Martin Ryle
Мартин Рйле (талаффузи: Мартин Райл) (1918.27.9 – 1984) — инглиз астрономи, Лондон қироллик жамияти аъзоси (1952-йилдан), Бредфилд (Оксфорд) коллежида маълумот олган. 1939—45 йилларда олис алоқа текширув марказида ишлаган. Кембриж университетида профессор (1955-йилдан). Р.нинг асосий илмий ишлари радиоастрономияга оид. 1948-йилда (Г.Смит билан бирга) Кассиопея юддуз туркумида космик радионурланишнинг қувватли манбаини кашф қилган; биринчилардан бўлиб галактикадан ташқаридаги радиоастрономияни космологияга қўллаган. Р. тадқиқотларининг галактика радиотузилишида аҳамияти катта. Нобел мукофоти лауреати (1974; Э.Хюиш билан ҳамкорлиқса).[1][2]
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |