Mart genotsidi
Март геноциди ёки Март ҳодисалари — 1918-йил 30-март ва 3-апрел саналари орасида Боку шаҳрида ва Боку губернаторлигининг турли ҳудудларида, шунингдек, Шамахи, Губа, Хачмаз, Ленкоран, Ҳожиқабул, Салян, Зангазур, Қорабоғ, Нахчивон ва бошқа ҳудудларда Боку Совети ва Дошноқсутюндан бўлган арман қуролли гуруҳларининг озарбайжонларга қарши уюштирган қирғинлари. Расмий манбаларга асосан геноцид натижасида 12 мингга яқин озарбайжон қатл қилинди, ўн минглаб инсон бедарак йўқолди.[1][2][3]
| Март геноциди | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Болшевик инқилоби | |||||||
1918-йил 31 март воқеаларидан кейин Шоҳ масжиди. | |||||||
| |||||||
| Рақиблар | |||||||
| Қўмондонлар | |||||||
| Йўқотишлар | |||||||
| 2 500 | 12 000 | ||||||
Озарбайжон умуммиллий лидери Ҳайдар Алиевнинг 26-март 1998-йилдаги Қарори билан 31-март Озарбайжонларнинг Геноцид куни деб эълон қилинди.
Озарбайжоннинг турли ҳудудларида уюштирилган жиноятлар
















Боку
1918-йил март ойида Бокуда сиёсий вазият кескинлашди. Боку Совети учун ўтказилган сайловларда „Мусовот“нинг катта овоз кўплиги билан ғалаба қозониши болшевикларни ва дошноқларни жиддий равишда ташвишлантирарди. Жанубий Кавказнинг энг кучли сиёсий партиясига айланган „Мусовот“ Озарбайжоннинг ҳудудий мухторияти ва сиёсий ҳокимият йўлида кураш олиб борарди. Шаумян бошчилигидаги болшевик кучлари Арман Миллий Кенгаши ва „Дошноқсутюн“ партияси раҳбарлари билан биргаликда „Мусовот“га қарши асл кураш бошладилар. Бокуда Озарбайжон миллий кучларининг озлиги ва ёмон қуролланганлигини яхши билган Шаумян мусулмонларга „дарс бериш“ учун миллий қирғинга тайёрланарди. 29-мартда шахсий ҳайъати мусулмонлардан иборат бўлган „Эвелина“ кемасининг Бокуда Болшевик кучлари томонидан қуролсизлантирилиши миллий қирғин бошлаш учун баҳона бўлди.[4]
Эртаси куни шаҳарнинг жанубий қисмида арман аскарлари кўринди. Улар барча кўча бўйлаб окоп қазиб, тупроқ ва тошлардан тўсиқлар қура бошладилар. Ўша куни Мусулмон Хайрия Жамияти биносида ўтказилган мажлисга келган Тер-Микаэлянс Арман Миллий Кенгаши ва „Дошноқсутюн“ партияси номидан агар мусулмонлар болшевикларга қарши чиқиш қилсалар, арманлар ҳам уларга қўшилишини ва болшевикларнинг Бокудан қувилишига ёрдам беришларини баён этди. 18-мартда (янги маълумотларга кўра 31-март — А.И.) эрта тонгдан шаҳарнинг мусулмонлар яшайдиган ҳудудларига ҳужум бошланди. Арманларнинг ёлғон ваъдаларига ишонган озарбайжонлар аввал шаҳарда нима содир бўлаётганини тушунолмадилар. Ҳужум арафасида барча арманлар шаҳарнинг озарбайжонлар яшаган қисмидан арманлар яшайдиган қисмга ўтдилар. Озарбайжонлар яшаган қисмда христианлардан руслар ва грузинлар қолганди. Боку Совет кучларига раҳбарлик қилган С.Шаумяннинг арман ҳарбий қисмларидан фойдаланиши бу қирғинни яна-да чуқурлаштирди. Болшевикларни ҳимоя қилиш баҳонаси билан арман ҳарбий кучлари турк-озарбайжон аҳолисига ваҳшийларча ҳужум қилдилар. Боку Совети ҳам, унинг тузган армияси ҳам асосий қисми арманлардан иборат эди. Дошноқлар озарбайжонларга миллий армия тузишга тўсқинлик қилар, Совет номидан фойдаланиб, миллатчи-шовинист сиёсатини ғайрат билан амалга оширар, Боку, Шамахи ва Озарбайжоннинг бошқа ҳудудларида турк-мусулмон аҳолисига қарши қирғинлар тайёрлардилар. Чегарадан чиққан ва ваҳшийлашган арман зўравонлари тинч озарбайжон аҳолисини қириш учун энг шафқациз усулларни қўллардилар. Фавқулодда Тергов Комиссияси аъзоси А.Й.Клуге бу комиссия раисига „Боку шаҳри озарбайжон аҳолисига қарши уюштирилган зўравонликларга доир иш тўғрисида“ги маърузасида ёзарди: „Яхши қуролланган, таълим олган арман аскарлар кўп миқдорда пулемётлар воситасида ҳужум қилардилар. Арманлар озарбайжонларнинг уйларига кириб, бу уйларда яшовчиларни қирар, уларни қилич ва ханжар билан майдалаб, найзалар билан илма-тешик қилишар, болаларни ёнаётган уй оловига отар, уч-тўрт кунлик чақалоқларни найза учига санчиб ўйнатар, ўлдирилган ота-оналарнинг эмизикли болаларига ҳам раҳм қилмас, ҳаммани ёппасога ўлдирардилар“.[4]
Озарбайжонларни қиришдан ташқари арманлар уларнинг уй-жойларини ҳам вайрон қилишар, қимматли ашёларни эса ўзлари билан олиб борардилар. Кейинчалик бир ернинг ўзидан 57 озарбайжон аёл ва қизларнинг жасадлари топилди. Уларнинг қулоқлари, бурунларини кесиб, қоринларини ёргандилар. Тергов Комиссияси ҳужжатларига асосан маълум бўлдики, 1918-йил март геноциди вақти Боку шаҳрида 12 минггача турк-озарбайжон ўлдирилди. Аксариятининг ҳатто жасадлари топилмади.[4]
Талончилар „Каспий“ газетаси редаксиясининг ва „Доғистон“ меҳмонхонаси биноларини, „Искандария“ни, „Исмоилия“ни ҳам ёқдилар. Бу қирғинларда фақатгина Озарбайжон мусулмонлари эмас, барча Кавказ мусулмонлари ҳам зарар кўрдилар.[4]
Март геноцидида яхши ташкил этилган ҳарбий қисмлардан ташқари арман зиёлилари, ёшлари ҳам иштирок этардилар. Талончилар ҳатто ўз танишларига ҳам раҳм қилмасдилар. Бокуда юз берган фожиали ҳодисалар шаҳарга етарлича катта зарар берди. Эпидемия авж олиб мингларча инсон қирилган, аҳолининг сув, озиқ-овқат билан таъминланиши тўхтаганди. Бозор ва дўконларда деярли барча озиқ-овқат маҳсулотлари тугаганди. Талончилар барча озиқ-овқат заҳирасини йиғиб олиб кетгандилар.[4]
Шамахи
Қадимий Озарбайжон шаҳри Шамахи даҳшатли талон ва ваҳшийликларга дучор бўлди. Шамахи шаҳри ва Шамахи уездида арманларнинг уюштирган ваҳшийликлари ҳақида 7 жилд, 925 варақдан иборат тергов материаллари тўпланди. Бу ерда зўравон С.Лалаев бошчилигидаги аскарлар ва Т. Амиров гуруҳи ўзидан кетиб, озарбайжонларни талаб барбод қилардилар. Шамахининг озарбайжонлар яшаган қисмининг барига ўт қўйилди. 13 маҳалла масжиди ва машҳур муқаддас ўчоқ — Жума масжиди ёндирилди. Бу масжид мусулмонларга ҳам қиблагоҳ, ҳам қадимий обида сифатида азиз эди. Арман талончилари минглаб тинч аҳолини қатл қилди.[4][5]
Фавқулодда Тергов Комиссияси аъзолари 1918-йил октябр ва ноябр ойларида бу борада тайёрлаган маърузада ҳудудда ҳали ҳам чириган жасад қолдиқлари борлигини таъкидларди. Шамахи уездининг озарбайжонлар яшаган тахминан 80 қишлоғининг тақдири ҳам худди шундай бўлганди. Дошноқлар уюштирган ваҳшийликларнинг чек-чегараси йўқ эди.[4][5]
Тергов Комиссиясиининг Шамахи уезди қишлоқларида олиб борган тадқиқотларининг — гувоҳ ифодалари, жабрланувчиларнинг ифода берган протоколлари, расмий идораларининг аҳоли сони ва уй-жойларининг қиймати ҳақидаги маълумотлари, ўлган ва яраланганлар рўйхати ва бошқалар асосида 53 қишлоқ бўйича тузилган якуний актларда ҳар бир қишлоқ бўйича ўлдирилганлар сони ва ҳар қишлоққа келтирилган зарарлар миқдори кўрсатилган. Бу актлардаги рақамларга асосан, Шамахи уездининг 53 қишлоғида арманлар 8027 озарбайжонни қатл қилганлар. Улардан 4190 нафари киши, 2560 нафари аёл ва 1277 нафари ёш бола бўлган. Бу қишлоқларга келган умумий зарар ўша даврнинг қиймати билан 339,5 миллион манат эди. Тергов Комиссияси ҳужжатларидан аниқ бўладики, Шамахи шаҳрининг озарбайжон аҳолисига келтирилган зарар ўрта ҳисоб билан бир миллиард манатдан кўп бўлган.[4][5]
Губа
Олдиндан тузилган режа бўйича дошноқ-болшевик қўшини Шамахини ишғол қилгач, Губа уездига қўшилиши керак эди. Хачмазда яшаган арманлар бу борада хабардор этилган, уларга етарлича қурол ва ўқ-дорилар жўнатилган. 1918-йилнинг илк ойларидан Губа уездида минглаб инсон, тинч аҳоли, аёллар, болалар ва қарияларнинг азоб ва қийноқ билан қатл қилиниши даҳшатли ва ақлга сиғмайдиган даражадаги қирғин эди. Губа фожиаси сиёсий мақсадда уюштирилган эди. Қирғинларда арман дошноқ кучларидан ташқари болшевик аскарлари ҳам иштирок этарди. Арман жаллодлари ҳокимияцизликдан маҳорат билан фойдаланиб, Губада катта қирғинни амалга оширардилар.[4]
Фожиани характерловчи асосий жиҳат шундаки, Губа уездида қирғинлар олдиндан режалаштирилган ва бунга кенг тайёргарлик ишлари кўрилди. Чунки қирғин бошлаш учун баҳона миллий кураш бўлиши мумкин эди. Арман дошноқ кучлари дунёнинг ҳар томонига арманларнинг гўё озарбйжонлар томонидан босимга учрагани ҳақида телеграмлар жўнатардилар.[4]
Арманлар болшевиклар ёрдами билан Губа уездида уч марта қирғин уюштирдилар. Губага ҳужум қилганлар орасида ўзини болшевик сифатида танитган ва 2 минг аскарга бошчилик қилган Давид Гелованидан ташқари болшевик Стуруа ҳам бор эди. Унинг гуруҳида минг аскар бор эди. Улардан аввал эса Мурадян бошчилик қилган 2 минг арман аскар Губа уездида қирғин уюштирди. Ушбу гуруҳ биринчи жаҳон урушида ўзини рус чоризмининг энг яқин иттифоқчи сифатида танилган „Дошноқсутюн“ партияси аскарларидан иборат эди. Уездга келган ишғолчиларга 300 дан ортиқ жангариси бўлган Аваков ва Вартаннинг маҳаллий арманлардан иборат зўравонлар гуруҳи ҳам ёрдам берарди. Д.Геловани Губадан ҳайдалганда аҳолига таҳдид қилган, тез орада бу ерга арманларнинг махсус таълим олган жазо дасталарининг келишини айтганди. Ватан тарихшунослигидан маълумки, унинг таҳдидидан 10 кун сўнгра Бокудан тўп ва пулемётлар билан қуролланган арман қўшини Губага келади. Ҳамазасп гуруҳи Губанинг киришидан бошлаб юқори қисмигача шаҳарни ёқа бошлади. Дошноқлар кўчада олдиларидан чиққан барча одамларни ўққа тутар, ерга йиқилган ярадорларнинг баданларини найзалар билан илма-тешик қилар, кўзларини ўярдилар. Яқинликдаги ўрмонга қоча олмаганлар уйларига кириб эшикни қулфлаб олардилар. Уларни уйларидан мажбуран чиқариб, турган жойида отиб ташлашар ёки олдиларига солиб майдонга олиб борардилар. Шу тарзда Губада бир неча соат давомида юзлаб инсонлар қатл қилинди. Ҳамазасп Бокудан Шаумян режимидан ҳам топшириқ олганди: Губа уездида барча озарбайжонларни қириб ташлаш, уларнинг турар жойларини тор-мор қилиш. Кейин эса бу қирғинни сунний ва шиа мазҳаблари орасидаги тўқнашув сифатида кўрсатиш ниятида эдилар. Тергов материалларидан шу маълум бўладики, 1918-йил 1-майда Губага кирган дошноқ-болшевик бирлашмаларининг сони 5 мингдан ортиқ эди. Шу сабабли ҳам улар тинч аҳолини бемалол қира олдилар. Уларнинг ваҳшийлигини тасаввур этиш учун икки кун давомида фақат Губанинг ўзида 4 мингга яқин мусулмонлар ўлдирилганини эслаш киёфадир. Бу рақам Губа аҳолисининг бешдан бир қисми дегани эди.[4]
Дошноқлар Губа, Гусар ва Хачмаз ҳудудининг ўзида 26 масжидга ўт қўйгандилар. Ҳамазаспнинг ваҳшийликлари натижасида 1918-йилнинг илк беш ойи давомида Губа уездида кетма-кет 16 мингдан кўп инсон ўлдирилди. Алоҳида манбаларга ва гувоҳларнинг сўзларига асосан қирғин вақти 12 мингга яқин лазги, 4 мингдан ортиқ озарбайжон ва тат аҳолиси ўлдирилди. 1918-йил қирғинлари вақти дошноқ-болшевик бирлашмалари Губа уездида 162 қишлоқни вайрон қилди, ҳозирги кунда булардан 35 донаси мавжуд эмас.[4]
Ленкоран
Усмонийлар қўшинининг Бокуни озод қилишидан бироз аввал Ленкоранга икки минг нафарлик арман гуруҳи келиб маҳаллий аҳолига зарар бера бошлайди. Улар мусулмон чойхоналарига кириб, у ердагиларни ҳақорат қилар, пул беришдан бош тортар, уларни Усмоний туркларидан асраш учун окоп қазишга мажбур қилардилар. Иш шу даражага етиб бордики, арман аскарлари муҳаррам ойи маросимлари ўтказилган масжидларга кириб, маросим ўтказишга мусулмонларга халақит берардилар. Мусулмон аҳоли диний маросимларини ўтказиш учун масжидга йиғилган вақтлари арманлар у ерга кириб мусулмонларга халақит берар, масжидни эса ёқишга ҳаракат қилардилар. Арманлар бу ҳудудда юзлаб хонадонни вайрон қилдилар ва минглаб бегуноҳ инсонни ҳалок этдилар.[4]
Гўкчой уезди
Гўкчой уездининг Курдемир қишлоғида дошноқлар 56 уй ва дўконни, 127 қўрғонни, икки масжидни ёқиб, маҳаллий имом уйини талон-торож қилдилар. Уйдаги Қуръон тафсирига оид бой кутубхонадан гулхан ёқиб, Қуръоннинг ўзини таҳқир этдилар. Гўкчой уездида Жанги (Жайли), Қоравелли, Қорабужақ, Мустафоний, Халил-Қосимбей, Араб-Меҳдибейли, Садали қишлоқлари ва бошқа жойлар ҳам вайрон қилинди.[4]
Комиссия раиси Хасмаммадов ташқи ишлар вазирига Париж сулҳ конференсиясида қатнашган вакиллар ҳайъатига тақдим қилиш учун Боку, Шамахи, Губа шаҳарларида, Шамахи, Гўкчой, Жавод ва Губа уездларида турк-мусулмон аҳолисига қарши дошноқ-болшевик иттифоқи томонидан амалга оширилган ваҳшийликларни исботловчи маълумотлар етарли эканини ёзган. Ленкоран уезди полковник Аветисовнинг қуролли гуруҳи томонидан, Жавод уездининг бир қисми эса полковник Илларинович бошчилигида бошқа гуруҳ томонидан, Иреван губернаторлигида, Ганжа губернаторлигининг тўрт уездида — Жабройил, Жаваншир, Шуша Зангазурда катта вайронкорликни амалга ошириб, озарбайжон аҳолисини талаганлар.[4]
Зангазур уезди
1918-1920-йилларда арман ваҳшийликларидан энг кўп азият чеккан Озарбайжон ҳудудларидан бири Зангазур уезди бўлди. Дошноқ кучларининг тажовузи натижасида бу уезднинг Шуша билан алоқалари бутунлай, Жабройил уезди билан қисман кесилди. Арман қишлоқларидаги қуролли кучлар гуруҳи билан бирга бу уездда генерал Андраникнинг арман аскарларидан иборат кучли қуроллантирилган қўшинининг мавжудлиги уезднинг мусулмон аҳолиси вазияти оғирлашганди.[4]
Фавқулодда Тергов Комиссияси ҳужжатларидан маълум бўлишича, 1918-1919-йилларда Сисян туманининг биринчи полиция бўлимида бўлган барча мусулмон қишлоқлари, иккинчи полиция бўлимида бўлган қишлоқларнинг аксарияти, учинчи, тўртинчи ва бешинчи полиция бўлимидаги мусулмон қишлоқларининг кўп қисми вайрон қилинди. Баъзи қишлоқлар бутунлай йўқ қилиниб, уларнинг ерлари арманлар томонидан экин экиш учун шудгор қилинганди. 50 мингдан ортиқ мусулмон қочқин қисман тўртинчи полиция бўлимида, қисман Жабройил уездида ўзларига бошпана топгандилар.[4]
Фавқулодда Тергов Комиссияси маърузасида Зангазур уездида 115 мусулмон қишлоғининг арманлар томонидан вайрон қилиниб, бутунлай йўқ қилиб юборилгани қайд этилган. Вайрон қилинган барча қишлоқлар номлари бу ҳужжатларда келтирилади. Фавқулодда Тергов Комиссияси ҳужжатларига асосан 115 қишлоқда жами 3257 эркак, 2276 аёл ва 2196 болалар ўлдирилган, 1060 эркак, 794 аёл ва 485 бола яраланди. Натижада ёлғиз Зангазур уездининг ўзида комиссия маърузаси тайёрлангунгача 10068 нафар озарбайжон ўлдирилди ва яраланди. Маърузада қайд қилинишича, бу даҳшатли рақамлар ҳали арман ваҳшийликлари ҳақида тўлиқ маълумот бермайди. Чунки бундан кўп мусулмон арман ваҳшийликларининг қурбони бўлди. Фақат ўша вақтдаги ғалаёнлар шароитида уларни аниқлашнинг имкони бўлмаган. Зангазур уездининг 100 дан ортиқ мусулмон қишлоқлари вайрон қилинган, ўн минглаб чорва ва юз минглаб қорамол арманлар томонидан олиб кетилган, боғлар, озиқ-овқат захиралари ва ўтлоқ майдонларига ўт қўйилган, вайрон қилинган, бир сўз билан айтганда уезднинг мусулмон аҳолисининг иқтисодий вазияти фалокатли ҳолатга бориб қолганди. Арманлар томонидан уезднинг Озарбайжоннинг турли қишлоқларига қочиб кетган аҳолисига 1 миллиард манатга яқин моддий зарар берилди.[4]
Арманларнинг Зангазур аҳолисига қарши ҳужумлари 1919-йил декабр ойидан қайтадан шиддатли тус олди. Ноябр ойида арманлар мусулмонлар яшаган Ўқчи, Отқиз, Шабадан, Пирдавдан қишлоқларига қарши кенг ҳарбий амалиёт бошладилар.[4]
Арман миллатчиларининг озарбайжонларга қарши Зангазурдаги ваҳшийликлари 1920-йил бошларида чидаб бўлмайдиган даражага чиқди. Шу йилнинг январидан Зангазурда юз берган барча ҳодисаларнинг билвосита ташкилотчиси айнан Арарат Республикасининг ўзи эди. Бу ерда ҳам асосий мақсад Зангазур уездини бутунлай мусулмонлардан тозалаб, Париж Сулҳ Конференсияси давлатларининг қўли билан бу ерни Арманистон таркибига қўшиш эди.[4]
Иреван уезди
1918-йил март ойигача Иреван уездининг 199 озарбайжон қишлоғи, 1919-йил сентябр ойигача эса Эчмиадзин уездига тегишли 62 озарбайжон қишлоғи бутунлай яксон қилинганди. 1919-йил охирларида эса Зангибасарнинг бир неча қишлоқларидан бошқа Иреван уездининг, шу жумладан, Ведибасарнинг барча қишлоқлари вайрон қилинган, аҳолиси вайшийларча ўлдирилган, соғ қолганлар жонларини қутқариш учун бошқа ерларга қочдилар. Аҳоли Эрон, Усмонийлар ва Озарбайжондан бошпана топдилар. Иреван шаҳрининг шимоли-шарқида жойлашган Котайк тумани ҳудудида ҳам 1918-йилда арман ҳарбий гуруҳлари озарбайжонларга қарши кенг геноцид амалга оширдилар. 1918-йилдаги ушбу ҳодисаларгача бу туманда яшаган аҳоли орасида озарбайжонлар кўпчиликни ташкил қиларди. Лекин ушбу даврда туманнинг Авдаллар, Артиз, Қуйи Қахт, Башкент, Бозкоса, Қаяхараба, Қарачала, Қарачўрак, Қизқала, Қурбағали, Дамагирмаз, Даллакли, Экерек, Зер, Елқован, Еллича, Камал, Кенкан, Керпиcли, Кузечик, Гўйкилсе, Гуллужа, Нурнус, Тезхараб, Чобангерекмез ва бошқа қишлоқлардан озарбайжон аҳолиси катта қийноқлар билан қувилди. Уларнинг аксарияти дошноқ ҳукуматининг қуролли гуруҳлари томонидан ўлдирилди.[4]
1920-йил апрелида „Озарбайжон“ газетаси шундай деб ёзганди: „Ортиқ Гўкча туманида мусулмон қолмади. Ҳозирда Янги Боязид уездида 84 мусулмон қишлоғи вайрон қилинди, улардан 22 си апрелда маҳв этилди. Дашкенд, Қошабулоқ, Сарияқуб, Бош Шўрча, Қуйи Шўрча, Соғанқулу-ағали, Оқкилсе, Зод, Қулу, Ағалı, Буюк Қарақоюнлу, Кичик Қарақоюнлу, Зарзибил, Адли, İнектоғ, Қараиман, Касаман, Башкент, Бала Мезре, Шишқая, Баш Ҳажи, Қарибқая қишлоқларининг 15 мингдан ортиқ уйлари бўлган аҳолиси барча мол-давлатини ташлаб қочдилар. Бу мол-давлатнинг барчаси ҳозир арманларга қолган, эгалланган уй-жойлар бир неча миллион, ҳатто миллиардга етади.“ Андраник қўшинининг ва дошноқларнинг 1918-1920-йилларда озарбайжонларга қарши олиб борган геноциди натижасида ҳозирги Арманистон ҳудудида яшаган аҳолининг катта қисми, тахминан 565 минг нафари ваҳшийларча қириб ташланган, ёхуд ўз ота-боболари жойларидан қувилиб, саргардон қилинганди. Арман муаллифлари ўзлари ҳам бу фактни тасдиқлайдилар. Тарихчи З.Коркодян „Совет Арманистони аҳолиси — 1831-1931-йиллар“ китобида факт сифатида шуни кўрсатадики, 1920-йилда Арманистонда Совет ҳукумати ташкил топган пайтда бу ҳудудда 10 мингдан ортиқ озарбайжон қолганди.[4]
1918-йилда Иреван губернаторлигида 211, Қарс вилоятида 92 озарбайжон қишлоғи вайрон қилиб, ўт қўйилган ва талон-торож қилинганди. Иреван озарбайжонларнинг кўп сонли мурожаатлардан бирида кўрсатиладики, қисқа муддат давомида бу тарихий Озарбайжон шаҳрида (Иреван) ва унинг атрофида 88 қишлоқ вайрон қилинган, 1920 уй ёқилган, 132 минг озарбайжон қириб ташланганди. Арман гуруҳлари уюштирган ваҳшийликлар, дошноқ ҳокимияти даврида юритилган „турксиз Арманистон“ сиёсати натижасида Иреван губернаторлиги озарбайжон аҳолисининг сони 1916-йилда 375 минг нафардан 1922-йилда 70 минг нафарга тушиб қолди.[4]
1920-йил 27-апрелда ХИ Қизил армиянинг Бокуни, сўнгра эса Озарбайжоннинг барча ҳудудларини ишғол этиши Озарбйжоннинг ҳудудий яхлитлигини таъминлаш учун Озарбайжон Халқ Жумҳурияти кўрган чора-тадбирларни амалга оширишига имкон бермади. Зангазур уезди билан бирга нариги ҳудудлар Совет Арманистонига бериб юборилди.[4]
Шу тарзда 1918-1920-йилларда турк-мусулмон аҳолисига қарши амалга оширилган қатллар ва оммавий инсон қирғини тасодифий эмас, „Дошноқсутюн“ партиясининг „Буюк Арманистон“ яратиш режасини реаллаштириш йўлида ташланган қадам ва геноцид сиёсати бўлган.[4]
Замин
Сиёсий вазият
1917-йилда Россияда бўлиб ўтган Октябр инқилоби натижасида Степан Шаумян бошчилигидаги болшевик Боку Совети Боку губернаторлигида ҳокимиятни қўлга олганди. Этник жиҳатдан арман бўлган ва Британия ҳукуматидан миллион олтин рубл маблағида биринчи ёрдам олган.[6] Степан Шаумян Бокуда озарбайжонларга қарши болшевиклар билан арман миллатчиларининг ҳамкорлигини таъминлади[7].
9 март 1918-йилда Ҳожи Зейналабдин Тагиевнинг ўғли Муҳаммад Тагиевнинг дафн маросимида иштирок этиш учун генерал Талишинскийнинг бошчилик қилган Озарбайжон полка Бокуга келди. Муҳаммад Тагиев Ленкоран шаҳрида юз берган ихтилофда рус-арман қуролли кучлари томонидан қатл қилинган ва унинг дафн маросими 27-март кунига тайинланди[3].
Генерал Талишинский Бокуга келмасидан бир неча кун аввал Ленин Боку Совети бошлиғи Степан Шаумянга қуйидаги мазмунда телеграм жўнатди:
Ҳурматли дўстимиз Шаумян!
Мактубингиз учун миннатдорчилик билдираман! Сизнинг ўйланган сиёсатингиз бизга жуда ёқди ва ушбу вазиятда сиёсатингизнинг яна-да чуқурроқ ва эҳтиёткорона дипломатия билан бирга татбиқ қилинишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз ва натижада ғалаба қозонишимизга ишончимиз комил. Қийинчиликлар кутилмаган ҳолатдир ва ҳозиргача биз фақатгина империалистлар орасида норозиликлар ва низолар натижасида илгариладик. Бу конфликтларни ишлатишни ўрганинг, ҳозирда дипломатияни ўрганиш муҳимдир. Барча дўстларга самимий тилаклар ва саломлар йўллаб қоламиз[8].— — В. Улянов (Ленин)
Лениннинг Шаумянга бўлган мурожаатига қарамай, Бокуга кирар экан, генерал Талишинский ва Озарбайжон полка аъзолари Боку Совети томонидан қамоққа олинди, натижада шаҳарда яшаган озарбайжонлар Боку Советига қарши қаршилик кўрсата бошладилар[9]. Юз берган қуролли тўқнашувлар 30-мартдан 2-апрелгача Бокуда давом этди[3] ва тарихда „1918-йилнинг Март кунлари“ сифатида муҳрланиб қолди.[10]
Моҳияти миллий геноцид бўлган „Март жанглари“ Боку Советига қисқа муддат давомида вазиятни назорат қилиш имкони берса ҳам аҳоли орасида советларга қарши кин-нафратни яна-да орттирди, Озарбайжонда советлашиш ғоясига зарба берди. Болшевикларнинг катта давлатчилик сиёсатининг муқаррар натижаси бўлган геноцид Озарбайжонда миллий истиқлолга қарши очиқ-ойдин суиқасд эди. Оммавий қирғин истиқлолнинг етакчи кучи бўлган „Мусовот“нинг миллий давлатчилик сиёсат ғояларига кучли таъсир кўрсатди, уни Россия Империясини демократик-федератив республикага айлантириш, бу ерда миллатларга мухторият ҳуқуқи бериш ғоясидан бош тортишга, бундан кейин давлат мустақиллиги линиясини асос қилиб олишга, „Мустақил Озарбайжон“ ғоясини илгари суришга мажбур қилди.
Март геноцидидан бир йил сўнгра арманлар бу ҳодисаларни болшевиклар билан мусулмонлар орасида бўлиб ўтган ҳокимият кураши сифатида матбуотда тарқатдилар. 1919-йил ёзида АҚШ томонидан Бокуга жўнатилган генерал Ҳарбордга тақдим этилган ҳужжатда арман епископи Баграт арманларнинг март ҳодисаларида иштирокини инкор қилади. Баграт Бокуда ҳодисалар вақти ўлдирилган 1000 нафардан 300 и арман ва рус, 700 и мусулмонлигини иддао қиларди. Бу геноцид фақат Боку билан чегараланиб қолмасди. Апрел ойининг илк ўн кунлигидан эътиборан Бокуда уюштирилган бу қатлиомлар Шамахи, Губа, Хачмаз, Ленкоран, Ҳожиқобул, Салян, Зангазур, Қорабоғ, Нахчивон ва бошқа ҳудудларда ҳам уюштирилди.
Ҳодисалар жараёни
1917-йил октябр тўнтариши ва ҳокимиятга коммунистларнинг келиши вақти юзага келган вазиятдан фойдаланган арман миллатчилари ва улар жамланган Дошноқсутюн партияси Бокуда ва бошқа ерларда озарбайжонларга қарши митинглар ўтказа бошладилар.[11] 1918-йил 30-мартда арман черкови ёнида йиғилган дошноқ гуруҳи мусулмонларга биринчи ўт очди[11]. 31-март эрта тонгдан болшевик-дошноқ гуруҳлари озарбайжонлар яшаган „Керпичхона“, „Маммадли“ ва бошқа маҳаллаларга ҳужум қилдилар.[11] Ушбу маҳаллаларни ҳаводан самолётлар, денгиздан эса ҳарбий кемалар бомбалай бошладилар.[11] Арманлар русларни Ичеришаҳарда озарбайжонлар русларни қириб ташлади деб ишонтирдилар.[11] Матрослар бу гапнинг ёлғонлигини билгач ҳужумни тўхтацалар ҳам ортиқ жуда кеч эди, оловга бурканган маҳаллаларда ҳалок бўлганларнинг сон-саноғи йўқ эди.[11] Арман миллатчилари ҳеч кимга раҳм қилмай, олдиларидан чиққан одамни турк деб қатл қилардилар.[11]
1918-йилда Россияда юзага келган вазиятдан фойдаланган арманлар ўз истакларига болшевизм байроғи остида эришишга жаҳд кўрсатардилар. Боку коммунаси 1918-йилнинг мартида жинояткор режани амалга оширишни бошлайди.[11] Тахминан 7 минг арман аскари турли фронтлардан Бокуга олиб келинади. Бундан бошқа „Қизил Гвардия“ номи остида тузилган 10-12 минглик қўшиннинг ҳам 70 %и арманлардан иборат эди. Олдиндан тайёрланган шартномага асосан, болшевик-арман коалисияси фронт бўйлаб ҳужумга ўтади. Бошдан оёқ қуролланган арман аскарлари озарбайжонлар уйларига бостириб кириб, уларни ваҳшийларча ўлдирар, болаларга ва кексаларга ҳам раҳм қилмасдилар. Аёллар оғир қийноқлар билан ўлдириларди. Архив материалларига асосан қулоқлари, бурунлари кесилган, органлари парчаланган 37 аёлнинг жасади топилган.[11] Нариман Нариманов арман ваҳшийликлари, уюштирган қатлиомлар ҳақида шундай ҳикоя қилади:
Болшевик бўлган озарбайжонларга ҳам раҳм қилинмади. Озарбайжонларга ҳар қандай ваҳшийликларни амалга оширдилар. Нафақат эркаклар, ҳатто ҳомиладор аёллар ҳам дошноқлардан қутулиб қола олмадилар.[11]
— — Нариман Нариманов
Миллий сулҳга ва бирликка қарши „синфий кураш“ ва „синфийлик“ мавқейидан маъруза қилган Степан Шаумян бошчилигидаги Боку болшевиклари „Боку Советининг Кавказортида фуқаролар урушининг асосий маркази ва истеҳкомига“ айлантириш йўлини танладилар.[11] Улар дошноқлар билан биргаликда „антисовет ҳаракатига“, „аксилинқилобга“ қарши кураш номи остида 1918-йил март ойининг охирларида (30-31-да) миллий қирғин ташкил қилдилар. Бу мусулмонларга қарши, хусусан, озарбайжонларга қарши миллий геноцид, Озарбайжоннинг миллий истиқлолига хиёнаткор суиқасд эди.[11] Ушбу геноцид вақти 12 мингдан ортиқ (баъзи ҳужжатларда 15 минг) бегуноҳ озарбайжонлар қони тўкилди.[11] Бу қатлиомда дошноқ қуролли кучлари, хусусан, Анастас Микоян бошчилигидаги „Қизил Гвардия“ гуруҳи алоҳида ўрин эгалларди.[11]
Озарбайжон матбуотида

Март геноцидида Озарбайжон миллий матбуот органлари, матбаалар ва журналистлар нишонга олинди.[12] „Озарбайжон“ газетасида 1919-йилда чоп этилган 31-март геноцидига тегишли расмлардан бири „Каспий“ газетаси редаксияси ёқилишидан кейинг вазиятни тасвирлайди.[12] 1918-йил март геноцидигача Озарбайжонда 20-дан ортиқ Озарбайжон тили матбуот органларининг фаолият кўрсатишига қарамай, қатлиомдан кейин фақат „Ҳуммат“ ва „Боку Кенгаши ахбороти“ газеталаридан бошқа миллий матбуот намуналари нашри тақиқланди.[12] „Очиқ сўз“, „Басират“, „Истиқлол“, „Эл ҳаёти“ ва бошқа Озарбайжон тилидаги газеталарининг охирги сонлари геноциддан бир кун аввал, 17-18-мартга тўғри келади.[12]
Боку Совети раиси Шаумяннинг буйруғи ва Матбуот бюроси қарори билан „март ҳодисаларига тўғри қиймат бермаганликлари ва бир социалист фронтида тўхталмаганликлари“ учун, ҳатто рус тилидаги газеталар ҳам ёпилди. „Каспий“, „Боку“, „Бокунец“, „Вести Баку“, меншевикларнинг „Наш голос“ газеталари нашри тўхтатилди, баёнотлар, аҳолига мурожаатларнинг чоп этилиши тақиқланди.[12] Тбилисида нашр қилинган Озарбайжон тили матбуот органларини чиқариш шарти билан Озарбайжон миллий демократик матбуоти 1918-йилнинг мартидан 15-сентябри, Бокунинг ишғолдан озод бўлган кунигача ўзининг қийин даврини бошдан ўтказди.[12]
„Озарбайжон“ газетаси 1919-йил 31-мартда 147-сонида „Март ҳодисайи-аломатининг мухтасар тарихи“ сарлавҳали мақоласида Шаумян, Саакян ва Арекян раҳбарлик қилган гуруҳнинг Бокудан аввал Шамахида қирғин уюштиргани ва бу хабарнинг Бокуда ташвиш туғдирганини ёзади[13]:
16-мартда болшевик солдатлари Шамахига ҳаракат қилиб интизомсизлик уюштириб, йўлда олдиларига чиққан мусулмон қишлоқлари, шу жумладан, Оқдара, Новханли, Қархунли қишлоқларини вайрон қилиб, мусулмонларини қираётганлари ҳақида хабар келди.[12]
17-мартда Бокуга Шамахида мусулмон қирғинини болшевиклар билан бирга арманлар уюштиргани ҳақида хабар келади. „Озарбайжон“ газетаси Шамахи қирғинида иштирок этган болшевик-арман қуролли бирлашмалари сонини ҳам кўрсатади:
Шамахи туманига гуруҳ жўнатилиб, аҳоли қирилмоқда. 4 минг аскарнинг 80 фоизи армандир.[12]
„Ҳуммат“нинг „Шамахи аҳволи“ сарлавҳали мақоласида 17 ёшдан 50 ёшгача бўлган Шамахи арманлари болшевикларнинг Қизил армияси таркибига қўшилганини қайд қилади.[12] Вазият ачинарли эканини газета шу шаклда тасвирлайди: „Шамахи шаҳри бутунлай ёниб кул бўлди“.[12]
Обидалар
-
Губа геноцидни ёдгорлик мажмуаси
-
Губа геноцидни ёдгорлик мажмуаси
-
Губа геноцидни ёдгорлик мажмуаси
-
Суяклар топилган қудуқ
-
Бош суяги
Адабиётда
Қурбон Саиднинг „Али ва Нино“ ва Лев Вайсенбергнинг „Кичик сингил“ романлари Март геноцидидан ҳикоя қилувчи асарлардандир.[14][15]
Кинода
Озарбайжон кинематографиясида Март геноцидига „Ҳақиқатнинг ўзи“, „Март ҳодисалари ёхуд қора ўйинлар“ филмлари бағишланган.
Ҳаволалар
Библиография
Тарихий назарлар
- Вақиф Арзуманли, Вали Ҳабибўғли, Камил Мухтаров, „1918-йил қирғинлари. Тарихий тадқиқотлар“, Боку-1995
Хüсуси мəсəлəлəр вə мüқайисəли тəдқиқатлар
- Акиф Аширли. 31-март геноциди: 1918-1920-йиллар матбуотида. „Фан ва таълим“: Боку −2011.
Манбалар
- ↑ "Неw Републиcс ин тҳе Cауcасус", Тҳе Неw Ёрк Тимес Cуррент Ҳисторй, в. 11 но. 2 (Марч 1920), п. 492
- ↑ Мичаэл Смитҳ. „Анатомй оф Румор: Мурдер Сcандал, тҳе Мусават Партй анд Нарративе оф тҳе Руссиан Револутион ин Баку, 1917-1920“, Жоурнал оф Cонтемпорарй Ҳисторй, Вол 36, Но. 2, (Апр. 2001), п. 228
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Мичаэл Смитҳ. „Азербаижан анд Руссиа: Соcиэтй анд Стате: Трауматиc Лосс анд Азербаижани Натионал Меморй“, 2011-03-10да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2018-04-15
- ↑ 4,00 4,01 4,02 4,03 4,04 4,05 4,06 4,07 4,08 4,09 4,10 4,11 4,12 4,13 4,14 4,15 4,16 4,17 4,18 4,19 4,20 4,21 4,22 4,23 4,24 АЗƏРБАЙCАНЛИЛАРИН СОЙҚИРИМИ ВƏ ДЕПОРТАСİЙАСИ
- ↑ 5,0 5,1 5,2 ŞАМАХИ СОЙҚИРИМИ 1918 СҲАМАКҲИ ГЕНОCИДЕ (ПДФ), 2018-04-16да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2018-04-15
- ↑ Петер Ҳопкирк, „Лике ҳидден фире. Тҳе Плот то бринг доwн тҳе Бритиш Эмпире“, Коданша Глобе, Неw Ёрк, 1994, пп. 262-266, 287
- ↑ Петер Ҳопкирк, „Лике ҳидден фире. Тҳе Плот то бринг доwн тҳе Бритиш Эмпире“, Коданша Глобе, Неw Ёрк, 1994, п. 287. ИСБН 1-56836-127-0
- ↑ Степан Шаумян, Стати и речи, Бакинскии Рабочии, Артиcлес анд спеэчес оф тҳе Болшевик Эхтраординарй Cоммиссар фор тҳе Cауcасус, 1924, п. 224
- ↑ Фируз Каземзадеҳ. Струггле Фор Трансcауcасиа (1917 — 1921), Неw Ёрк Пҳилосопҳиcал Либрарй, 1951, п. 70.
- ↑ "Тҳе Руссиан Револутион ас Натионал Револутион: Трагиc Деатҳс анд Ритуалс оф Ремембранcе ин Муслим Азербаижан (1907-1920), " Жаҳрбüчер фüр Гесчичте Остеуропас, вол. 49 (2001).
- ↑ 11,00 11,01 11,02 11,03 11,04 11,05 11,06 11,07 11,08 11,09 11,10 11,11 11,12 11,13 АЗƏРБАЙCАНЛИЛАРИН СОЙҚИРИМИ (1917-1918-cи иллəр (ПДФ), 2018-04-16да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2018-04-15
- ↑ 12,00 12,01 12,02 12,03 12,04 12,05 12,06 12,07 12,08 12,09 , архивсана= параметри ҳам кўрсатилиши зарур. Аşıрлı, Акиф. 31 март сойқıрıмı: 1918-1920-cı иллəр мəтбуатıнда. Бакı: “Элм вə тəҳсил”, 2011 — 100-бет (15 октябр 2016да асл нусхадан [ архивланган]).
- ↑ Каземзадеҳ 1950, пп. 75
- ↑ Ахундов, Фуад „Тҳе Али анд Нино Wалкинг Тоур“. www.азер.cом. www.азер.cом. 2017-йил 6-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15 октябр 2016.
- ↑ , архивсана= параметри ҳам кўрсатилиши зарур. Меер, Карл Э.. Мй либрарй Мй Ҳисторй Боокс он Гоогле Плай Тҳе Дуст Оф Эмпире: Тҳе Раcе Фор Мастерй Ин Тҳе Асиан Ҳеартланд. ПублиcАффаирс, 2008 — 165-бет (15 октябр 2016да асл нусхадан [ архивланган]).