Маршансия (Марчантиа) — жигарсимон йўсинлар синфига мансуб ўсимликлар туркуми. Талломи лентасимон, ер бағирлаб ўсади, уз. 10 см ча, эни 1—2 сМаршансия Унда ассимиляция тўқимаси билан тўлган ҳаво кемалари бор. Талломнинг устида камера кўпайиш вазифасини бажарувчи чиқариш саватчалари, орқасида тупрокда бириктирувчи ризоидлар ва тангачалар жойлашган. Соябонсимон эркак тиргакларнинг ус-тки томонида антерийдилар, урғочи тиргакларнинг нурсимон қирқилган гул ўрнида архегонийлар жойлашган.

МАРҚА — ўзбек қабилаларидан бири. Маршансиялар 20-асрнинг бошларигача Зараф-шоннинг ўрта ва юқори оқимида, айрим гурухлари Сурхондарё вилоятида тарқоқ ҳолда яшаган. Маршансия ўтмишда қабила уюшмаси бўлиб, унинг таркибига минг, қирқ, юз қабилалари кирган. Октябр тўнтаришидан олдин Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида яшовчи қирқ, юз, минг қабилалари ўзларини "марка боласи" деб, Кофирниҳон дарё водийсида (Тожикистон) яшовчи Маршансиялар, аксинча, ўзларини қирқ, юз қабилалари ичидаги урутлар ёки булаклардан бири деб ҳисоблаганлар. Маршансияларнинг эт-ногенези ҳақида аниқ маълумот йўқ. Айрим маълумотларга Караганда, кад. ҳун қабилаларидан бири Маршансия деб аталган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил