Marshallagiozlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Маршаллагиозлар - ўтхўр ҳайвонларда учрайдиган гелминтоз касаллик. Маршаллагия авлодига мансуб, ҳайвонларнинг ширдонида (ошқозонида) паразитлик қилувчи нематодалар қўзғатади. Касаллик қорамол, қўй, эчки ва ёввойи ҳайвонлар ўртасида кенг тарқалган. М. қурғоқчил, кескин ўзгарувчан иқлимли жойларда учрайди. Ҳайвон организмида гижжа 23—30 кун давомида жинсий етилади ва ташқи муҳитга кўплаб миқдорда тухум чиқариб туради. 2—3 ойлик қўзилар оғир касаланади. Касал ҳайвонлар ҳолсизланади, ориқлаб кетади, ўсишдан тўхташ кузатилади. Даволаш: албендазол, нилверм, тиабендозол сингари препаратлардан фойдаланилади. Олдини олиш: ҳайвонлар бир йилда 2-марта — баҳорда ва кузда албендазол, нилверм, тиабендозол сингари препаратлар билан дегелминтизация қилинади ёки молларга фенотиазин, мис купораси ва озуқа тузи аралашмаси берилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |