Марвин Дуксч (1994-йил 7-мартда туғилган) — немис профессионал футболчиси, Бременнинг „Вердер“ клуби ҳужумчиси[2].

Марвин Дуcксч
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1994-йил 7-март (1994-03-07) (32 ёш)
Таваллуд жойи Дортмунд, Германия
Бўйи 1.88 м[1]
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Wердер Бремен
Рақами 7
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1998-2002 БСВ Фортуна Дортмунд 58
2002-2013 Боруссиа Дортмунд
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2012-2016 Боруссиа Дортмунд ИИ 84 (36)
2013-2015 Боруссиа Дортмунд 6 (0)
2014-2015 → СC Падерборн (ижара) 9 (1)
2016-2018 ФC Ст. Паули 10 (1)
2017-2018 → Ҳолстеин Киэл (ижара) 49 (23)
2018-2019 Фортуна Дüсселдорф 16 (1)
2019-2021 Ҳанновер 96 66 (32)
2021- Wердер Бремен 29 (20)
Миллий терма жамоа
2009 Германия У15 2 (1)
2009-2010 Германия У16 5 (4)
2010-2011 Германия У17 15 (4)
2012 Германия У18 1 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 1-июн учун)

Клублардаги фаолияти

Ёшликдаги фаолияти

Дуcксч тўрт ёшида футбол ўйнашни бошлаган ва 1998-йилда БСВ Фортуна Дортмунд 58 академиясига ўқишга кирган. У ерда дастлаб ўша пайтда клуб мураббийи бўлган отаси Клаус Дуcксч томонидан тарбияланган. 2002-2003-йилги мавсумда Дуcксч саккиз ёшида Дортмунднинг „Боруссиа“ академиясига қабул қилинган[3].

Боруссиа Дортмунд

Дуcксч Боруссиа академиясининг истеъдодли футболчиларидан бири эди. 2011-2012-йилги мавсумнинг биринчи ярмида Боруссиа академиясининг У-19 жамоаси таркибида жами 26 ўйин ўтказиб, 16 та гол урган[4].

2011-2012-йилги мавсумнинг иккинчи ярмида Дуcксч Дортмунднинг иккинчи даражали жамоасига кўтарилди ва 2012-йил 28-январда Баер Леверкусенга қарши учрашувда илк бор майдонга тушди[5]. Минтақавий лигада „Боруссия Дортмунд ИИ“ билан бир нечта ўйин ўтказгандан сўнг, Дуcксч кетма-кет бешта „Фортуна Кёлн“, „СВ Элверсберг“, Кёлн ИИ, Айнтрахт Франкфурт ИИ ва „Майнц 05 ИИ“га қарши ўйинларда майдонга тушиб жами 7 та гол уради[6]. „Боруссиа Дортмунд ИИ“ ушбу учрашувлардан сўнг 3-ўринга кўтарилиб олди.

2012-2013-йилги мавсумда Дуcксч профессионал футболдаги дебютини 2012-йилнинг 3-августида „Алеманниа Аачен“га қарши ўйинда ўтказди[7][8]. 2013-йил 18-май куни Дуcксч „Боруссия Дортмунд ИИ“нинг ВфБ Стутгартнинг иккинчи жамоасига қарши сафардаги ўйинида гол уради[8].

2013-2014-йилги мавсумда Дуcксч Боруссиа Дортмунднинг асосий жамоасига киритилади ва 2013-йил 3-августда 2013-2014 ДФБ-Покал биринчи даврасидаги СВ Wилҳелмшавен қарши учрашувда ўзининг биринчи голини киритади[9].

2014-йил июн ойида у 2014-2015-йилги мавсум учун СC Падерборнга ижарага берилади[10].

Ст. Паули

2016-йил 15-июнда Дуcксч Бундеслига жамоаси „Санкт Паули“га 3 йиллик шартнома асосида ўтади[11].

Ҳолстеин Киэл ижараси

2017-йилнинг январида Дуcксч мавсумнинг иккинчи ярми учун ижара асосида Ҳолстеин Киэл жамоасига ўтади. 17 та ўйинда бешта гол уради ва тўртта голли узатмани амалга оширади. Июн ойида унинг ижараси узайтирилиб, 2017-2018-йилги мавсумда ҳам шу жамоада қоладиган бўлади[12]. У 2017-2018-йилги мавсумни 33 та ўйинда 18 та гол ва 12 та голли узатма билан якунлайди[13][14].

Фортуна Дüсселдорф

2018-йил июн ойида Дуcксч Бундеслигага янги кўтарилган Фортуна Дüсселдорф жамоасига тўрт йиллик шартнома асосида қўшилади[15].

Ҳанновер 96

Дüсселдорф жамоаси таркибида бор-йўғи бир йил ўйнагач, бу жамоани тарк этиб, 2019-йил 28-июнда Ҳанновер 96га уч йиллик шартнома асосида қўшилганлиги тасдиқланди[16].

Вердер Бремен

2021-йилнинг 25-августида Дуcксч Бременнинг „Вердер“ жамоасига уч йиллик шартнома асосида қўшилади[17]. Тўрт кундан сўнг у дебют ўйинида дубл қайд этади[18].

Халқаро фаолияти

Дуcксч 2009 ва 2010-йилларда Германия У-15 ва Германия У-16 футбол терма жамоаларида ўйнаган. У 2010-йилнинг 4-сентябрида Стадҳагенда Озарбайжон У-17 футбол терма жамоасига қарши ўтказилган халқаро ўртоқлик учрашувида Германия У-17 терма жамоаси сафида дебют қилган[19]. 2011-йилда Дуcксч Германия У-17 терма жамоаси сафида 2011-йилги ФИФА У-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Ушбу чемпионатда Германия учинчи ўринни эгаллайди. Дуcксч 2011-йилги ФИФА У-17 Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Эквадор У-17 миллий футбол жамоасига қарши ўйинда[20] гол урган ва 2011-йилги ФИФА У-17 мусобақасининг иккинчи босқичида ҳам яна бир бор гол уришга муяссар бўлган.

Фаолият статистикаси

Клуб

Клуб Мавсум Лига Миллий кубок Бошқа УЭФА Жами
Дивизион Аппс Гоалс Аппс Гоалс Аппс Гоалс Аппс Гоалс Аппс Гоалс
Боруссиа Дортмунд ИИ 2011-12 Регионаллига Wест 18 7 — — — 18 7
2012-13 3. Лига 12 2 — — — 12 2
2013-14 26 12 — — — 26 12
2015-16 Регионаллига Wест 28 15 — — — 28 15
Жами 84 36 0 0 0 0 0 0 84 36
Боруссиа Дортмунд 2013-14 Бундеслига 6 0 2 1 0 0 0 0 8 1
СC Падерборн 2014-15 Бундеслига 9 1 0 0 — — 9 1
ФC Ст. Паули 2016-17 2. Бундеслига 10 1 2 1 — — 12 2
Ҳолстеин Киэл 2016-17 3. Лига 16 5 — — — 16 5
2017-18 2. Бундеслига 33 18 2 1 2 0 — 37 19
Жами 49 23 2 1 2 0 0 0 53 24
Фортуна Дüсселдорф 2018-19 Бундеслига 16 1 3 3 — — 19 4
Ҳанновер 96 2019-20 2. Бундеслига 28 15 1 0 — — 29 15
2020-21 2. Бундеслига 34 16 2 0 — — 36 16
2021-22 2. Бундеслига 4 1 1 2 — — 5 3
Жами 66 32 4 2 0 0 0 0 70 34
Wердер Бремен 2021-22 2. Бундеслига 29 20 0 0 — — 29 20
Фаолиятида жами 269 114 13 8 2 0 0 0 284 122

Ютуқлари

Германия У17

Индивидуал

  • Бундеслиганинг энг яхши тўпурари: 2017-2018

Манбалар

  1. ↑ „Марвин Дуcксч“. СВ Wердер Бремен. 2022-йил 1-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-сентябр.
  2. ↑ „Статистик-Cентер: Марвин Дуcксч“ (де). дфб.де (2014-йил 14-август). Қаралди: 2015-йил 15-ноябр.
  3. ↑ Начтигäллер. „Марвин Дуксч: Дер Траум вом Профи-Фуßбалл лебт“ (де). руҳрначричтен.де (2011-йил 5-апрел). 2011-йил 27-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 2-октябр.
  4. ↑ „Боруссиа Дортмунд 4-1 Фортуна Дüсселдорф“ (де). wелтфуссбалл.де (2011-йил 30-сентябр). Қаралди: 2013-йил 2-октябр.
  5. ↑ „Баер 04 Леверкусен ИИ 1-2 Боруссиа Дортмунд ИИ“ (де). wелтфуссбалл.де (2012-йил 28-январ). Қаралди: 2013-йил 2-октябр.
  6. ↑ „Дуcксч ҳäлт Дортмунд им Ауфстиэгсреннен“ (де). киcкер.де (2012-йил 13-апрел). Қаралди: 2013-йил 2-октябр.
  7. ↑ „Виэр Монате Паусе фüр БВБ-Талент Дуcксч“ (де). киcкер.де (2012-йил 27-август). Қаралди: 2013-йил 2-октябр.
  8. ↑ 8,0 8,1 „Марвин Дуcксч счнупперт беи ден БВБ-Профис реин“ (де). руҳрначричтен.де (2012-йил 8-июл). Қаралди: 2013-йил 2-октябр.
  9. ↑ „Статистик-Cентер: Марвин Дуcксч“ (де). дфб.де (2014-йил 14-август). Қаралди: 2015-йил 15-ноябр.
  10. ↑ „Дуcксч стüрмт вом БВБ ан диэ Падер“ (де). СC Падерборн (2014-йил 3-июн). Қаралди: 2014-йил 3-июн.
  11. ↑ „БВБ-Стüрмер Дуcксч Wитзиг! Фалсчер Лиэнен прäсентиэрт неуэн Ст. Паули-Спиэлер“ (де). СC Падерборн (2016-йил 15-июн). Қаралди: 2016-йил 15-июн.
  12. ↑ „Киэл леиҳт Дуcксч эин wеитерес Жаҳр аус“ (де). киcкер Онлине (2017-йил 1-июн). Қаралди: 2017-йил 30-июл.
  13. ↑ „Нач Функелс Типпс: Дуcксч wирд Фортуне“ (де). киcкер Онлине (2018-йил 25-июн). Қаралди: 2018-йил 25-июн.
  14. ↑ „"Клар бессер": Киэл зwисчен Фруст унд Столз“ (де). киcкер Онлине (2018-йил 22-май). Қаралди: 2018-йил 25-июн.
  15. ↑ „Нач Функелс Типпс: Дуcксч wирд Фортуне“ (де). киcкер Онлине (2018-йил 25-июн). Қаралди: 2018-йил 25-июн.
  16. ↑ Дуcксч унтерсчреибт бис 2022, билд.де, 28 Жуне 2019
  17. ↑ „Зурücк зу Анфанг: Торжäгер Дуcксч wечселт нач Бремен“ (де). киcкер.де. киcкер (2021-йил 25-август). Қаралди: 2021-йил 25-август.
  18. ↑ Боде, Ҳанно. „Траумеинстанд фüр Дуcксч беи Wердер-Сиэг геген Ҳанса Ростоcк“ (де). НДР (2021-йил 29-август). Қаралди: 2021-йил 29-август.
  19. ↑ „У 17-Жуниорен: Марвин Дуcксч“ (де). ДФБ (2014-йил 2-апрел). 2015-йил 15-ноябрда асл нусхадан архивланган.
  20. ↑ „Германй 6:1 (1:0) Эcуадор“. ФИФА.cом (2011-йил 20-июн). 2011-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 2-октябр.