Maru (mushuk)

Мару (2007-йил 24-майда туғилган) — Япониядаги Шотландия эркак мушуги, ЁуТубеъда машҳурликка эришган. Мару иштирокидаги видеолар 479 миллион марта кўрилган ва бир вақтнинг ўзида алоҳида ҳайвонларнинг ЁуТубе видеоларини энг кўп кўриш бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган[1]. Мару „интернетдаги энг машҳур мушук“ сифатида этироф этилади.
Тарихи
Мару видеолари мугумогу аккаунти номи остида омма эъйиборига ҳавола этилади. Видеоларда унинг эгаси камдан-кам кўриниш беради. Видеолар турли воқеалар асосида инглиз ва япон тилларини ўрганиш ва тасвирлаб берувчи сарлавҳа карталарини ўз ичига олади ва кўпинча Марунинг картон қутилар ичида ўйнаётганлиги тасвирлнади, улардан энг машҳури „Мен қутини яхши кўраман!“ номли биринчи видеоси ҳисобланади.
Марунинг видеолари — одатда 3-7 дақиқа давом этадиган клиплар тўпламидан иборат бўлиб, Мару турли ҳаракатларни амалга оширади, аксарият видеолар сарлавҳасини қо;лидаги картасида кўрсатади ва айни мавзуга асосланганҳаракатларни ижро этади. Мару ушбу видеолар давомида ўзининг қутиларга бўлган ҳайратини, хотиржам ҳолатини, кулгили трюкларни, ихтирочи ақлий фаолиятини ва ўз сезгиларини намойиш этади.
2013-йил август ойида Марунинг эгаси ветеринардан Ҳана исмли мушукчани асраб олади. Икки ҳафталик синов даврида Мару ва Ҳана жуда яхши муносабатда бўлишди ва Мугумогу Ҳанани ўз оиласининг янги аъзоси сифатида қабул қилишга қарор қилади[2].
2020-йил ноябр ойида Марунинг эгаси қўшнисидан, бўрондан қутқариб қолинган Мири исмли бошқа мушукчани ҳам асраб олади[3].
Шон-шуҳрати
Энтертаинмент Wеэклй ўзининг „Машҳур Киттй видеолари“ мақоласида Кейбоард Cат ва Нора билан бирга Маруни ҳам эслаб ўтади[4][5]. Тҳе Неw Ёрк Тимес нашри оммавий ахборот воситаларида эълон қилган мушук ва итлар ҳақидаги мақоласида Мару ҳақида сўз юритади ва мушукнинг суратларини ҳам мақолага илова қилади[6]. Шунингдек, Марунинг видеолари Фреш Степ ЁуТубе каналидаги Фреш Степ реклама ролигида намойиш этилган[7]. Мару Япониядаги турли маҳсулотларнинг рекламаларида ҳам иштирок этган[8]. 2011-йил декабр ҳолатига кўра, Марунинг ЁуТубе канали Япониядаги энг кўп обуначиси бўлган влоглар орасида 7-ўринда туради.
2017-йил март ойида Мару ЁуТубеъда энг кўп кўрилган жонивор сифатида сертификатланган эди[9]. Унинг видеолари 2019-йил 3-январ ҳолатига кўра жами 405 235 246 марта томоша қилинган.
Нашр этилган оммавий ахборот воситалари
2009-йил сентабр ойида Японияда „ И ам Мару — Мен Маруман“ номли китоб ва ДВД дисклари сотувга чиқарилди[10][11][12]. Кейинги йил феврал ойида Мару Десу деб номланган яна бир ДВД диски ҳам сотувга чиқарилади[13]. „Море Мару“ номли иккинчи китоб эса 2011-йил 31-августда кенг омма эътиборига тушди, лекин мазкур китоб фақат япон тилида нашр этилган[14].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ мугумогу. „мугумогу'с Чаннел“. ЁуТубе (2008-йил 10-июл). Қаралди: 2010-йил 23-июл.
- ↑ мугумогу. „まるです“. Сисинмару.блог17.фc2.cом (2013-йил 6-август). Қаралди: 2014-йил 11-март.
- ↑ Мири, неwест эдитион то тҳе фамилй.
- ↑ Нотабле Киттй Видеос. Энтертаинмент Wеэклй (2009-йил 7-август), с. 39.
- ↑ Светкей. „Cат видеос! Cат видеос! Cат видеос! Ҳелп ус граде тҳе cат видеос!“. ЭW.cом (2009-йил 30-июл). 2014-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-октябр.
- ↑ Гензлингер, Неил. „Он Филмс анд ТВ, Cац анд Догс Плайинг Cуте“. НЙТимес.cом (2010-йил 23-июл).
- ↑ фрешстеп. „фрешстеп'с Чаннел“. ЁуТубе. Қаралди: 2010-йил 27-декабр.
- ↑ „Пҳото оф Мару WиМАХ ад“. Флиcкр (2010-йил 29-май).
- ↑ Гуиннесс Wорлд Реcордс (2017-03-24), Мару - Тҳе cат фром Жапан тҳат ҳолдс тҳе реcорд фор мост wатчед анимал он ЁуТубе, қаралди: 2017-03-26
- ↑ мугумогу. И ам Мару., 2011. АСИН 4048951289.
- ↑ мугумогу. „И ам Мару 2.“. Токимеки Публишинг. 2014-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-октябр.
- ↑ мугумогу. И ам Мару (Мару Десу) (жа). Токимеки Публишинг, 2009. ИСБН 978-4-04-895128-9.
- ↑ мугумогу. „И ам Мару“. Cолумбиа Мусиc Энтертаинмент, Инc. (2010). Қаралди: 2010-йил 23-июл.
- ↑ „Амазон.cо.жп: もっと、まるです。: mugumogu: 本“. Амазон.cо.жп. Қаралди: 2012-йил 26-январ.