Marvaridgul
Марваридгул (Cонваллариа) — пи-ёзгулдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўцимон ўсимликлар туркуми, экма гул. Баъзан мустақил тур сифатида ажратиладиган май М. (С. мажалис) тури экилади. М. намсевар, илдизи горизонтал жойлашади, 2 ёки 3 та узун бандли чўзиқ илдизолди барглари мавжуд. Илдизпоясидан ўсиб чиққан бачкилари орқали кўпаяди. Гулбанди (20 см)нинг бир томонига хушбўй оқ гуллар жойлашган. Май—июн ойларида гуллайди. Меваси думалоқ, қизил, серсув. М. салқин, чириндига бой қумлик жойни ва тез-тез суғориб туришни талаб қилади. Ўрта Осиё шароитида бачкиларини март ойи бошларида кўчат қилган маъ-қул. Май М. доривор ўсимлик сифатида ишлатилади. Унинг ер устки қисми таркибида юрак гликозидлари (асосан, конваллатоксин ва конваллазид) бор. Май М. манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади. М.нинг қатмақат, пушти гулли хиллари бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |