Мартин Стеwарт Эиченбаум (1954-йил 23-августда туғилган) — Шимоли-ғарбий университетининг (Нортҳwестерн Университй) иқтисодиёт бўйича Чарлес Москос номидаги профессори ҳамда Халқаро иқтисодиёт ва ривожланиш маркази ҳамдиректори ҳисобланади. Унинг илмий изланишлари асосан макроиқтисодиёт, халқаро иқтисодиёт ҳамда монетар назария ва сиёсат масалаларига қаратилган.

Мартин С. Эиченбаум

Эиченбаум, 2024-йил
Таваллуди
Соҳаси Макроиқтисодиёт
Институтлар Cарнегиэ Меллон университети
Чикаго университети
Пеннсйлваниа университети
Шимоли-ғарбий университет
Таълими Миннесота университети
МcГилл университети
Академик раҳбарлари Тҳомас Ж. Саргент

Биография

У МcГилл университетини (иқтисодиёт бўйича бакалавр, 1976-йил) ва Миннесота университетини (иқтисодиёт фанлари доктори Пҳ. Д, 1981-йил) тамомлагач, 1988-йилда Шимоли-ғарбий университетга ўтишдан олдин Cарнегиэ Меллон университетида ассистент профессор бўлиб ишлаган. Ҳозирги вақтда у Шимоли-ғарбий университетида иқтисодиёт бўйича Чарлес Москос номидаги профессор, шунингдек, университет қошидаги Халқаро иқтисодиёт ва ривожланиш марказининг ҳамдиректори лавозимида фаолият юритмоқда. Ўз фаолияти давомида у Cарнегиэ Меллон университети, Чикаго университети, Ҳарвард университети ва Пеннсйлваниа университетларида ҳам дарс берган. Бундан ташқари, у Чикаго, Атланта ва Сан-Франсиско Федерал резерв банклари, шунингдек, Халқаро валюта жамғармаси (ИМФ) учун маслаҳатчи бўлиб ишлаган.

Эиченбаум Ёна исмли аёлга уйланган, уларнинг Рачел ва Жосепҳ исмли икки нафар фарзанди бор.

Эиченбаум Шимоли-ғарбий университетининг антисемитизмга қарши кураш қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритган.

Ҳиссалари

Эиченбаумснинг илмий тадқиқотлари макроиқтисодиёт, халқаро иқтисодиёт ҳамда монетар назария ва сиёсатга қаратилган. Хусусан, у ялпи иқтисодий тебранишларни тушуниш, валюта курслари ўзгаришининг сабаб ва оқибатларини ўрганиш, шунингдек, урушдан кейинги даврда АҚСҲдаги иқтисодий сиклларга монетар сиёсатнинг таъсирини таҳлил қилиш билан шуғулланган.

Ташкилотлар

Эиченбаумс 2013-йилда Америка санъат ва фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланган[1]. У 2021-йилда Канада Қироллик жамияти ҳақиқий аъзоси этиб сайланган[2]. У Эконометрик жамият аъзоси ва Миллий иқтисодий тадқиқотлар бюроси (НБЕР) илмий ходими ҳисобланади. 2011-йилдан 2015-йилгача у „Америcан Эcономиc Ревиэw“ журналининг ҳаммуҳаррири бўлиб ишлаган. Ҳозирги вақтда эса „НБЕР Маcро Аннуал“ нашрининг ҳаммуҳаррири ҳисобланади[3]. Бундан ташқари, у Монтреал банкининг директорлар кенгаши аъзоси ҳисобланади[4].

Манбалар

  1. ↑ „Мартин Стеwарт Эиченбаум“. Америcан Аcадемй оф Арц анд Сcиэнcес. Қаралди: 2019-йил 5-октябр.
  2. ↑ „Мартин Стеwарт Эиченбаум“. 2021-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 19-сентябр.
  3. ↑ „НБЕР Маcроэcономиcс Аннуал“. Тҳе Натионал Буреау оф Эcономиc Ресеарч. Қаралди: 2019-йил 5-октябр.
  4. ↑ „Банк оф Монтреал Анноунcес Элеcтион оф Диреcторс“. БМО Финанcиал Гроуп. Қаралди: 2019-йил 5-октябр.