо бўлган.
2005-йил сентябр. Марслик
(Септембер 2005/2036. Тҳе Мартиан)Биринчи марта Супер Сcиэнcе Сториэс[эн] журналида 1949-йил ноябрда нашр этилган.
Марсга кўчиб келган қари эр-хотинлар бир вақтлар ерда ҳалок бўлган ўғлини учратади.
2005-йил ноябр. „Саёҳат товарлари“
(Новембер 2005/2036. Тҳе Луггаге Сторе)Биринчи марта Марсга ҳужумда пайдо бўлган.
2005-йил ноябр. Ўлик мавсум
(Новембер 2005/2036. Тҳе Офф Сеасон)Биринчи марта 1948-йил декабрда Тҳриллинг Wондер Сториэс журналида нашр этилган.
Собиқ космонавт, тўртинчи экспедиция иштирокчиси Сем Паркхилл сосиска емакхонасини очади, лекин бошланган уруш туфайли ишлар яхши кетмайди. Бундан ташқари уни ўтмишдаги арвоҳлар таъқиқ эта бошлайди.
2005-йил ноябр. Кузатувчилар
(Новембер 2005/2036. Тҳе Wатчерс)Биринчи марта Марсга ҳужумда пайдо бўлган.
2005-йил декабр. Жим шаҳарлар
(Деcембер 2005/2036. Тҳе Силент Тоwнс)Биринчи марта 1949-йил март ойида Чарм журналида нашр этилган. Марсда қолган кам сонли одамлардан бири Уолтер Грипп ташландиқ колония-шаҳарда кўнгилхушлик қилиб юради. Тез орада у ёлғизликни ҳис қила бошлайди ва бошқа одамларни излашга тушади. Ва бир куни тахминий телефон рақамларини териб Марсда қолган аёл- Женева билан алоқага киришади. Хурсандлигида у шу заҳотиёқ гўзал маликани учратиш учун бошқа шаҳарга отланади, аммо…
2026-йил апрел. Узоқ йиллар
(Април 2026/2057. Тҳе Лонг Еарс )Биринчи марта Маcлеанъс журналида 1948-йил 15-сентябрда ''Дwеллерс ин Силенcе" („Сукунатда яшовчилар“) номи билан нашр этилган.
2026-йил август. Юмшоқ ёмғир ёғади
(Аугуст 4, 2026/2057. Тҳере Wилл Cоме Софт Раинс)Биринчи марта Cоллиэр’с журналида 1950-йил 6-майда чоп этилган.
Ердаги атом уруши ниҳояланади. Тирик одамлар қолмайди, фақатгина кибернетик механизмлар уйлардан бирида аллақачон вафот этган хўжайинларига хизмат қилиб ишлашда давом этишади.
2026-йил октябр. Марсдаги байрамлар
(Оcтобер 2026/2057. Тҳе Миллион-Еар Пиcниc)Биринчи марта 1946-йил кузида Планет Сториэс журналида нашр этилган.
Яратилиш тарихи
"Марслик" сиклини яратиш ғояси ёзувчининг болалик йилларида бошланган. Бредберининг ўзи интервюларидан бирида эслаганидек: "Ўн икки ёшимда Эдгар Бурроузнинг „Марслик жангчи“сининг давомини сотиб олишга қурбим етмасди, чунки биз камбағал оила эдик … ва кейин мен ўзимнинг шахсий версиямни ёздим".
Рей Бредбери 1950-йил 17-октябрда нашр этилганмаган „Мен китобимни қандай ёзганман“ эссесида „Аввалига Марсни забт этишни ёввойи Ғарбни забт этишдек қиладиган хусусиятлар ҳақида ўйладим“ деб ёзган эди. "Болалигимдан отам ва бобом айтиб берган Ёввойи Ғарбдаги турли саргузаштлар ҳақидаги ҳикояларни ўзлаштирганман. Улардан баъзиларининг воқеалари асрнинг бошларида, бу минтақа анча бўш, ташландиқ ва ёлғиз бўлган пайтларда содир бўлган эди. Мен чинакам Марс ўша янги уфқ бўлишини билардим, унга Стеинбеcк ҳикоялари қаҳрамони Билли Бак Тинч океани қирғоғида ўйчан тикилган: буюк „Ғарбни забт этиш“ аллақачон тугаган эди ва унинг истиқболлари ҳам ўзгача ажойиб саргузаштлар муқаррар равишда тарқала бошлади"[1].
1949-йилда ёзувчилик билан жиддий шуғуллана бошлаган, аммо ҳали тан олинмаган Рей Бредбери Ню-Ёркка жўнайди. Катта шаҳарда, у анча вақт давомида муваффақияциз тарзда „таҳририятларни айланиб юради“[2] ва ҳаммага ўзининг қисқа илмий-фантастик ҳикояларини таклиф қилади. Тадқиқотчи Л. Бутяков Бредберининг муваффақияцизлигини унинг насрининг „адабий мода“га тўғри келмаслиги билан изоҳлаган эди: "Ўша йилларда ҳикоялар машҳур эмас эди, кенг омма комикслар ва давомий романларни хоҳларди[3]. Ёзувчининг тақдирини унинг фамилиядоши бўлган „қизил сайёра“ ҳақидаги кўпгина ҳикояларида тематик умумийликни қўлга киритган Доубледай нашриёт компаниясининг тажрибали муҳаррири Уолтер Бредбери [~ 2] билан танишиши ҳал қилди ва муаллифга уларни ўзига хос романистик ҳикояга айлантиришни таклиф қилди, унинг асосий мақсади сирли ва замонавий инсоният учун эришиб бўлмайдиган Марс[4] эди. Рей Бредбери „марс ҳикоялари“ни бир асарда бирлаштириб, маслаҳатга амал қилишга қарор қилди. У ўқувчилар новеллаларни романнинг боблари сифатида қабул қилишлари учун янги номлар ўйлаб топди, воқеалар хронологиясини киритди ва ҳаммасини „Марсга ҳужум“ деб номлади[3]. Бир йил ўтгач, асар нашр этилди ва Бредберига аввал миллий, кейин эса жаҳон шуҳратини келтирди.
Нашр тарихи
,,Марсга ҳужум'' биринчи марта 1950-йилда Қўшма Штатларда нашр этилган.
1951-йилда китоб Буюк Британияда „Кумуш чигиртка“ (,,Тҳе Силвер Лоcусц'') номи билан нашр этилди. Асл нусхадан бироз фарқли таркибга эга эди. Ба'зи нашрларда "Эшер ИИ" боби ё'қ эди (инглизча: Ушер ИИ), унинг ўрнини „Фиребаллс“ новелласи (инглизча: Тҳе Фире Баллоонс) эгаллаган эди[5].
Асарнинг испанча версиясида аргентиналик ёзувчи Хорхе Луис Борхес томонидан ёзилган сўзбоши ҳам мавжуд.
1997 йилда, „Хроника“ қайта нашр этилганда, воқеалар санаси ўзгартирилди – воқеалар ривожланиши 31 йил олдинга силжиди. Шундай қилиб, асардаги янги вақт оралиғи 2030-йилдан 2057-йилгача бўлади. Қайта нашрга „Оловли шарлар“ новелласи ҳам киритилган бўлиб, у илгари романнинг бир қисми бўлмаган, 1997-йилда 1951-йилга қараганда камроқ аҳамиятли бўлган „… Баландроқ осмонларга“ боби ўрнига „Саҳро“ новелласи жойлаштирилади. Воқеаларнинг санасини ўзгартириш тўғрисидаги қарор, эҳтимол, асл вақт оралиғи (1999 йилдан 2026 йилгача) ҳақиқатга жуда яқин бўлгани билан боғлиқ бўлган, бу илмий-фантастик асар муаллифнинг ниятига кўра келажак ҳақида бўлиши керак эди
„Хроник“нинг кейинги нашрларида муаллифнинг сўзбоши („Марсга узоқ йўл“/ Тҳе Лонг Роад то Марс 1990) ва сўнги сўзи („Китобимни қандай ёзганман“/ Ҳоw И Wроте Мй Боок 2006) ҳам мавжуд.
2010-йилда Субтерранеан Пресс муаллифнинг Марсдаги асарларининг тўлиқ тўплами – „Марс йилномалари. Тўлиқ нашр“ни чоп этди. (инглизча: Тҳе Мартиан Чрониcлес: Тҳе Cомплете Эдитион)[6][7] .
Баҳсли вазиятлар
Жанрга мансублик
Бредберининг ўзи ҳам ҳазилсиз эмас, „Марсга ҳужум“ни „тасодифий роман“ деб атаган[8] . Шунингдек, муаллифнинг ўзи томомнидан берилган „романнинг иккинчи амакиваччаси“ ва „романга ўхшаган ҳикоялар тўплами“ таърифлари ҳам маълум. Шунга қарамай, асар жанрининг „роман“ деб белгиланиши адабиёцҳунослар орасида бир неча бор баҳс-мунозараларга сабаб бўлган. Кўриниб турибдики, бу баҳс-мунозараларнинг келиб чиқиши „Хроникалар“нинг яратилишининг „сунъий“лиги билан боғлиқ.
Экранлаштириши
- 1980 йил – " Марс йилномалари " (мини-сериал, АҚШ), режиссёр Майкл Андерсон .
- 1980 йил – " Яратилишнинг саккизинчи куни " (бадиий филм, СССР), режиссёр Сурен Бабаян .
- 1984 йил – " Ёмғир ёғади " (мултфилм, СССР), режиссёр Нозим Тўляхўжаэв .
- 1987 йил – " Велд " (бадиий филм, СССР), режиссёр Нозим Тўляхўжаэв .
- 1988 йил – " 13-Апостол " (бадиий филм, СССР), режиссёр Сурен Бабаян .
- 1985 – 1992 – Рей Бредбери театри / Рей Бредбери театри (телевидениэ, АҚШ, Канада, Франсия, Буюк Британия, Янги Зеландия), режиссёрлар Ренди Бредшоу, Брюс МакДоналд, Иан Мун ва бошқалар.
- 1990 йил – Марс бу жаннат (ҳикоя „Марс йилномалари“га "Учинчи [~ 3] " номи билан киритилган)
- 1990 йил – „Ушер ИИ“ (Ушер ИИ) [~ 4]
- 1990 йил – „Ва ой ҳали ҳам нурлари билан кумуш рангда …“ (Ва Ой ҳали ҳам ёрқин бўлсин) [~ 5]
- 1990 йил – Узоқ йиллар [~ 6]
- 1992 йил – Ердаги одамлар [~ 7]
- 1992 йил – Марслик [~ 8]
- 1992 йил – „Жим шаҳарлар“ (Жим шаҳарлар) [~ 9]
- 1995 йил – " Тўртинчи сайёра " (рус бадиий филми, режиссёр Дмитрий Астрахан, „Учинчи экспедиция“ қиссасининг ремейки)
- 2001 йил – " Неон ҳаёт " (Неон ҳаёт) (мултфилм, Россия), режиссёр Роман Пучков.
Асар асосида Рей Бредбери ссенарийнинг иккита версиясини (1964 ва 1997 йиллардаги версиялари) ва иккита актли битта песа (Тҳе Марс Чрониcлес: А Фулл-Ленгтҳ Плай ин Тwо Аcц, 1986) яратди.
Федерико Феллини романни экранлаштирмоқчи эди: "Менимча, Рей Бредбери ёзган ҳеч нарсани ўтказиб юбормадим. „Марсга ҳужум“ни ўқиб чиққанимдан сўнг, улар[9] ҳақида филм суратга олиш истаги пайдо бўлди.
Эслатмалар
- ↑ В заглавии произведения исползовани строки из стихотворения английского поэта Дж. Г. Байрона „Не бродит уж нам ночами…“
- ↑ Впоследствии Рей Бредбери посвятит эму свою повест „Вино из одуванчиков“: „Уолтеру А. Бредбери, не дядюшке и не двоюродному брату, но, вне всякого сомнения, издателю и другу“.
- ↑ Сезон 4, эпизод 1
- ↑ Сезон 4, эпизод 5
- ↑ Сезон 4, эпизод 7
- ↑ Сезон 4, эпизод 11
- ↑ Сезон 5, эпизод 1
- ↑ Сезон 5, эпизод 8
- ↑ Сезон 6, эпизод 9
Манбалар
- ↑ „Роман «Марсианские хроники», 1950“. Рэй Брэдбери.Ру (2013-йил 9-декабр). 2013-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 8-декабр.
- ↑ Молитвин П. Рей Бредбери – грани творчества и легенда о жизни // Бредбери Р. Тени грядущэго зла: Роман, расскази. – СПб., 1992. – С. 601.
- ↑ 3,0 3,1 Бутяков Л. Марсианин из Лос-Анджелеса // Бредбери Р. Здес могут водиця тигри: Расскази. – СПб., 2001. – С. 11, 12.
- ↑ Палсев Н. Радуга земного мифотворчества, или Колодес фантазии Рея Бредбери // Бредбери Р. Чикагская бездна: Роман, новелли. – М., 1993. – С. 17.
- ↑ „Табле оф cонтенц wитҳ публиcатион детаилс фор тҳе вариоус сториэс“. 2008-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 29-апрел.
- ↑ „Тҳе Мартиан Чрониcлес: Тҳе Cомплете Эдитион“ (эн). Субтерранеан Пресс. 2012-йил 22-июлда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Рэй Брэдбери. Канонические марсианские хроники“. 2010-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 29-апрел.
- ↑ Тҳе Сториэс оф Рай Брадбурй. Н. Й., 1980. П. ХВ.
- ↑ Федерико Феллини. „Я вспоминаю…“. // Бооксонлине.cом.уа. 2018-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 14-май.
Адабиёт
- Глориа МcМиллан, Доналд Э. Палумбо, C.W. Сулливан ИИИ, Фореwорд бй Петер Смитҳ, Доналд Э. Палумбо, C.W. Сулливан ИИИ. Орбитинг Рай Брадбурй'с Марс: Биограпҳиcал, Антҳропологиcал, Литерарй, Сcиэнтифиc анд Отҳер Перспеcтивес, Cритиcал Эхплоратионс ин Сcиэнcе Фиcтион анд Фантасй. МcФарланд, 2013. ИСБН 9780786475766.
- Федерико Феллини, Шарлотта Чендлер. Я вспоминаю. „Вагриус“, 2005. – ИСБН 5-9667-0018-5
[Туркум:Адабиёт]]