Marsiya
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Марсия (марсия) — 1) Яқин ва Ўрта Шарқ поэзиясида адабий жанрлардан бири; 2) бирор машҳур киши ёки кекса оила аъзоси вафоти муносабати билан ғам-алам ва ҳасратни ифодалайдиган халқ оғзаки поэтик ва мусиқа ижодиётининг азамотам жанри. М. қўшиқ ёки ашула тури сифатида дафн маросимида ҳаётдан кўз юмган кишининг яхши ҳислатлари, иш фаолиятлари, қариндошлик алоқалари эсга олиниб эркаклар томонидан жўрсиз речитатив ёки куйчан, оғир, мунгли оҳангларда айтилади. М.да халқ сўзлари, ғазал, рубоий, муҳаммас ва бошқа асосида шахс бошига тушган кулфат, якин кишидан жудо бўлиш қисмати акс этади. Айрим худудларда, баъзан эса оилаларда М.ни аёллар ҳам алоҳида таъсирчан ва маҳорат билан айтган. "Садр"ёки "Жахр" маросимларида М. ("айтиб йиғлаш" маъносида) лар якин қариндошлари даврасида ҳофиз ёки хонанда томонидан ижро этилган (айрим хрлатларда чолғу жўрнавозлигида). Ёзма манбаларда М. ҳақида маълумотлар ва намуналар берилган: Наршахийнинг "Бухоро тарихи" китобида Сиёвушга бағишланган М., Маҳмуд Кошғарийнинг "Девону луғотит турк" асарида Алп Эртунга М.си, адабиётда Алишер Навоийнинг устози Абдураҳмон Жомийга бағишланган М.си, Ҳамзанинг биринчи ўзбек актрисаси Турсунойга бағишлаб ёзган М.си, халқ орасида Мулла Тўйчи Ҳофизга бағишланган М. ва бошқа ХХ аср ўзбек адабиёти ва мусиқасида М.лар ижод этилган: Расул кори Мамадалиев томонидан бир неча М.лар яратилган; М. Бурҳоновнинг "Эпитафия" асари М. шаклида ёзилган. Рустам Абдуллаев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |