Marso Marsel
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Марсо Марсел (1923.22.3, Страсбург , Франсия) — пантомима санъати ривожига катта ҳисса қўшган франсуз мим актёри. 1940-йилларда Сара Бернар театри қошидаги драматик студи-яда актёрлик маҳоратидан таълим олган, кейинроқ Ш. Дюллен ва Э. Декру каби саҳна усталаридан пантомима сирларини ўрганган. 1947-йил Парижда "Мимлар ҳамдўстлиги" труппасини ташкил этиб, 1960-йилгача унга раҳбарлик қилган. Ўрта асрлардаги "Комедия дел арте" театри қаҳрамони Перо ва Чарли Чаплин таъсирида яратилган Бип образи орқали бир қанча пантомимик спектакллар ("Бип-спорт қироли", "Бип — скрипкачи", "Бип — ҳайвон ургатувчи", "Париж йиғламоқда", "Париж кулмоқда", "Ярмарка", "Рассом" ва бошқалар) яратди. "Ўспиринлик, етуклик, қарилик, ўлим" номли миниатюраси билан машҳурлиги янада ошди. М. ижоди мим санъати анъаналарини ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси, чуқур инсоний ҳақиқат билан суғорилганлиги, фикр ўткирлиги, ёрқин образлар умумлашмаси билан ажралиб туради. 1978-йил Парижда пантомима мактабини ташкил этди ва ҳозиргача унга раҳбарлик қилиб келмоқда. Пантомима тарихи ва назариясига оид китоблар муаллифи[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |