Мартину Богуслав (1890-йил, 12-август, Чехиядаги Поличка шаҳри — 1959.28.8, Швей-сариянинг Листал шаҳри) — чех композитори ва созандаси, ХХ аср миллий ком-позиторлик мактаби асосчиларидан. Чехия Фанлар академияси аъзоси (1931). Прага консерваториясида скрипка, орган ва композициядан таълим олган (1906—13). 1941—53 йиллари АҚСҲ шаҳарларидаги ўқув юртларида даре берган. Ижодий услуби овозларнинг эркин ҳаракатларидан иборат полифония, ритмик ўткир оҳанглар, жўшқинлик, шунингдек, кучли кинояли юмор, қаҳрамо-нона драматизм ва вазмин лирикага асосланган симфоник тафаккурдан ташкил топган. Ижодида опера (энг машҳурлари: "Жулетта", 1938; "Ариадна", 1958 ва бошқалар), балет ("Иштар", 1924; "Шпаличек", 1933 ва бошқалар), оратория ("Гилгамеш", 1955) ва кантата ("Чех рапсодияси", 1918; "Дала мессаси", 1938) жанрлари устувор ўрин тутади. Шу билан бирга, "Лидице ҳайкали" номли симфоник марсия (1943), 6 та симфонияси (1942—1953), фортепиано ва оркестр учун 5 та консерти (1925—56), қатор ўзга партитуралари М.ни симфонизмнинг йирик намояндаси даражасига кўтарган. Буларда композитор чех фолклори ва энг замонавий ижодий услубларни узвий боғлашга муяссар бўлган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил