Марв жанги — Муҳаммад Шайбонийхон бошчилигидаги шайбонийлар қўшини билан Озарбайжон шоҳи Исмоил И Сафавий қўшини ўртасида Марв яқинидаги Маҳмудобод қишлоғи ёнида содир бўлган жанг (1510 йил 4 декабр). 1509 йил Шайбонийхон шим.га қозоклар хони Қосимхонга, 1510-йил кузвда Ферузкўҳдаги ҳазоралар устига муваффақияциз юриш қилган. Шайбонийхон 1510-йил Ҳирот атрофида қўшинига дам бериб, кўпгина амир ва шайбоний султонларга ўз мулкларига кетишга рухсат этган. Бироқ бу орада сафавийлар шоҳи Исмоил Хуросонга юриш қилгани ҳақида хабар олинган. Шайбонийхон шайбоний султонларни ёрдамга чақириб, уларга тавочилар (чопарлар) жўнатган, ўзи эса қўшини оз бўлгани туфайли Марвга чекинган. Бироқ чопарлар қуруқ қайтишган. Султонлар ўтган йили (1509-йил) Шайбонийхон уларга инъом этган мулкларни тортиб олгани туфайли ундан аразлаб Марвга келмаганлар, фақатгина Муҳаммад Темур султон Самарқанд қўшини, Убайдуллахон эса Бухоро қўшини билан жанг охирида етиб келган, холос. Исмоил Шайбонийхон ҳузурига қўрчибошн бошчилигида элчилар юбориб, уни таслим бўлишга ундаган, бироқ рад жавобини олгач, Исмоил Марвни қамал қилган ва жан-гда, одатда, туркий халқлар учун хос бўлган ҳарбий қийла ишлатган: сафа-вййлар қўшини қамални бўшатиб Марв деворлари остидан гўё орқага чекингандай бўлиб, ўзбекларни шаҳардан чиқишга мажбур қилишган. Шайбонийхон бу гал тажрибали саркарда учун кечириб бўлмас хатога йўл қўйган; у ўз рақиби кучига етарли баҳо бермаган. Ёрдам келишини кутиб ўтирмасдан у "чекинаётган" Исмоил ортидан ташланган. Бироқ унинг орқа томонига ўтиб олган сафавийлар қўшинининг бир қисми Мурғоб кўпригини бузиб ташлайдилар, натижада Исмоилнинг 17 минглик қўшини Шайбонийхонни қур-шовга олган. Мирза Муҳаммад Ҳайдарнинг ёзишича, Шоҳ Исмоил қўшинида тахминан 40 минг, Шоҳибекхон (Шайбонийхон) қўшинида эса 20 минг жангчи бўлган. Ўта шиддатли, қонли жангда барча ўзбек султонлари (амирлари) ва Шайбонийхон ҳалок бўлишган.

Ад:Мирза Муҳаммад Хайдар,Тарих-и Рашиди, Т., 1996; Ахмедов Б. А., Историко-географическая литература Средней Азии ХВИ—ХВИИИ вв., Писменниэ памятники, Т., 1985; Ахмедов Б. А., История Балха, Т., 1982.

Фахриддин Ҳасанов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил