Мартҳа Фиэрро

Мартҳа Лорена Фиэрро Бақуэро[1] (1977-йил 6-сентябрда туғилган) — эквадорлик шахматчи. У халқаро шахмат устаси ва аёл гроссмейстер унвонларига эга. У 2009-йилда шахмат бўйича аёллар ўртасидаги Америка қитъа чемпионатида ғолиб чиққан.

Фаолияти

У АҚСҲнинг Род-Айленд штати, Кингстон шаҳрида туғилган[2]. Фиэрро кўп йиллар давомида Эквадорнинг энг кучли аёл шахматчиси бўлиб келган. У 1994-йилдан 2012-йилгача, икки йилда бир марта ўтказиладиган шахмат Олимпиадасида Эквадор терма жамоаси номини ҳимоя қилган. 1998-йилда у очиқ шахмат мусобақасида (эркак ва аёл ўйинчилар билан) ўйнади, бошқа мособақаларда эса аёллар турнирида қатнашди. Унинг энг яхши натижалари 1996-йилда Ереванда бўлиб ўтган, аёллар шахмат Олимпиадасида (9,5/13 балл) ва 2008-йилда Дрезденда ўтказилган, аёллар шахмат олимпиадасида (7,5/8 балл) кумуш медалларни қўлга киритган[3].

Фиэрро икки марта 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Панамерика чемпионатида (1994-йил ва 1995-йилларда) ва уч марта 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Панамерика чемпионатида (1995-йил, 1996-йил ва 1997-йилларда) ғолиб чиқди[4]. Ўша пайтларда у кўплаб шахмат усталари назарига тушди. У 2009-йилдан 2011-йилгача аёллар ўртасидаги ФИДЕ турнирларида қатнашган, бу ўйинлар эса уни янада кўпчиликка танитди.

Фиэрро ФИДЕ вице-президенти[5] ва ФИДЕ Аёллар шахмати комиссияси (WОМ) раиси даражасига ҳам чиқди[6]. Ҳозиргача у шахмат учун катта ҳисса қўшиб келмоқда. У эса бундан хурсанд ва у ўз касбини доим яхши кўриб бажаради. Фиэрро учун шахмат ҳаётининг бир бўлаги, доим у билан шуғуланиб туришни ёддан чиқармайди.

Манбалар

  1. ↑ „Мартҳа Фиэррўс оффиcиал wебсите“ (эс). Мартиcафиэрро.cом. 2014-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 24-март.
  2. ↑ „Мартҳа Фиэрро интервиэw“ (эс). Ҳой.cом.эc. 2013-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 24-март.
  3. ↑ Wожcиэч Бартелски. „Wомен'с Чесс Олймпиадс :: Мартҳа Фиэрро Бақуэро“. ОлимпБасе. Қаралди: 2015-йил 27-феврал.
  4. ↑ „Cампеонатос Панамериcанос“ (пт). БрасилБасе.
  5. ↑ „Пресидентиал Боард“. ФИДЕ. 2016-йил 28-майда асл нусхадан архивланган.
  6. ↑ „Cоммиссион фор Wомен'с Чесс (WОМ)“. ФИДЕ. 2016-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 29-май.