Marta Kostyuk
Марта Олегивна Костюк (украинча: Марта Олегівна Костюк; 2002-йил 28-июнда туғилган) — украиналик профессионал теннисчи. WТА рейтингининг яккалик йўналишида энг юқори натижаси — 16-ўрин (17-июн 2024), жуфтлик йўналишида — 27-ўрин (8-май 2023). WТА Тур мусобақаларида яккалик йўналишида 1 марта чемпионликни қўлга киритган (2023-йилги АТХ очиқ турнири). Шунингдек, жуфтлик баҳслари бўйича 2 марта чемпионликка эга чиққан. Катта дубулға турнирларидаги яккалик йўналиши бўйича энг яхши натижаси — 2024-йилги Австралия очиқ турнири бўлииб, ушбу мусобақанинг чорак финалига чиқишга муваффақ бўлган. Ҳозирда украиналик теннисчилар орасида 2-рақамли ўйинчи ҳисобланади.
| Марта Костюк | |
|---|---|
|
Костюк 2025-йилги Мубадала Cити ДC очиқ турнирида | |
| Тўлиқ исми | Марта Олегивна Косйиук |
| Мамлакат |
|
| Истиқомат жойи | Монте-Карло, Монако |
| Туғилиши |
2002-йил 28-июн Киев, Украина |
| Бўйи | 1.75 см |
| Профессионаллик | 2016 |
| Ишлатадиган қўли | Ўнг қўл |
| Мураббий |
Талина Беико, Сандра Заниэwска (2023—ҳозиргача)[1] |
| Олган жами пул мукофот(лар)и миқдори | $6,857,222 |
| Яккалик баҳслар | |
| Жами титуллари | 1 |
| Энг юқори позицияси | 16-ўрин (17-июн 2024) |
| Жорий позицияси | 26-ўрин (29-декабр 2025) |
| „Катта дубулға“ турнири яккалик баҳслари натижалари | |
| Аустралиан Опен | Чорак финал (2024) |
| Френч Опен | 4-босқич (2021) |
| Wимбледон | 3-босқич (2023, 2024) |
| УС Опен | 4-босқич (2025) |
| Бошқа турнирлар | |
| Олймпиc Гамес | Чорак финал (2024) |
| Жуфтлик баҳслари | |
| Жами титуллари | 2 |
| Энг юқори позицияси | 27-ўрин (8-май 2023) |
| Жорий позицияси | 88-ўрин (5-январ 2026) |
| „Катта дубулға“ турнири жуфтлик баҳслари натижалари | |
| Аустралиан Опен | Ярим финал (2023) |
| Френч Опен | Ярим финал (2024) |
| Wимбледон | 3-босқич (2024) |
| УС Опен | 3-босқич (2021, 2022, 2023, 2025) |
| Бошқа жуфтлик турнирлари | |
| Олимпияда ўйинлари | 2-босқич (2024) |
| „Катта дубулға“ турнири аралаш жуфтлик баҳслари натижалари | |
| Френч Опен | Чорак финал (2023) |
| Wимбледон | Чорак финал (2023) |
| Жамоа мусобақалари | |
| Фед Cуп | Ярим финал (2025) |
| Сўнгги марта янгиланди: 10-январ 2026. | |
Ёшлиги ва шахсий ҳаёти
Отасининг исми Олег Костюк, онаси Талина Беико. Унинг отаси Киевдаги ўсмирлар теннис турнири Антей кубоги мусобақасининг техник директори бўлган. Онаси эса профессионал теннисчи бўлиб, фаолияти давомида WТА рейтингида 391-ўринга кўтарилишга муваффақ бўлган. 1994-йилда Костюк ўзи туғилиб ўсган шаҳри Киевда соврин жамғармаси $10 минглик турнирда Украина теннис жамоаси сафида иштирок этган ва ғолиб бўлган. Костюк Чикаго штати университети ҳамда Саутист Миссури штати университети номидан мусобақаларда қатнашган Мариа Костюкнинг синглиси, шунингдек, профессионал футболчилар Вадим ва Миро Славов ҳамда гимнастикачи Оксана Славованинг амакиваччаси ҳисобланади[2].
Костюк теннис ўйнашни ёшлигидан Киевнинг ғарбий қисмидаги Антей Теннис клубида бошлаган. Машғулотларни онаси Талина Беико қўл остида ўтаган. Спортчи 5 ёшидаги ўзининг илк таассуротларини шундай тасвирлаган: „Онам мураббий сифатида доим жуда кўп ишларди ва мен биринчи марта машғулот учун кортларга борганимда шуни англадимки, агар теннис билан шуғуллана бошласам, онам билан кўпроқ вақт ўтказа оламан. Шунинг учун бу нарса менга мотивация эди, агар теннис ўйнасам, у билан кўпроқ бирга бўлардим“. Унга, шунингдек, 1980-йилларнинг охири ва 1990-йилларнинг бошида СССР ҳамда Украина терма жамоалари сафида ўйнаган тоғаси Тарас Беико ҳам мураббийлик қилган[3][4][5].
2023-йил март ойида Костюк Ҳрйҳорий исмли кишига унаштирилганини эълон қилди[6]. 2023-йил ноябр ойида эса у билан турмуш қурди[7][8].
Манбалар
- ↑ „Дисcоверинг неwфоунд стабилитй, Костюк cоннеcц wитҳ неw cоач“.
- ↑ „ру:Марта, покорившая Австралию“ (ру). 2000.уа (2018-йил 10-феврал). 2018-йил 10-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 10-феврал.
- ↑ „Аустралиан Опен 2018: Меэт Марта Костюк, тҳе 15-еар-олд фром Украине бреакинг реcордс ат Мелбоурне – Фирстпост“. Неwсноw (2018-йил 16-январ). Қаралди: 2018-йил 8-июн.[сайт ишламайди]
- ↑ „Хто така нова зірка українського тенісу 14-річна Марта Костюк“. Еспресо (2017-йил 30-январ). Қаралди: 2018-йил 8-июн.
- ↑ „Марта Костюк: що відомо про 15-річну сенсаційну українську тенісистку“. 24 Канал (2018-йил 17-январ). Қаралди: 2018-йил 8-июн.
- ↑ „Костюк ис энгагед“. Қаралди: 2023-йил 29-май.
- ↑ „Марта Костюк вийшла заміж – церемонія пройшла на Кіпрі“. уа-фоотбалл.cом (2023-йил 2-ноябр). Қаралди: 2023-йил 26-ноябр.
- ↑ „Костюк ис энгагед“. Қаралди: 2023-йил 29-май.